14 окт 2016

"Жиноят қуроли"га айлантирилган квартиралар мусодара қилинмоқда

Тошкент ва республиканинг бошқа ҳудудларида “фоҳишахонага айлантирилган” квартираларнинг суд ҳукми билан тортиб олиш ҳолатлари кўпайгани ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларни уйғотди. Ўзбекистонлик квартира эгалари мулклари Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 131 моддаси – “Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш” асосида мусодара қилинаётганини билдирмоқда. Озодлик бундай хунук вазиятга тушмаслик учун мулк эгалари нима қилиши кераклигини ўрганиб кўрди.
“Квартирамиз мусодара қилинди...”
Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида бир неча кундан буён маҳаллий судлар қарори билан квартираларнинг мусодара қилиниши ҳолатлари урчиб бораётгани қизғин муҳокама қилинмоқда.
Бундай ҳолатлар айниқса республика пойтахти Тошкентда кўпайгани ва, айрим ҳолларда, унга мансабдор шахслар алоқадор экани айтилмоқда.
Фейсбукдаги саҳифалардан бирида тошкентлик Нара Алимова исмли фойдаланувчи қуйидаги воқеани сўзлаб берди.
“Бугун эрталаб эшигимизни маҳалла раиси ва формадаги одам тақиллатиб қолди. Квартира кимники экани ва унга тегишли ҳужжатларни кўрсатишни талаб қилишди. Улар бу квартирада қачонлардир фоҳишахона бўлганини айтишди. Эсимиз оғиб қолди! Талабимизга улар исбот-далил келтириша олмади”, деб ёзди Нара.
Маҳаллий “милиция таянч пункти”да Алимова хонимга квартираси “фоҳишахонага айлантирилган квартиралар рўйхатида” тургани, квартира эса ҳокимият томонидан давлат ҳисобига мусодара қилинганини билдиришган.
Фойдаланувчи ҳукумат вакиллари ҳаракатлари қанчалик ҳуқуқий асослангани борасида саволни ўртага ташлади.
211 моддага мувофиқ...
Пойтахтда яшовчи бир қанча шахслар айни ҳодисаларга дуч келаётгани ва кўп ҳолларда судлар уй эгаларисиз қарор чиқариб юбораётганидан шикоят қилишди.
Аксар фойдаланувчилар маҳалла раиси ва участка нозирларининг тинимсиз квартирама-квартира юриши вазиятни янада мураккаблаштириб юбораётганини билдирди.
Alisher исмли фойдаланувчи “Конституцияда хусусий мулк дахлсиз дейилган. Судлар зўр-зўракайига қарор чиқариб, давлат фойдасига олиб қўймокда. 167- модда – “Талон-тарож” билан срок олиб ўтирган танишимнинг бошқа уйи йўқ бўлсада, болалари кўчада қолди... Суд ижрочилари ҳайдаб чиқаришди”, деб хабар қилса, Фируза исмли бошқаси “Ўзбекистон Жиноят Процессуал Кодексининг 211- моддасига мувофиқ “Жиноят қуроли” кимга даҳлдор эканидан қатъий назар мусодара қилинадими? Ахир пойтахтнинг ярмиси квартираларини ижарага беради. Яқинда ҳалол мулк эгаларидан квартирасини асоссиз мусодара қилишибди!”, деб ёзди.
Аниқланишича, Кодексининг 211- моддасида “жиноий йўллар билан топилган пул ва бошқа мулк” давлат ҳисобига ўгирилиши мумкинлиги белгилаб берилган.
Роза Тўрабекова исмли тошкентлик аёл суд уни – квартира эгасини, - огоҳлантирмасдан қарор чиқарганини маълум қилди.
У ижарага берилган квартира ижарачи томонидан бошқа одамга субижарага берилгани ва у ерда исловотхона ташкил этилганини айтади. Роза фоҳишаликда айбланиб жавобгарликка тортилган аёлларга ҳукм чиқарилгандан кейин, суд квартирани “жиноят қуроли” сифатида конфискация қилиш тўғрисида қарор чиқарганини ёзади.
Тошкентнинг Космонавтлар проспектида 1-хонали квартира эгаси бўлган Анжела (исми ўзгартирилган. таҳр) Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда айни вазиятда ўз мулкидан ажраганини сўзлаб берди.
2012 йилда АҚШга турмушга чиқиб кетдим. Тошкентнинг Яккасарой туманида
- Марҳум бувимдан қолган 1 хонали квартирам бор эди. Бир неча йил олдин бўшаб ётган квартирамни ёш болали таниш аёлга бепул ижарага бердим. Бир куни квартира эшигини тақиллатишибди. Аёл эшикни очса, бир аёл ва эркак турибди, “Илтимос, бизга вақтинча яшаб туришга рухсат беринг!”, деб. Шу пайт уларнинг орқасидан участковой ва маскалилар бостириб кириб, бу аёлни “притон” ташкил этганликда айблабди. Квартирам масаласида суд бўлгани ва тортиб олинганини биз суд ижрочиларидан билдик, деди Анжела.
