Комментарии
- 8 авг 2023 19:35꯭𔕝꯭𓋥꯭👑꯭𓋥꯭➧꯭𖤓꯭꯭𝐓𝄄꯭𓌊꯭𝄄𝐈𝄄꯭𓌊꯭𝄄𝐆꯭𝄄𓌊꯭𝄄𝐑𝄄꯭𖤓꯭➧꯭𓋥꯭꯭꯭꯭👑꯭꯭𓋥꯭𔕝
- 8 авг 2023 19:45АЛMA3 БEKМоягидан отиш керак бунаканги тварь муллаваччаларни
- 8 авг 2023 20:02ПРИНЦ ПЕРСИИЁш боллар учун хам конуний дарслар ва махсус мактаблар очилса яхши буларди . Шу хужра ва уйида таьлим тажрибаси ва малакаси йук чала муллаларга боришмасмиди .
- 8 авг 2023 20:14Yaxyobek Abdullayev
- 8 авг 2023 22:01Mashrabiy Mage 0Rasmiy qilsin tamom problema nazorat qiladi Diniy qòmita
- 9 авг 2023 03:12Элер БекХукуматдаги кофирларни максади динни йукотиш бубколди.хуп яхши хужралар йукотилсин лекин нега 35 млн ахолиси бор юртда диний талим берадигон жой йук.
- 9 авг 2023 05:28Яхши НиятДиний талим берувчиларни купи талимга мухтож
- 9 авг 2023 08:33Паварот Не тудаУзинг очиб куй булмасам диний талимни ёшлар ургансин
- 9 авг 2023 09:22- -Мустакилликни ток йилларида куп адашган ёшларни манкуртлар Сафина кушишган хужралар
- 9 авг 2023 19:42Kамиль БековОммавий диний тушунча хосил булиши учун ..мактабларда ..дин тушунчасини хафтасига бир марта тушинтириш дарсларини ташкил этиш лозим..Бунинг учун хамма мактабга мутахасис етиштириб булмаслиги сабабли ..Соатни белгилаб онлаин битта кучлик мутахасис давлат тамондан белгиланган дин уламоси дарс утса булади..
- 10 авг 2023 01:16Азизбек ШерматовДин афюндир....
- 17 авг 2023 21:21ЖасКА РУЗУБАЕВ XASADCHINI KALLASGA FOFN ответил Азизбеку ШерматовуShu gapinga qoyilim
- 21 авг 2023 02:27ㅤㅤ ㅤㅤ ㅤㅤ ㅤㅤㅤㅤ ㅤㅤ
- 27 авг 2023 17:26Саша Белый
- 28 янв 10:01тот самый пискаглаз ответил ЖасКе РУЗУБАЕВУ XASADCHINI KALLASGA FOFNSalom oneni baxtiga qo‘tag‘im qora qo‘tag‘im ️️️
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Матбуот шарҳи: The Diplomat нашри Ўзбекистондаги "ҳужра феномени" ҳақида
Ҳужрадаги калтакланишдан қочмоқчи бўлган ўқувчи бешинчи қаватдан йиқилгани ҳақидаги хабар интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Боланинг кўп суяклари синган ва бошқа жароҳатлар олган эди. Унга муаллимлик қилган Юсуф Тошкентда ижарага олган квартирасида 15 га яқин бола учун ҳужра, яъни яширин ноқонуний диний мактаб очган ва исломни ўргатиш учун ҳар бир ота-онадан 200 000 сўмдан олган. Маҳаллий матбуот у ўз шогирдларини тез-тез калтаклагани ҳақида ёзди. Ҳозирда Юсуф 15 суткалик қамоқ жазосини ўтамоқда.
Маҳаллий ахборот воситаларида бундай хабарлар жуда кўп, чунки Ички Ишлар Вазирлиги чекланган тафсилотлар билан бўлса ҳам, ҳужра рейдлари ҳақидаги маълумотларни чиқариб туради. Масалан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 2023 йил февраль ойида расмий диний таълим ва лицензияга эга бўлмаган ҳолда ўзбошимчалик билан диний таълим берган бир неча шахс фаолиятига чек қўйилгани ҳақида хабар берди. Улардан икки нафари маҳаллий “Yasin education” ўқув марказида дарс берган бўлса, иккинчиси Telegram’да гуруҳ очиб, уч кишига ислом динидан сабоқ берган.
Ўзбекистон аҳолисининг аксари мусулмон бўлса ҳам, лекин ҳукумат қатъий дунёвий. Фуқаролар ҳар қандай динга ишониш ёки ишонмаслик конституциявий ҳуқуқидан фойдаланади. Совет даврида етмиш йил тарғиб қилинган атеизм ва Ислом Каримовнинг ўттиз йил динга қарши сиёсатидан сўнг оммавий диний ҳаётга интилиш тобора яққол намоён бўлмоқда, деб ёзади The Diplomat нашридаги мақола муаллифи.
Бироқ Ўзбекистонда диндорлик фақат давлат томонидан рухсат этилган ислом доирасида қолиши керак. Диний материалларни тарқатишга, асосан, Дин ишлари бўйича қўмита томонидан “диний экспертиза ижобий хулосаси”дан кейингина рухсат этилади Ҳукумат масжидларга имом-хатиблар тайинланишини назорат қилади ва уларнинг мавъизаси мазмунини текширади. Имомлар ва бошқа диний пешволари эҳтиёткор бўлишлари керак.
