31 окт 2015

Фарғона туманларида газ баллони икки ойдан бери берилмаяпти

Фарғона вилояти туманларида табиий газдан узиб қўйилган аҳолига суюлтирилган газ вақтида етказиб берилмаяпти. Вилоятнинг Учкўприк, Фурқат, Бешариқ туманларидан Озодликка келган хабарларга кўра, бу ҳудуд қишлоқларига икки ойдан ошиқ вақтдан бери газ баллонлари олиб келингани йўқ. Шикоятчиларнинг айтишларича, бу ҳудудлар табииий газ қувурларидан узиб қўйилган пайтда аҳоли билан тузилган шартномага биноан ҳар ойда бир баллондан пропан гази етказиб берилиши ваъда қилинган. “Водийгазтаъминот” корхонаси Фарғона вилояти бўлими вакили суюлтирилган газ тақчиллигини ҳар бир хўжаликка ажратилган лимит билан изоҳламоқда.
Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларини табиий газ трубаларидан узиб, хўжаликларни суюлтирилган газга мослаштириш жараёни амлага оширила бошлаганига бир неча йил бўлди. Озодликка мурожаат қилган фарғоналиклар хонадонлари табиий газдан узиб қўйилган пайтда суюлтирилган газ баллонлари ҳар ойда бир марта етказиб берилиши ваъда қилинганини эслашади.
Учкўприкдан гапирган суҳбатдошимиз қишлоғига сўнгги бор газ етказиб берилганига икки ойдан ошганини айтади.
- Бизнинг қишлоғимизга суюлтирилган газ баллонлари икки ойдан бери берилгани йўқ. Шартнома қилаётганимизда ҳар ойда бир марта етказиб олиб келамиз, деб айтишган эди. Ҳозир икки ойдан ошиб кетди. Ҳар сафар кечиктириб олиб келишади, сўрасак, банк сабабчи, пул тушмади, деган баҳоналарни қилишади. Пул “Водийгазтаъминот” ташкилотидаги Долимов деган одамга етиб борса, кйин газ берилишини айтишди. Лекин биз газнинг пулини нақд тўлаймиз. Пул нега етиб бормаслигини ҳеч ким тушунтирмайди,- дейди учкўприклик шикоятчи.
Унинг яна айтишича, ҳар бир хўжаликка катта кичиклигидан қатъий назар, биттадан газ баллони ажратилган. Ўшани ҳам тўлдириб бермайди, зўрға 20 кунга етади, дейди учкўприклик суҳбатдошимиз.
- Каттаси 15 минг сўм, кичиги 8 минг сўм туради. Фақат чой қайнатадиган бўлсангиз 20 кунга зўрға етиши мумкин. Ҳар бир хўжаликка бир ойда бир марта бериш бўйича шартнома тузилган. Лекин мана 2 ойю 10 кун бўлди охирги марта олиб келганига, дейди суҳбатдошимиз.
Озодлик мухбири “Водийгазтаъминот” идорасининг аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича мутасадди Турғунбой Долимов билан гаплашишга муваффақ бўлди. Мутасадди Озодлик билан суҳбатда суюлтирилган газ тақчиллиги нафақат Учкўприк, Бешариқ ва Фурқат туманлари, балки бутун вилоят бўйича кузатилаётганини тан олиб, бунинг бир неча сабаби борлигини билдирди.
- Ҳозир ҳар бир хўжаликка бир ойга 7 килодан газ ажратилган. Битта газ баллонига 20 кило газ сиғади, шу баллони икки ярим ойга мўлжаллаб беряпмиз. Бундан ташқари суюлтирилган газга мослаштирилаётган янги хўжаликлар ҳисобини ҳам оляпмиз. Бизга Қашқадарёдан Шўртангаз, Муборакгаздан шунинг ҳисобини чиқариб, бизга ажратилган фонд бор, шу фондни вагонларга юклаб олиб келамиз,- дейди Долимов.
Газ тақчиллиги одамларни турли хавфли усулларни қўллашга ҳам мажбур қилмоқда. Фурқат туманидан гапирган яна бир суҳбатдошимиз, суюлтирилган газ вақтида етказиб берилмаётгани боис, арйим одамлар пропан гази учун мўлжалланган баллонларни метан газ қуйиш станцияларига олиб бориб, сиқилган газ билан тўлдриб келишмоқда, дейди.
- Масалан, шахсан мен пропан баллонини олиб бориб, метан заправкада тўлдириб келаман. Сал қимматроқ бўлади, лекин бошқа иложимиз йўқ, дейди фурқатлик суҳбатдошимиз.
Пропан газ баллонига метан газини қуйиш қимматроққа тушишдан ташқари, жуда хавф ҳамдир. Чунки пропан газ баллони 16 атмосфера босимида тўлдирилади ва шунга мосланиб, қалинлиги 3-4 миллиметрни ташкил қилади. Метан эса табиий газнинг камида 200 атмосфера босими остида сиқилган формасидир ва метан газ баллони деворларининг қалинлиги камида 8 миллиметр бўлиши керак.
Расмийлар Ўзбекистон газ ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринларни эгаллашини, йилига 70 миллиард куб метр табиий газ қазиб олишини иддао қилишади. Лекин газ тақчиллиги Ўзбекистон учун сурункали муаммога айланган. Айниқса, қиш мавсумида нафақат суюлтирилган газ, табиий газ қувурлари тизимига боғланган аҳоли уйларига ҳам газ етиб бормайди.
“Водийгазтаъминот” мутасаддиси Озодликнинг аҳолига газ таъминоти нима сабабдан чекланган, деган саволига жавоб бера олмади. Бу саволни аҳолига газ етказиб бериш учун масъул “Ўзтрансгаз” давлат ширкати мутасаддиси ҳам жавобсиз қолдирди.
Ўзбекистонда шу ой ўрталарида ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетиши ортидан газ қувурларида табиий газ босими ҳам пасайиб кетди.
Қишлоқ жойлари учун одатий бўлган газ тақчиллиги шаҳарлар учун ҳам долзарб муаммога айланди. Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Урганч шаҳарлари газ таъминотисиз қолгани ҳақида Озодлик ўтган ҳафта хабар қилди. http://www.ozodlik.org/content/article/27335914.html

