Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 27 сен 2016 04:52Хар ерни килма орзу,хар жойда бор тош тарозу демайсизми
- 27 сен 2016 04:55Ватанпарварлик яхши.лекин хар нарсада меьёр булгани яхши.
- 27 сен 2016 04:58Shuni tushunmaydida bular. Vatanni muammosini ko'rabilish asl vatanparvarlik undan ko'z yumish vatanga asl hiyonat. Bu rahbarlarga maddohlik mani nazarimda albatta
- 27 сен 2016 05:00Касални яширсанг истимаси ошкор килади дейишади.
- 27 сен 2016 05:03Shunday kasallar borki vaqtida bartaraf qilinmasa boshqa hayotiy organlarni ham ishdan chiqaradi. Manashunisi yomonda
- 27 сен 2016 05:06Андишани отини куркок дейишади.кузи очик сукирликдан яратганни узи асрасин
- 27 сен 2016 14:31хечкиси йук менга ответитмасу хижолат булманг. уша сукиш жойларига не обшаюс дан мерос тууууууут ни куйиб кетаман узим
- 27 сен 2016 20:42Иш нима узи? Шу савол мени кийнайди. Мен ишсизманми? Ишсиз булсам сабаби нима. Хеч иш излаганмизми? Излаган булсак,топган булсагу нимадир ёкмай ташлаб кетган булсакчи? Бюджет ташкилотига ишга кириб,бир хонада 4 киши шахмат уйнаб кун утказсакда, яна ойлик бермайди,кам деб утирсак. Хусусий корхоналар илмли одамларни ишга олади. Уларга нонхурлар керак эмас. Оиласидаги нонхурлар етади уларга. Демак ИНТИЛГАНГА ТОЛЕ ЁР.
- 20 окт 2016 11:38Bu sendaqa guruxga qoldimi uzbekiston soligi xaqida giybat qilish axmoq gurux bu
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси мол-мулк ва ер солиқларини ўз вақтида тўламаган деҳқон хўжаликлари ва жисмоний шахслар судга тортилиши ҳақида огоҳлантирди.
Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, "мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар этиб белгиланган.
"Қўмитага кўра, жисмоний шахслар тўлайдиган солиқлар "маҳаллий бюджет даромадларини тўлдириб, шаҳар ва туманларни иқтисодий ривожлантириш, ободонлаштириш, шу билан бирга аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга сарфланади".
Солиқ қўмитаси аҳолига солиқларни исталган банк бўлимлари орқали ёки замонавий тўлов воситалари ёрдамида тўлаш мумкинлигини билдирди.
"Ўз вақтида тўланмаган солиқ суммасига ҳар бир кечиктирилган кун учун қонунчиликда белгиланган тартибда пеня ҳисобланиб, қарздорлик Суд тартибида мажбурий ундирувга қаратилади," дея огоҳлантиради Давлат солиқ қўмитаси.
Ўтиб бораётган ҳафттада Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиëевнинг буйруғига биноан мамлакатдаги кичик тадбиркор ва ҳунармандларга касса апаратларисиз ишлашга рухсат берилган эди. http://www.ozodlik.mobi/a/28011679.html