22 окт 2016

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг металлолом йиғиш ҳақидаги қарорини бажариш масъулияти тегишли ташкилотларга эмас, балки фарғоналик ўқитувчи ва ўқувчиларнинг зиммасига тушмоқда.

Жумладан, Озодликка етиб келган хабарларга кўра, Ёзёвон туманидаги мактабларнинг биринчи синфидан тортиб тўққизинчи синф ўқувчиларигача металлолом топиб келиш мажбурияти қўйилган. Озодлик суҳбатлашган олтинчи синф ўқувчиси эса металлоломни ахлатхоналар ва зовурлардан қидиришга мажбур бўлаётганини айтди.
Ёзёвон туманидаги барча мактабларга ўқувчилар сонига қараб металлолом йиғиш топшириғи берилган.
Бу ҳақда Озодликка хабар берган, исми сир қолишини сўраган оналардан бирининг айтишича, 1-умумтаълим мактабида темир-терсак йиғиш топшириғидан қуйи синф ўқувчилари ҳам четда қолмаган:
“Биринчи синф ўқувчиларига ҳам 2 килодан темир солиғи солишибди. Синфига қараб темир килоси ҳам кўпайиб бораверади. Бу топшириқни бажармаган ўқувчиларга ҳар килограмм топширилмаган металлолом учун 3 минг сўмдан пул олиб келишлари айтилган”, деди оналардан бири.
Унинг айтишича, ҳеч қаердан металлолом топиш имкони бўлмаганидан сўнг, болалар ахлатхона ва зовурлардан темир-терсак қидиряпти:
- Ўтган куни ишдан уйга келсам 6-синфда эрталабки сменада ўқийдиган қизим ҳали ҳам мактабдан келмаган. Шом бўлди ҳамки, йўқ. Қизим йўқолиб қолди, деб, мелисаларни тревога қилиб ташладим. Бир пайт қоронғуда кириб келди. Уст-боши кир, совуқдан қўллари қалтирайди. Қаерда эдинг деб сўрасам, “ая, зовурга бориб 15 кило металлолом топиб келдим, эртага олиб бормасам ўқитувчимиз урушади”, дейди қизим бечора, дейди оналардан бири.
Ёзёвон туманидаги 3-умумтаълим мактаби 6-синф ўқувчиси ҳам уларга металлолом топшириш мажбурий қилиб қўйилганини Озодликка айтди:
Озодлик: Нечанчи синфда ўқийсиз?
Ўқувчи: Олтинчида.
Озодлик: Сизларга неча килодан темир олиб келиш топширилган:
Ўқувчи: 15 килодан
.Озодлик: Темир-терсак борми, қаердан топяпсизлар?
Ўқувчи: Ҳеч қаерда йўқ, мусорлардан, закан(зовур – таҳририят)лардан охтарамиз. Эски холодилникми, дазмолми, тефалми, нимаки темир бўлса оламиз.
Озодлик: Агар топиб келолмасаларинг нима бўлади:
Ўқувчи: Домламиз уч мартагача айтади, олиб келмасак кейин синфда турғизиб уришади, ҳаммани олдида шарманда қилади, деди ўқувчилардан бири.
Ёзёвон туманидаги 1-умумтаълим мактабининг исми сир қолишини сўраган ўқитувчисига кўра, уларга бундай топшириқ туман ҳокимлигидан берилган:
“Бизга ҳам зарил эмас, ўқувчиларга темир йиғдириш. Лекин директор ҳамма синф раҳбарига бўлиб берган. Мактаб бўйича 13,5 тонна топширишимиз керак экан. Директорга эса ҳоким буйруқ берган”, деди ўқитувчи.
Ёзёвон тумани ҳокимлигининг ўзини таништирмаган мулозими мактабларга металолом солиғи солинганини тасдиқлади:
“Металлолом йиғиш ҳақида Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг махсус қарори бор. Тўғри, мактабларга айтганмиз. Лекин, ўқувчилар эмас, ўқитувчилар йиғиши керак. Ўқувчиларга йиғдириш мумкин эмас”, деди мулозим.
Озодликнинг “ўқитувчининг металлолом йиғишдан бошқа иши йўқми”, деган саволини мулозим жавобсиз қолдирди.
Ўзбекистонда ўқувчилардан металлолом, макулатура йиғиш ёки унинг ўрнига пул талаб қилиниши мамлакатнинг барча коллеж, лицей ва мактабларида мунтазам давом этаяпти.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг металлолом жамғариш ҳақидаги қарорини бажариш масъулияти, асосан, мактаб-коллежлар ўқитувчию ўқувчилари, тиббиёт муассасаларининг шифокору ҳамширалари зиммасига юкланган.
Кейинги пайтларда ҳатто боғчаларга қатнайдиган болаларнинг ота-оналарига ҳам металлолом солиғи солинмоқда. http://www.ozodlik.mobi/a/metallolom-yozyovon-maktab-majburiy/28067437.html

