22 окт 2016

Фарғоналик йигит пул учун ўз холаси ва унинг яқинларини ўлдириб, ёқиб юборди.

Ўзини Москваданман деб таништирган Сардор Миланони мухлислар хоин деб атади. "Фан" нашриётида чоп этилган китобда пешобни мунтазам ичиш тавсия этилди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.
Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори: Тил меъёрини бузганларни жавобгарликка тортиш вақти келди
Ўзбекистонда олий маълумотли раҳбар ва мутахассисларнинг давлат тилида равон ёза олмаслиги, кўчалардаги эълон ва ёрлиқларда тил қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолати ҳамон давом этмоқда. "Оила даврасида" газетаси 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан тил муаммоларига эътибор қаратади. "Миллий тилдан фойдаланувчи доираларда тил меъёрлари бузилганда, остига қизил чизиқ тортиб тўхтатадиган, ўрни келганда, жавобгарликка тортадиган бўлимлар ташкил қилиш вақти келди. Зеро, она тилимизнинг бугунги мавқеи ҳам шуни талаб қилмоқда" дейди Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт университети ректори, профессор Шуҳрат Сирожиддинов.
"Ҳуррият" газетаси ҳам 19 октябрь сонида тил меъёрларининг бузилишига бир қатор мисоллар келтиради. Масалан, мақолада Ўзбекистонни "жаннатмакон" деб аташ тўғри эмаслиги, чунки бу сўз мумтоз адабиётда "жойи жаннатда бўлгур", "раҳматли" маъносида ишлатилиши қайд этилади. Муаллифга кўра, бу ўринда жаннатмакон эмас, жаннатмонанд сўзини қўллаш лозим.
ИИВ расмийси: Чақалоқфурушлик қилаётган оналарнинг аксари енгилтабиат аёллар
Ўзбекистонда ўз чақалоғини сотаётган аксар оналар боланинг отаси билан никоҳдан ўтмасдан яшаётгани маълум бўлмоқда ("Постда", 15 октябрь). "Ходимларимиз томонидан аниқланган вояга етмаганларни сотиш билан боғлиқ жиноятларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, эркак киши билан никоҳдан ўтмай яшаётган ёш аёллар кўпинча ўзларининг фарзандларини сотишга ҳаракат қилишади. Чунки улар ўзларининг турмуш тарзини қариндошларидан яширишади. Бунинг устига ҳомиладор бўлиб қолсалар, сирлари ошкор бўлиши тайин... Яна бир бошқа тоифадаги аёллар енгилтаклик билан ҳаёт кечиришни ўзларига одат қилиб олишади. Бундайлар учун фарзанд умуман керак эмас, ҳатто ортиқча дахмаза саналади" дейди Ички ишлар вазирлиги ЖҚ ва ТҚКББ бошқарма бошлиғи, полковник Т.Нурмуҳамедов.
Фарғоналик йигит пул учун ўз холаси ва унинг яқинларини ўлдириб, ёқиб юборди
Фарғона вилоятида мудҳиш жиноят қайд этилди: коллежни битириб ёлчитиб ишламаган йигит ўз холаси ва унинг яқинлари жонига қасд қилди ("Ҳуқуқ", 13 октябрь). Исми ошкор этилмаган жиноятчи холаси бир неча йилдан бери машина олиш учун пул йиғаётганидан хабар топади. Шундан кейин у холасининг эри ва ўғли уйда йўқ вақтни мўлжаллаб Тинчлик шаҳарчасига – уларникига меҳмонга боради. Йигит жиноятни амалга оширишга бошқа бир қариндошини ҳам жалб этади. Икки жияни ёвуз ниятда келганидан бехабар хонадон бекаси уларни меҳмон қилади ва уйида олиб қолади. Икки йигит тунда холаси, унинг қизи, келини ва икки набирасини чавақлаб ўлдиради ва жамғарилган пулга эга чиқади. Сўнг жиноятни яшириш учун солярка қуйиб жасадларга ва ҳовлига ўт қўйишади. Қайд этилишича, мазкур жиноят тез муддатда фош этилган. Беш нафар қариндоши ҳаётига зомин бўлган йигит умрбод озодликдан маҳрум этилган. Унга ёрдам берган қариндоши ҳам озодликдан маҳрум қилинган.
"Фан" нашриётида чоп этилган китобда пешобни мунтазам ичиш тавсия этилди
Турли нашриётларда чоп этилаётган тиббиёт йўналишида китоблар одамларни чалғитиб, гоҳида беморларнинг аҳволи оғирлашувига сабаб бўлмоқда ("Оила даврасида", 20 октябрь). Масалан, 2000 йилда "Фан" нашриётида чоп этилган "Дардингизни олсин табиблар" китобининг 35 саҳифаси пешобнинг шифобахш хусусиятларига бағишланган. Китобда сийдикни мунтазам ичган одам буйрак, жигар ва бошқа оғир касалликлардан халос бўлиши, кун давомида қўлини уч марта сийдик билан ювган одамнинг кўзи равшан тортиши каби тавсиялар берилади. "Пешоб қайси дардга даво дея изласангиз, минг бир дард номи чиқади. Уринотерапия тарафдорлари бу "минг бир дардга даво суюқлик"ни ёшлик манбаи сифатида ичади, тери ва сочларига суртади. Бурун, кўз, қулоқ тешикларига иситиб, совитиб, тиндириб... томизади. Уни организмнинг чиқиндиси эмас, балки нектари сифатида қадрлашади" дейди тиббиёт фанлари номзоди, уролог, Халқ табобати академияси аъзоси Алижон Фақиров. Мутахассисга кўра, пешобдан фойдаланиш аслида инсон саломатлиги учун кони зарардир.
Андижонда чақалоқфурушлик қилган шифокор 3,9 йилга кесилди
Андижон вилояти Хонобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплекси шифокори иккинчи марта чақалоқфурушлик жиноятини содир этди ("Ҳуқуқ", 20 октябрь). Икки фарзандини онасига ташлаб Россияга ишлашга кетган аёлнинг у ерда “ошиқлари” кўпаяди.
Кўнгилхушликлардан кейин у ҳомиладор бўлиб қолади. Ўзбекистонга қайтгач, қорнидаги боласини сотишга қарор қилади. Хонобод шаҳар тиббиёт бирлашмасининг исми ошкор этилмаган шифокори аёлни туғдириб, бошқа бир аёл номига расмийлаштириб беради ва бунинг эвазига 2000 доллар пора олади. Қайд этилишича, мазкур жиноят куни келиб фош этилди ва шифокор 3 йилу 9 ойга озодликдан маҳрум этилди.
Ўзини Москваданман деб таништирган Сардор Миланони мухлислар хоин деб атади
Россиянинг Биринчи каналида намойиш этиладиган "Голос" лойиҳасида хонанда Сардор Милано ўзини Москваданман деб таништиргани кескин танқидларга сабаб бўлди ("Даракчи", 20 октябрь). Ижтимоий тармоқларда мухлислар таниқли ўзбек режиссёри Элёр Эшмуҳамедовнинг набираси бўлган Сардор Миланони "хоин" деб аташгача боришди. "Қалбида озгина бўлса-да, миллатга, Ватанга нисбатан муҳаббати бор инсон катта саҳнада, миллионлар олдида чиқиш қиларкан, ўз Ватани, она шаҳри ҳақида бир оғиз гапириб ўтса, уни ҳеч ким саҳнадан қувиб солмасди... Албатта, дарров хулоса чиқариб, бу ёш истеъдод эгасини хоинга чиқариш тўғри бўлмаганидек, уни тўла оқлаш ҳам мумкин эмас" деб ёзади "Даракчи" нашри. http://www.ozodlik.mobi/a/28067233.html

