19 мая 2015

Қозоғистонда бир ҳафта ичида 10 мингдан зиёд сайғоқ нобуд бўлган

Қозоғистон расмийлари сўнгги бир ҳафта ичида мамлакатда 10 мингдан зиёд сайғоқ номаълум касалликдан нобуд бўлганини билдиришди.
Аввалроқ мамлакатнинг Қустаной вилоятида юзлаб сайғоқ ўлик холда топилган эди.
Ҳозирда сайғоқлар ўлими сабабини ўрганиш учун махсус комиссия тузилган.
Атроф-муҳит ҳимоячиларининг тахминича, сайғоқлар ўлимига Россиянинг космик аппарати бир ой аввал қўнган жойдаги заҳарланган ўтни егани сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Қозоғистонда ўн йил аввал бир миллиондан кўпроқ сайғоқ қайд этилган бўлса бугунга улар сони 22 мингдан ошмайди.
Сайғоқлар асосан Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия ва Туркманистон ҳудудларида учрайди ва ноёб ҳайвон сифатида "Қизил китоб"га киритилган.
Сайғоқлар ғайриқонуний ов қурбони ҳам бўлмоқда. Уларни гўшти ва шохи учун ўлдирадилар.
Қозоғистон ҳукумати сайғоқ овига жорий қилинган таъқиқ муддатини 2021 йилгача узайтирган. http://www.ozodlik.org/content/news/27024964.html

Қозоғистонда бир ҳафта ичида 10 мингдан зиёд сайғоқ нобуд бўлган - 772813386341

Комментарии

  • 19 мая 2015 20:57
    xamasi vaxti kelib zur buladi uzbeklar
  • 19 мая 2015 20:59
    Бугун юлдузлар бошкача чараклаябди.Муздайгина Пиво.бизда хаммаcи зур ОЗОДХОН.
  • 19 мая 2015 21:01
    Кайси бирига киришди билмадим ту'гриси
  • 19 мая 2015 21:01
    Сайгок куш эмас, кийик огайни:-)

    Гушти ва шохи учун овлашади деб ёзиб куйибдику?

    Бу кийикга хам куйга хам ухшамайдиган бир хайвон. Бизда авваллар куп овлашарди, тогамлар уазик машинада кувса, чулда тез чарчаб колади.

    Мен узим табиатни ва жониворларни яхши курганим учун, овчиларни курарга кузим йук.
  • 19 мая 2015 21:12
    Бир йили Козогистондан транзит йул бн утиб боришимда, козоклар айтишганди- утган киш  шундай совук булдики, бечора сайгоклар тунда  хаммаси овуллардаги огилхоналарга киришибди. Кейинчи дедим- хашак бериб чикариб юбордингизларми? Хе..ким хам тайёр улжани шундок куйиб юборарди дейишди.

    Бечора тилсиз жониворлар омонлик истаб одамзотни олдига келиб, кайтага унга емиш булади.
  • 19 мая 2015 21:26
    Хаммелар яхши дам олилар
  • 19 мая 2015 21:52
    Шохга атака энди
  • 19 мая 2015 22:35
  • 19 мая 2015 23:26
    :-(:-S
  • 20 мая 2015 00:12
    :'(:'(:'(
  • 20 мая 2015 07:02
    Кийикни бир тури гуштини **** булади
  • 20 мая 2015 09:11
    Жайрон,Оху,Кийикни бир тури
  • 20 мая 2015 09:13
    Meni eslab yig'laysan xali iltimos shu guruxga qo'shilinglar do'stlarim

    http://m.ok.ru/dk?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=51752299856000&_prevCmd=userAltGroups&tkn=3751
  • 20 мая 2015 10:08
    Олааааа
    Яна Россия виноват
  • 20 мая 2015 13:05
    Хаёт  куп кирали булганидак муаммоларимиз хам хар сохада бирини бошкасидан устун кам жойи булмайди  хаммаси хам инсон кулидан келиб чиккан муаммо.
    Пайгамбар с.а.в жанзотларни бехуда кийнаб улдирмайлар деганларида.Сахобалар узимизни мушриклар кийнаб улдирябдию хайвонларни уйлаб нима киламиз деб этироз килмадилар.
  • 20 мая 2015 15:36
    Ута ахмокона фикрлаш, булди сиздек кишига ярашмади бу коммент.