25 сен 2016
  • “Балиқчилик фермаси очишга рухсат берсин” - “Балиқчилик фермаси очишга рухсат берсин”
  • “Россияда эркин яшаб-ишлаб юришимизга шароит яратсин” - “Россияда эркин яшаб-ишлаб юришимизга шароит яратсин”
  • “Аҳмадбойни озод қилсин!” - “Аҳмадбойни озод қилсин!”
  • “Қўшним тортиб олган еримни ундан қайтариб олиб берсин” - “Қўшним тортиб олган еримни ундан қайтариб олиб берсин”

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва айни пайтда мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ўзининг расмий сайтида виртуал қабулхона очди.

Мазкур қабулхона Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ариза, таклиф ва шикоятларни қабул қилади.
Ўзбекистондаги юридик ва жисмоний шахслар ушбу сайтга кириб, ўзлари ҳал эта олмаган муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлари билан бош вазирга виртуал мурожаат қилишлари мумкин.
Озодлик баъзи тингловчилари билан боғланиб, уларга ўзлари ҳал эта олмаётган муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифларлари Бош вазирга мурожаат этиб олиш имконини берди.
Пахта йиғим-терими билан боғлиқ муаммолар йиллардан буён ҳал этилмай келаётгани, терим жараёни бу йил, айниқса, ҳар йилгидан ҳам кўра оғирроқ кечаётгани ва умуман, бу муаммо алоҳида бир шахснинг эмас, балки бутун халқнинг, мамлакатнинг муаммоси бўлиб қолгани учун пахта терими билан боғлиқ шикоятларни четлаб ўтдик. Ўзбекистонликларни пахтадан бошқа яна қандай муаммолар қийнаётганига қизиқдик.
“Балиқчилик фермаси очишга рухсат берсин”
Биринчи суҳбатдошимиз Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманидан. Унинг айтишича, фермер акасининг 4 гектар ерини сув босиб кетган. Сув шу қадар босганки, ўша 4 гектарли майдонда бемалол балиқ боқса бўлади. Лекин туман раҳбарияти балиқчилик фермаси ташкил қилишга рухсат бермаяпти. Жарқўрғонликнинг Озодликка айтишича, Бош вазир аралашмаса, масала ҳал бўладиган эмас.
Россияда эркин яшаб-ишлаб юришимизга шароит яратсин”
Сарлавҳага чиқарилган илтимос билан Бош вазирга Қашқадарёда қолган оиласини Россияда ишлаб топган пулига боқаётган йигит Озодлик орқали мурожаат қилди. 10 йилдан буён оиласидан узоқда яшаётган, ҳозирда Москвада фаррошлик қилаётган қашқадарёликнинг айтишича, кейинги йилларда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг Россияда яшаши ва ишлаши жуда мушкуллашиб кетдики, Шавкат Мирзиёев шу масалага эътибор қаратиб қўйиши керак.
“Қўшним тортиб олган еримни ундан қайтариб олиб берсин”
Самарқанднинг Ургутида яшайдиган тингловчининг Озодлик орыали Шавкат Мирзиёевга шикоят қилишича, қўшниси унинг ҳовлисининг бир қисмини тортиб олганига бир неча бўлди ва маҳаллий идоралар раҳбарларидан тортиб то судларгача “босқинчи қўшнининг” ёнини олмоқда. Боз устига, ерининг бир қисмидан ажралган ургутликни яқин кунларда рецидивист сифатида судламоқчилар ҳам. Ҳар ҳолда тингловчимиз шундай деди ва афтидан, Шавкат Мирзиёев шу ишга ҳам эътибор бериб қўйиши керакка ўхшайди.
“Аҳмадбойни озод қилсин!”
Озодлик боғланган навбатдаги тингловчи Тошкентнинг Чинозидан. Маълум бўлишича, эндигина 19 га кирган бу йигит тенгдошларининг аксарияти каби ишсиздир. Унинг айтишича, ишни излаган топиши мумкин, лекин топиладиган иш бир томондан ўта оғир, тўланадиган ҳақ эса, ўта оздирки, натижада ишлашдан ҳеч қандай маъно йўқ. Молиявий пирамида тузганликда айбланиб қўлга олинган Аҳмадбой Турсунбоевни озод қилишни ҳам сўради Шавкат Мирзиёевдан Озодлик орқали сўради чинозлик йигит.
Бош вазир виртуал қабулхонаси таклиф ва шикоятларни билдириш учун махсус телефон рақамларни ҳам маълум қилган.
Қўнғироқларнинг Ўзбекистон бўйича бепул бўлиб, ундан фақат стационар телефонга қўнғироқ қилиш нархи бўйича ҳақ олиниши таъкидланади.
Ўзбекистон ватандошлари ўз ариза, шикоят ёки таклифларини ЎзЛиДеПнинг ҳудудий кенгашларига ҳам мурожаат қилишлари мумкинлиги билдирилган.
Веб саҳифада ЎзЛиДеПнинг барча вилоятлардаги манзиллари ва телефон рақамлари ҳам кўрсатилган. http://www.ozodlik.mobi/a/28011692.html #музыка

Комментарии