30 ноя 2015

Кинорежиссёр Эльдар Рязанов вафот этди

Москвада 89 ёшида таниқли кинорежиссёр Эльдар Разянов оламдан ўтди. Бу ҳақда бугун Россиянинг ТАСС агентлиги режиссёрнинг оила аъзоларига таянган ҳолда хабар тарқатди.
Сўнгги йилларда Рязанов оғир касалликка чалинган эди ва 21 ноябрдан бери касалхонада даволанаётганди.
СССР халқ артисти Эльдар Рязанов 30дан ортиқ машҳур кинофильмларнинг муаллифидир.
Разянов томонидан суратга олинган “Карнавал туни”, “Автомобилдан эҳтиёт бўлинг”, “Тақдир ҳазили ёки қушдай енгил бўлинг”, “Ишқдаги ишқ”, “Икки кишилик вокзал” ва бошқа фильмалар Совет киноси классикасига айланган. http://www.ozodlik.org/content/news/27397301.html

Кинорежиссёр Эльдар Рязанов вафот этди - 812558831205

Комментарии