У квартира масаласида берилган шикоят аризаларининг бирортаси ҳам судда қондирилмагани ва у шу тариқа квартирасидан ажраганини маълум қилди.
Анжела Комсонавтлар проспектидаги 1 хонали квартираси бозор нархи 40 минг АҚШ доллари бўлишига қарамасдан,биржага 15 минг долларга қўйилганини аниқлаганини қўшимча қилди.
“Бу “ишлар” “террорчилик ва фоҳишабозликка қарши кураш” шиори остида олиб борилмоқда!”
Озодлик Тошкентнинг Ибн Сино массивидаги уй қўмитаси раиси билан бу масалада суҳбатлашди.
Исми сир қолишини сўраган суҳбатдош бунга кўп ҳолларда участка нозирлари ва мулкчилик билан боғлиқ идора расмийлари алоқаси борлигини иддао қилди.
- Мен ўзим “домком” сифатида милиция талаби билан тинимсиз квартираларни текширишга мажбурман - паспортизация дейилади. Ҳар 2-3 ойда бир ҳамма квартираларни бирма-бир кўздан кечирамиз. Милиция биздан бундай назоратни тинимсиз олиб боришни талаб қилиб келади. Бу бемазагарчилик “террорчилик ва фоҳишабозликка қарши кураш” шиори остида ўтказилади. Бирор квартира бўшаб ётганини кўрса ёки унда қайдга турмаганлар яшаётган бўлса, тортиб олиш муаммо бўлмасдан қолди. Суд орқали конфискация қилинган квартиралар биржага сотувга қўйилиб, ўзлари томонидан сотиб олинаяпти, деди Ибн Сино массиви фаоли.
Суҳбатдош ҳақиқат фоҳишахона ташкил этган ёки қайдсиз турган одамлар эса милиция ва бошқа назорат идораларига қўшимча мўмай даромад манбайига айланиб қолганини иддао қилди.
Уй қўмитаси раисининг айтишича, аксар ҳолларда квартиралар “жиноят қуроли” сифатида мусодара қилинмоқда. У ҳозирда маҳаллий судларда бу каби минглаб ишлар кўриб чиқилаётганини ҳам қўшимча қилди.
“Бу ҳолат Конституцияга зид”
Озодлик “хатар гуруҳига” энг аввало бўшаб ётган ва “шаҳар меҳмонлари” яшаётганквартиралар киришини аниқлади.
Тошкентлик Давлат М. исмли юрист Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон ЖПКсининг 131- моддасини шарҳлаб берди. У “мусодара” ибораси ЖПКда фақат “жиноят қуроллари”га нисбатан ишлатилишини билдириб, деди.
- Гап шундаки, 2008 ва 2010 йилларда Жиноят-Процессуал Кодексга “БАРЧА ЖИНОЯТ ҚУРОЛЛАРИ УЛАРНИНГ ЭГАЛИГИДАН ҚАТЪИЙ НАЗАР МУСОДАРА ҚИЛИНАДИ” деган қўшимча киритилди. Тушунаяпсизми? Илгари сиз квартирангизни ижарага берсангизу, у ерда жиноят содир этилган бўлса, эгаси жиноятга алоқаси йўқлиги сабабли ҳибсга олинган мулк қайтариб берилган. Масалан, таксида чўнтагида наркотик олиб кетаётган шахс қўлга тушса, машина “жиноят қуроли” сифатида ҳам конфискация қилиниши мумкин! Яъни, янги ўзгартишга кўра, мулк ҳар қайси ҳолатда конфискация қилинаяпти. Бу ўзгартишлар Конституцияга зид, чунки мулкдор асоссиз мулкидан маҳрум этилаяпти, дея хулоса қилди ҳуқуқшунос.
Давлат М. бундай тортишувларда судлар барча вазиятларда айбловчилар тарафини олмоқда, деди.
Юристнинг айтишича, фуқаровий судларнинг жиноий судлар ишига аралашаолмаслиги туфайли сўнгги йилларда ўз мулкидан шу тариқа маҳрум этилган шахслар сони кўпайиб қолган, қонун эса мулк эгалари ҳимоясини таъминлай олмаётир.
"Вилоятлардаги вазиятни яхшиланг!"
Бу масалага доир ўз фикрини билдирган ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Жаҳонгир Шосалимов Тошкентдаги квартираларга бўлган нархларнинг юқорилиги, бошқа вилоятлардан келаётган ички мигрантларнинг кўплиги ва вилоятлардаги криминоген вазиятнинг мураккаблигини сўнгги йилларда олиб борилаётган ноҳақ сиёсат билан боғлади.
- Тошкент шаҳрида учасковой, маҳалла раиси юқоридагилар кўрсатмаси билан рейдларни ўтказаётгани, одамларни сарсон-саргардон қилаётгани борасида хабарларим бор. Вилоятлардан одамлар Тошкент шаҳрига оқиб келди. Ҳукумат олиб борган молия-пул сиёсати оқибатида, одамларнинг жойларда яшашга иложи қолмагани сабабли улар Тошкентга оқиб келаяпти, қаерга боради?! Тошкентда газ, совуқ-иссиқ сув, свет бор. Қашқадарё, Сурхондарёдан одамлар худди жаннатга бораётгандек оқиб келаяпти, деди ҳуқуқ фаоли.
