Комментарии
- 14 апр 2016 20:16Rovg'un tojiklarga to'k bilan shok beradi.suv sabab urish albatta muqarrar ikki xavf bilan jim o'tirmasak kerak.undan ko'ra to'g'onga zarba berganimiz yaxshi.ja nari borsa bosvolamiz
- 15 апр 2016 00:10узпакни казеллиги улгинича деганекан г.гулом.
- 15 апр 2016 05:41Зарба дийсанми узларинг берип узларин йемангла кейин юрманглар камирчаларда дам солип озеро кивормасин сув босип
- 15 апр 2016 06:44Буни утказиш утказмаслик давлатни иши точикикистон хохламас экран узини иши силага нима алокаси бор
- 15 апр 2016 08:47Orol dengizini to'ldirish uchun zo'r imkonu ,murosaga ko'nmasalaring kimi panasiga kirsalaringam.bitta hujum ,kifoya tojiklar ko'rnamakmas Imomali ifloslik qilyapti.suvsiz bizda hayot to'htasa,hudoni mulkini toskaniga jazo oladi.yo bandani qo'lidan yo hudoni o'zi biror balo jo'natadi
- 15 апр 2016 12:27Almanzar toj tojikistonda nechta tojik bor.tojikcha gapiradigan hamma tojikmas,qanaqasiga siziki.buxoro,samarqand qoziq qoqib qoygan bo'sa meniki deb o'tirvolorasmi?
- 15 апр 2016 13:13Chorniyga obqoyibsiz,sokinmay yozing gapizga aniq javobti shu yerdayam oloras,qoching uzoqroqqa qoching,vatanizga qo'lim bemalol yetadi,rossiyada bo'sez dalshe qoching.qo'lim shunaqa uzunki haqiqiy O'zbekni ko'rmagansiz.ichizda atala turmaydigan qip qoyaman.do'stoni aziz
- 17 апр 2016 05:52Тожикда маданият борми хаманг ёвойи одам булсанг. Тожик милатини йук килиб юбориш керак
- 17 апр 2016 05:55Тожик билан узбекни хеч кандай кардошли жойи йук биз узбеклар туркийлармиз
- 17 апр 2016 14:36самарканду бухоро бумаганида. маданият нарока турсин даже узпак йугеди.манголы.
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
FREEDOM.UZ
Тожикистон Маданият вазирлиги бу йил Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режаланмаганини маълум қилди.
Аввалроқ “Азия-Плюс” агентлиги ҳукуматдаги ўз манбаси сўзларига таянган ҳолда, Тошкент Душанбенинг маданият кунлари ўтказиш бўйича расмий сўровига жавоб бермагани, шунинг учун ҳам бу тадбир режаланмагани ҳақида хабар қилганди.
Бироқ Тожикистон Маданият вазирлигининг Халқаро алоқалар бўлими мудири Абдуғаффор Абдужабборов Озодликнинг тожик хизматига бу йил Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш вазирлик режасида умуман бўлмаганини билдирди.
- Бу йилги режамизда мамлакатимизда Ҳиндистон, Қирғизистон маданияти кунларини ўтказиш бор, шунингдек, Беларусь ва Эронда Тожикистон маданияти кунларини ўтказмоқчимиз.Ўзбекистон борасидаги масала муҳокама қилинмаган, - деди Абдуғаффор Абдужабборов.
Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари сўнгги бор бундан 19 йил аввал, яъни 1997 йилда ўтказилган. Тошкент ва Душанбе ўртасида алоқалар совий бошлаганидан кейин икки қўшни мамлакат орасида Маданият кунлари ўтказиш масаласи ҳам кўтарилмаган.
Маданият вазирлиги мулозимига кўра, ўтган йилнинг июнь ойида Тошкентда ШҲТга аъзо мамлакатлар маданият вазирларининг мажлиси бўлиб ўтган, унда маданият вазири Шамсиддин Ўрузбекзода бошчилигидаги тожик делегацияси ҳам қатнашган.
- Душанбе ва Тошкент орасидаги маданий ҳамкорлик масаласи келажакда ўтказиладиган шу каби учрашувларда муҳокама қилинса, ажаб эмас, - деди Абдуғаффор Абдужабборов.
Жорий йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Унда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Юқори даражадаги учрашувлар доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари алоҳида учрашув ўтказишлари тахмин қилинмоқда. Экспертлар бу музокаралар чоғида ўзбек-тожик алоқалари ривожига тўсқинлик қилаётган муҳим масалалар ҳал бўлишига умид қилмоқдалар.
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги алоқалар ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталаридан совий бошлаган. “Ўзбекистон исломий ҳаракати” жангарилари хуружидан сўнг Ўзбекистон бир томонлама Тожикистон билан чегарани миналаштирган. Ўша пайтда икки мамлакат ўртасида жорий этилган виза тартиби ҳозирга қадар кучда қолмоқда.
Икки мамлакат ўртасидаги тортишув 2010 йили Душанбе ўз кучи билан Роғун ГЭСини қуришга қарор қилганидан кейин авж олди.
Ўзбекистон раҳбарияти бу тўғон қурилиши минтақада урушга сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантириб келади.
Сув, транзит ва бошқа сабаблар туфайли вақти-вақти жиққамушт бўлиб турадиган Тошкент ва Душанбе ўртасидаги муносабатлар ўтган йили бироз илигандек бўлди. Декабрь ойида Тожикистон пойтахтида икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликларининг консультациялари бўлиб ўтган. Учрашувда томонлар МДҲ ва ШҲТни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилганлар ҳамда бу каби сиёсий консультацияларни ўтказиш орқали кўплаб икки томонлама муаммоларни ҳал қилиш йўлини топиш мумкин, деган хулосага келганлар. http://www.ozodlik.org/content/article/27671930.html