2020 йилда вояга етмаганларнинг масжидга боришига нисбатан амалда қўйилган тақиқ бекор қилинди. Бироқ, ўрта ёки касб-ҳунар таълимини тамомламагунча болалар учун расмий диний мактаблар мавжуд эмас. Диний қадриятлар ва урф-одатларга болаларни ота-онаси, яқинлари оилада ўргатади. Болалар, шунингдек, ота-оналари назорати остида турли диний китобларни ўқиши мумкин. Бироқ, баъзи ота-оналар ҳамон фарзандларини ҳужрага юбормоқда.
Мамлакат бўйлаб фаолият юритаётган ҳужралар сони номаълум. Ҳукумат маълумотига кўра, 2017 йилда 33 та шундай мактаб ёпилган. Аммо 2018 йил биринчи ярмида Ички ишлар вазирлиги 116 та шундай яширин мактабни ёпди.
Ҳужралар гарчи бир-биридан мустақил бўлса ҳам, маълум ўхшашликларга эга. Ҳужра ўқитувчилари одатда расмий диний маълумотга эга бўлмайди. Кўпинча улар шахсий шароитларда – уйда ёки хусусий ўқув марказларида араб тилини ўргатаман деган даъво билан, аслида диний таълим беради. Одатда уларда ўқувчилар сони оз бўлади, лекин баъзи ҳолларда улар сони 40 га етиши мумкин. Ҳужраларга ўқувчилар шахсий алоқалар орқали келтирилади. Уларнинг кўпчилиги ёш бўлса ҳам, сафида баъзида катталар ҳам бўлади. Масалан, ўтган йил апрелида Фарғона вилояти ИИБ томонидан хусусий таълим марказида диний таълим бераётган аёл қўлга олинди. Унинг 19 шогирдидан 11 нафари катталар эди.
Ҳужраларда ўқувчиларни калтаклаш одатий ҳол эмас, лекин учраб туради. Масалан, 2021 йилда Тошкент вилоятида бир ака-ука ноқонуний равишда болаларга диний таълим бергани аниқланиб, ҳибсга олинган эди. Улардан бири масжид имоми бўлган. Имомнинг акаси йигирмага яқин болаларга ўз уйида дарс берган. Яхши ўқимаган болалар калтакланган ва оч қолдирилган.
2020 йилда Тошкентда ўз хонадонида ҳужра очгани учун яна бир эркак қўлга олинди. Маълумотларга кўра, у ўз шогирдларини ўқлов билан урган. Унинг квартирасига уюштирилган рейд акс этган видеотасвирда бир ўқувчининг баданида кўкаришлар борлигини кўриш мумкин.
Бу ҳужралар ўзига хос бир муаммони кўрсатади: одамлар ўз фарзандларининг диний таълим олишини хоҳлайди, лекин кўпчиликнинг бунга имконияти йўқ. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасида мамлакатда таълим тизими диндан алоҳида эканлиги ва диний фанларни мактаб ўқув дастурларига киритиш мумкин эмаслиги қайд этилган. Диний таълим муассасалари ушбу қоидадан истисно ҳисобланади; Ўзбекистонда 15 та диний таълим муассасаси – учта олий ва 10 та ўрта махсус таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Улардан иккитаси фақат қизлар учун. Диний таълим муассасаларига ўқувчилар 16-17 ёшдан ўрта мактаб ёки касб-ҳунар таълимини тамомлагандан кейингина қабул қилинади.
Кўплаб ота-оналар фарзандлари ёшликдан тўғри исломий таълим олишини истайди. Ана шу истакни қондириш учун Ўзбекистондаги дин пешволари ва уламолар қонун доирасида айрим ишларни қилмоқда. Сўнгги йилларда ислом динининг турли йўналишлари – ақида, Қуръон, ҳадис, никоҳ, ислом иқтисодиёти, хулқ-атвор ва бошқаларга оид юзлаб китоблар нашр этилди. Улар баъзан маҳаллий масжидларга китобларни бепул етказиб бериш учун оммавий хайрия кампанияларини ташкил қилишади. Ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтларда улар бепул дарсликлар (масалан, Қуръон ўқиш ва арабча ёзишни ўрганиш учун) ва маърузалар билан таъминлайдилар. Аммо уларнинг ўқувчилар билан фаол ўзаро алоқаси йўқ. Ота-оналар афтидан фарзандларининг диний тарбияси учун кимдир масъул бўлишини хоҳлайди. Шунинг учун улар ҳужрага мурожаат қилишади.
3
Ҳужра очганлик ва рухсатсиз диний таълим берганлик учун жазо фақат маъмурий характерга эга (мамлакатнинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддасига мувофиқ). Аксарият ҳолларда қонунбузарлар бир неча юз доллар миқдорида жарима тўлайди. Айрим ҳолларда улар 10 дан 15 кунгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Фақат такрорий ҳолатлардан кейин улар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Одамлар қонуний диний таълим олиш имкониятига эга бўлмагунча, яширин ҳужралар давом этиши мумкин. Давлат чекловлари, парадоксал равишда, диний таълим янада маҳфийлашувига олиб боради, шу ерда жаҳолат ва диннинг потенциал радикал талқинлари тарқалиш хавфи ортади, дея хулоса қилади The Diplomat нашри.