24 сен 2016

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 23 сентябр куни БМТ Бош ассамблеясининг 71-сессиясида қилган маърузасида Ўзбекистон ҳеч бир ҳарбий-сиёсий блокга қўшилмаслигини айтди.

У Ўзбекистон ҳукумати бундан буён ҳам давлат манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган ташқи сиёсатини сақлаб қолишини таъкидлади.
БМТнинг Ню-Йорк шаҳрида ўтаётган 71-сессиясида нутқ сўзлаган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз мамлакати ҳеч бир ҳарбий-сиёсий блок ёда иттифоққа қўшилмаслиги ва ўз ҳудудида хорижий ҳарбий базаларни жойлаштирмаслигини айтди.
​"Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик ҳамда вужудга келган барча зиддият ва можароларни тинч, сиёсий йўллар билан ҳал этиш тарафдоридир. Мамлакатимиз ҳарбий-сиёсий блок ва иттифоқларга қўшилмаслик, ўз ҳудудида хорижий ҳарбий базаларни жойлаштирмаслик, қуролли кучларимизни мамлакат ҳудудидан ташқарига сафарбар этмаслик қоидаларини принципиал ва ягона танлов сифатида қабул қилган. Масалага шундай ёндашув, биз учун энг тўғри қарор деб ҳисоблаймиз," деди Комилов.
Ўзбек дипломатияси раҳбарининг бу баёноти мамлакат биринчи президенти Ислом Каримов белгилаб берган ташқи сиёсат йўналиши ўзгармаганини кўрсатади.
Ислом Каримов ҳам ўз чиқишларида мамлакати ҳарбий блокларга қўшилмасилиги ва хорижий ҳарбий базаларнинг ўз давлати ҳудудига жойлаштирилишига қарши эканини бир неча бор таъкидлаган.
Каримов ўлимидан сўнг халқаро йиғилишларда Ўзбекистонни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов тамсил этмоқда.
Шу ой ўрталарида Бишкекда бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлат раҳбарлари саммитида ҳам Ўзбекистон муваққат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ўрнида Комилов иштирок этган эди.
"Ўзбекистон муваққат президенти Шавкат Мирзиёев айтганларидек, Ўзбекистон бундан буён ҳам барча давлатлар билан тенглик ва ўзаро ҳурматга асосланган дўстона ва конструктив ҳамкорликни амалга оширади," деди Комилов БМТ сессиясидаги нутқига якун ясаркан.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири, шунингдек, Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ муаммоларни камайтириш борасида қабул қилинган дастурда белгиланган вазифаларни амалга ошириш ва бу борада зарур молиявий механизмларни йўлга қўйиш лозимлигини ҳам таъкидлади. http://www.ozodlik.mobi/a/ozbekiston-komilov-bmt/28010256.html

Комментарии

  • 24 сен 2016 19:36
    Келоласанми духинг йитадими корани ок окни кора дейсан деган гаплар колиб кетибди;-)
  • 24 сен 2016 20:44
    мадаминбек СИЗГА КИРИМ ЧИКИМЛАРИМ ХАКИДА МАЪЛУМОТ БЕРИШИМ ШАРТ ЕМАС. БАЛКИ ХОЖАТХОНАГА НЕЧА МАРТА КИРИБ ЧИКИШИМНИ ХАМ АЙТИШИМ КЕРАКДУР. ЕНДИ ЁШИНГИЗГА ЯРАШМАГАН ХОЛАТДА МАЙДАЛАШДИНГИЗ. ЯХШИСИ ЮКОРИДАГИ САВОЛИМГА КИСКАЧА ХА ЁКИ ЙУК ДЕБ ЖАВОБ БЕРИНГ.
  • 24 сен 2016 20:51
    Bu madamin bek ozodlikda ishlasa kere
  • 24 сен 2016 20:53
    Шахсан манга А. Комиловни чикиши екди.
  • 24 сен 2016 22:17
    РА ИС ответил Komil Mardonov
    Росгуй булсаиз бирор исбот келтиринг рухларни куллаб туришига.ширк келтирманг Аллохдан узга зот йук кулагувчи.
    Мархумларни безовта килаётган аслида сизсиз ширк келтириб.
  • 24 сен 2016 22:21
    кофирларга бас келманг(H)  путлерни саркитлари улар иймонсизлар
  • 24 сен 2016 22:35
    тирикларни улганлар кулласа а Аллохдан нима сураймиз унда тавба килдим:-S
  • 24 сен 2016 23:10
    .
  • 24 сен 2016 23:45
    Ва алайкум ассалом, Оллох ишларини баракотини берсин
  • 24 сен 2016 23:51
    Икки лули бир бирини топибдию .тиланчилар ишла нетда вайсамий сукир гумрох
  • 25 сен 2016 09:59
    Яна уша уша  Диктатура.  Яна  уша уша  тоталитаризм.  Алвидо  Демократия  дегани  бу.:-(
  • 25 сен 2016 15:52
    Juda tugri siyosat tasanno
  • 25 сен 2016 23:05
    Muxbirlaram temalarda uchastnikla bilan baxs oliboridgan böptide.
  • 26 сен 2016 21:01
    Узбекистон куролли кучларига Шавкат Мирзийоев аралашмаслигини айтган
  • 21 ноя 2019 11:15
    Klassssss