Комментарии

  • 22 окт 2016 08:59
    Сийдик даво булса давоси хам хорам.
  • 22 окт 2016 09:41
    Пишмилдиклар нима дегани :-D
  • 22 окт 2016 09:43
    Кейин, хе уша с....риб бугоз буган матканг чириб кетсин дебсиз, маткаси нима булди энди :-D
  • 22 окт 2016 10:03
    Расшифровка шиюлифовка оркасидан танировкаям кивордим (H)
  • 22 окт 2016 10:04
    Салом, у мени душманиммас бекорчиликда прикол килиб куяман (H)
  • 22 окт 2016 10:20
    03 tez yordammi
  • 22 окт 2016 11:23
    ....коллежни битириб йолчитиб ишламаган йигит...

    Ишни узи кани?
  • 22 окт 2016 11:58
    Tavba astogfirilloh
  • 22 окт 2016 14:41
    Салому алекум ман мехохам бо радиёи озоди сухбат кунам
  • 22 окт 2016 16:32
    Пешоб харомку
  • 22 окт 2016 16:46
    Ma'naviy qashshoqlik  ortsa ortadiki kamaymaydi .  Go'zalligiga qul bo'lganu ,go'zallarga qullar ...
  • 22 окт 2016 19:03
    Ey tirriqi sotqin
  • 23 окт 2016 04:43
    Иш пул йуглигидан одамлар нималар килмаяптия уз жигарини улдирганичи кандай кунгли булдийкан !!
  • 23 окт 2016 08:31
    Пешовдан сақланмаган одамга қабир азоби қаттиқ келиши айтилган...
  • 23 окт 2016 20:27
    НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР – Поклик имондандир; – Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган; – Доим тоза, покиза овқатлар енг; – Ҳаромда шифо йўқ; – Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг; – Асал **** туринг, чунки у минг дардга даво; – Қон олдириш – шифо; – Қора седана – ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво; – Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади; – Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир; – Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди; – Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади; – Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди; – Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг; – Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради; – Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг; – Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг; – Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг; – Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор; – Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади; – Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг; – Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг; – Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин; – Дастурхонингиздан хурмо аримасин; – Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг; – Ёлғиз овқатланманг; – Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.