Жаҳонгир Шосалимов пойтахт ҳукуматининг мардикорларга қарши бесамара кураши ўрнига Ўзбекистон минтақаларида иқтисодий вазиятни изга тушириши лозимлигини тавсия қилди.
“Ижара шартномасига битта изоҳ киритинг, холос!”
Хўш, квартирангиз “притон” ёки “фоҳишахона”лар рўйхатига тушиб қолмаслигини учун нима қилиш керак?
Тошкентнинг адвокатлар идораларидан бирининг Анвар исмли ходим ижарага берилаётган уй-жой шартномасида муҳим қўшимча бўлишлигини тушунтириб берди.
- 131-модда бўйича ҳақиқатан олиб қўйиши мумкин. Унга биноан квартиралар “жиноят қуроли” деб топилиб, давлат ҳисобига ўтиб кетиб қолаяпти. Бу вазиятга тушиб қолмаслик учун ижара шартномасида нотариал тасдиқланган битта пункт кўрсатилиши лозим: “ижарага турган одам мулкни бошқа одамга ижарага беришга ҳаққи йўқ”, деб ёзиб қўйишни тавсия қилди тошкентлик адвокат. http://www.ozodlik.org/a/28053170.html

Комментарии

  • 16 окт 2016 20:51
    Хакикатдан шундай,зардоби шур пешона оддий халкники.
  • 16 окт 2016 23:14
    Xa masalan man chet eldaman uyimi ijaraga berib keganman wartnoma asosida 6 oyligini bergan 6 oy tugagach onamga oborib beradi deylik onamga pulni uzi oborib bersa onam uyga kemiydila tugrimi kemasala bilmiydila nima buvotganini mumkinku wunaqa narsalayam.
  • 16 окт 2016 23:30
    Ха булиши мумкун асал. Лекин бу нарсани мангамас ануви томи кетган хукумат бошликларига айтиш керакда. Манам сизга ухшаб катта ховлимни ташлаб келганман .
  • 17 окт 2016 00:08
    Undan kora uwa foxiwalarni uwab xech bumasa 3yildan qamasin bularni orqasidan qancha oila buzilvotti kasalliklar Olloh saqlasin.
  • 17 окт 2016 08:02
    Туппа тугри килишибди. Уйингни бердингми ким яшаяпти, нима иш килаяпти текшириб тур хар замон, буни хеч кийин жойи йук.
  • 17 окт 2016 08:06
    Onangni qozi hafa qilsa dodingni hudoga atytdan bolyaptikanda. Ehhh laqma o'zbek halqim.
  • 17 окт 2016 08:09
    Qani vatanparvar karimovni avlodlari. Nima hunar korsata olasilar.  Haqiqat qarori uchun kimdir nimadir qila oladimi?
  • 17 окт 2016 08:13
    Siz mavzuga tushunmadizov
  • 17 окт 2016 09:06
    Яхши тушундим. Уйини ижара бериб, фохишахона килганларни квартирасини тортиб олаяпти экан.
  • 17 окт 2016 21:18
    Qo'ldagi besh barmoq barobar emas.Mavzuga kelsak,jinoyat quroli deb tortib olingan kvartiralar haqiqatdan ham qonuniy tarzda tortib olingan.Lekin shu islavotxona deb olib qo'yilganlari ichida jabrdiyda kvartira egalari ham yo'q emasda
  • 18 окт 2016 05:57
    Пул ишлаган пайтида зур булишади. Молиявий к,ийнашса дарров жабрдийда булволишади. Урма сукма ёк,асини йирт деб мана шуни айтишади.
  • 18 окт 2016 16:28
    boshqa viloyatlarda ham issiq suv ataplena hamma sharoit qilishsin toshkentga kelib kotta pul tolab kvartirada turmiydi hech kim viloyatda qishda na svet na gaz boladi odamlar nima qisin hammani joni oziga shirin
  • 3 ноя 2016 09:57
    Текшириш кк ахир озини хусусий мулкию ижара шартномасини тузсин шунда муаммо бомиди,бласми русла хар ойда кере боса 2марта текширади
  • 5 ноя 2016 11:51
    ха азизлар, ! агар чиндан хам фохишахона киган буса жудаям тугри жазо белгиланган! лекин хукук органларимиз албатта видеолага олиб, 3 марта огохлантириш бергандан кейин хам тузалиш йулига утмаса ана ушандан кейин бемалол мусодара кисалар,  тугри буларди, а на ушанда калбаки мусодара уйинлари бумасди,  уйни квартирага бергандан кейин албатта бориб уй эгаси текшириб тургани маъкул!
    участковойлар хам текшириб турадиюююююю лекини бордааааааа. .......
  • 23 фев 2018 16:10
    Таянч 1 комнитны кивартера