Комментарии

  • 22 окт 2016 18:02
    TUG*RISI UZIM UQTUVCHIMAN KALEJDA ISHLAYMAN JONIMGA TEGDI XALI QARMA OBINA XALI QARAMA MAJBURI KITOB MAJBURIY KINO TIYATIR BUMASA BIZ TULAYMIZ BULANI DASTIFAN BIZ PORAXURAGA JIQYAPMIZ
  • 22 окт 2016 18:39
    Man farzand kursam aniq bir söm pul bermiman narowna :-D
  • 22 окт 2016 19:18
    Togri kilasiz sizi farzsndlariz katta bolib maktabga cikinicor inşallah yangi prizdent maktabni hamma cikimini davlat kotaradi deb kanun cikarar balkim
  • 22 окт 2016 19:25
    Я вас оскорбляла???Не умеете культурно общаться так и нечего ввязываться в дискуссию.В наше время тоже не было и искали везде.
  • 22 окт 2016 20:13
    Келажаги буюк давлат деймизу лекин айрим момоларни мактаб укувчилари сарсону саргордон
  • 22 окт 2016 20:15
    Мамлакатнинг маблаги каерга ишлатиляпти нимага катта катта кархоналар оз зимасига олса болмайдим шу метолаломни
  • 22 окт 2016 20:32
    СССР.пайтидан.эски.саркитлардан.качон.кутуламиз
  • 22 окт 2016 20:37
    сиесатда ишим йук болаларга рахмим келади аттанг бизда конун йул куярли манашу буйрукни чикарганни бирвора оиласи билан эриб турган темирга кушиб юборардик  токим  темирдек  котиб колсин бир умур
  • 22 окт 2016 20:54
    Топширик берганни боласи чет элда укийдида
  • 22 окт 2016 23:13
    Umidsizlik bn umid qilib qolaman
  • 23 окт 2016 04:27
    Металалом халиям борми хозир хеч каерда темирни узи йугу бечора укувчилар каерданам излаб топишяптикан
  • 23 окт 2016 06:58
    Unas toje takaya situatsiya,moy plemyanik uchitsa na 1 klasse on toje nayti metallom esli ni mojet nayti dast 5 tisch som esho dengi kajdi den srashviyut,
  • 23 окт 2016 20:23
    НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР – Поклик имондандир; – Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган; – Доим тоза, покиза овқатлар енг; – Ҳаромда шифо йўқ; – Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг; – Асал **** туринг, чунки у минг дардга даво; – Қон олдириш – шифо; – Қора седана – ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво; – Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади; – Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир; – Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди; – Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади; – Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди; – Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг; – Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради; – Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг; – Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг; – Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг; – Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор; – Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади; – Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг; – Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг; – Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин; – Дастурхонингиздан хурмо аримасин; – Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг; – Ёлғиз овқатланманг; – Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.
  • 23 окт 2016 21:55
    Мактабни портлашисин ана кейин канча металлом чикади болларга енгиллик булади
  • 24 окт 2016 16:34
    Mavzu yoqmi muhokama qilishga arzugilik