Фарғона туманларида газ баллони икки ойдан бери берилмаяпти - 811853813093

Комментарии

  • 31 окт 2015 13:55
    Бекорларни.айтибсиз.газ.узи.борми.турбаларда.юк.газга.ким.пул.беради
  • 31 окт 2015 14:15
    .сиз.энди.демокчи.халк.газдан.умидини.узишсин.нима.учун.бугаз.шу.халкникику.
  • 31 окт 2015 14:29
    Шу ерда адашдингиз жаноб мухбир.
    Ахоли тулаган!!! Пулни назоратчилар талон-тарож килишган.
  • 31 окт 2015 14:34
    Турснойларга.газ.керак.эмас.булса.утрориглар.сову.уйда.тинч.утрипмиз.деб..Халк.номидан..гапрмаслик.керак
  • 31 окт 2015 14:37
    Газ идоралари ходимларининг 40 фоизга якини ёлгончи, угри ва фирибгарлар. Бу факт!
    Куплари аввалги ишида камалиб чиккан булади.
    Буни мандан кура яхширок биласиз.
  • 31 окт 2015 15:10
    Назоратчини назорат килиш дастури денг(fr)
    Халк уларга ишонмай куйган. Хатто солик инспекторига хам!
    Узи марказга бориб тулашяпти. Бу эса навбатда туриш каби муаммони келтириб чикаряпти.
    Назоратчию-инспекторлардан воз кечиш пайти келмадимикан?
  • 31 окт 2015 15:58
    Тугри. Карор б.ча назоратчи абонентдан пул олиши таъкикланади!
    Л.н эшиги олдига келиб талаб килади. Купчилик буни билмайдида.
    Фирибгарлик ортидан олинган газ хаклари эса асосан нореал карздорлик хисобига тушади.
    Филиаллар томонидан копланмайди. Уларни свободний маблаги булмайди.
    Кискаси газ идораларида аник учёт йук!!!
  • 31 окт 2015 16:03
    Бу нима ман тушунмадим отам давридаги сандалми?
  • 31 окт 2015 16:11
    Газ хавфли денг ха унда шахар жойларда газ етаридан ортикрок ениб етибди нима уларга зарарли эмасми сизни уйингизда газ бордур тугрими газсиз тутинга ботиб утин кумир екиб утирган халкни кайердан тушунасиз сиз
  • 31 окт 2015 16:49
    .
  • 31 окт 2015 18:44
    Sivet  keldi endi zaryad qilaman deb endi razvetkaga suqaman deng lip etib öchadi
  • 31 окт 2015 18:53
    бизда хамма нарса бор газ, свет, окма газ, дейсизми нархи хам арзон  банкларда пул тулиб тошиб ётибди хечким россия корея га бормайди пул ишлашга Хурсандлигимиздан хар кеча раксга тушяпмиз( аслида хаммаси йук гап) лекин айтишадику яхши ният ярим мол деб шунга....узимам россияда дам олгани келганман ишга МАС .
  • 31 окт 2015 19:44
    Konstitutsiyada gaz haqqida  nima deyilgan bilganlar bormi?
  • 31 окт 2015 19:47
    Езда кутилар берамиз дейилган.
  • 31 окт 2015 19:51
    lekin qaysi yozdaligini yozishmagan)))
  • 31 окт 2015 19:55
    Хазил. Бизда хар ез бор. Кузда пасайиб кишда йук бб кетади.
  • 31 окт 2015 20:02
    хаммада шу ахвол
  • 31 окт 2015 21:14
    Илҳом ака ответил Do Ni
    Ер ости ва усти табиий бойликлари умуммиллий бойликдир. Давлат улардан фойдаланишни назорат килишни ва мувофиклаштиришни кафолатлайди.

    Тахминан шундай адашмасам. Л.н ёзма конундан огзаки буйрук кучли.
    Мы живём сумащедьший мире:-)
  • 31 окт 2015 21:24
    Do Ni ответил Илҳом аке
    Яна халкни газ билан таминлаб халкдан ортик газни експорт килиш мумкин дейилган эди менимча,лекин сиз айтгандек ог'заки буйрук конундан кучли,не в сумашедшем мире а в среди сумашедших людей живём точнее;-)
  • 1 ноя 2015 05:02
    хамма ақллилар шеттая?!*)
  • 1 ноя 2015 05:03
    Бироқ газ йуқ, нимагадир?!*)
  • 1 ноя 2015 20:09
    Елхон.гапти.саргина.ухшатиб.гарпии.керак