23 окт 2016

Шу йил август ойида Тошкент шаҳридаги Муқимий ва Усмон Носир кўчалари кесишмасида қуриб битказилган ва Ўзбекистон Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилган кўприк атрофидаги янги бетон тротуарлар чўка бошлади.

Ерга ётқизилган кичик бетон плиталар чўка бошлагани натижасида пиёдалар ўзаро нотекис жойлаша бошлаган плиталардан юришга мажбур бўлишмоқда.
“Бетон ётқизишдан олдин тупроқ қатлами трамбовка қилинмаган яъни зичлаштирилмагани сабаб бўлган бу ҳолатга. Буюртмачининг қистови билан шошилинч тарзда қурилган иншоотлар одатда мана шундай камчиликлар билан барпо этилади”, - деди вазиятни шарҳлар экан Султонмурод исмли тошкентлик прораб Озодликнинг мобил мухбири билан суҳбатда.
Унинг айтишича, тротуарларнинг чўкишидан ҳам кўприкнинг чўкиши анча хавфли.
“Чўккан тротуарларни тўғрилаш унчалик вақт, маблағ ва пул талаб қилмайди. Лекин, Худо кўрсамасин, кўприкнинг ўзи чўка бошласа, биласизми, нима бўлади?” – дейди Султонмурорд ака.
Уч ой ичида фойдаланишга топширилган кўприкАтиги уч ой ичида фойдаланишга топширилган айланма кўприкнинг ёнида қурилган баъзи иншоотлар, масалан, йўлусти пиёдалар ўтиш жойида ҳали ҳам пайвандлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, кўприк ёнидаги “Буюк Ипак Йўли” банкининг Яккасарой филиали биносининг фасади қайтадан монтаж қилинмоқда. http://www.ozodlik.mobi/a/28070087.html

Комментарии

  • 23 окт 2016 19:25
    Аҳмад Аъзам: Она тилим – жону дилим

    23. 2016 - 11:10




    Тилда атай бузғунчилик билан давлат қонунини бузиб, бунақа кинолару қўшиқларни ясаб ташлаётган, ҳаммаёқни чет атамалару чаласавод ёрлиқ, реклама матнларига тўлдираётган, алламбало алфозда жилд-жилд босмаларни “бадиий асар” деб чиқараётган, эфирда қанақадир яроқсиз “ўзбекча” вағиллаб турганларлар шу лоқайдлик ботқоғимизда гуркираб ўсаётган алафлардир ва уларни инсофга чақириш, тарбияли бўлишга ундаш, тил – бу тафаккуримиз замини, миллий бойлигимиз – ўзлигимиз, уни бузиш эмас, қўриқлаш, асраш, тозалаб туриш лозимлигини уқтириш ҳам бефойда. Худди мен ёзаётган шу гапларни ҳам деворга гапираётганим каби.
  • 23 окт 2016 19:25
    .
  • 23 окт 2016 19:26
    Аҳмад Аъзам
    ОНА ТИЛИМ – ЖОНУ ДИЛИМ
    тўртинчи мақола

    Бу гапларни бир мисолдан бошласам, мисолки, сизни ўзингиз кўриб келаётган шунга ўхшаш жуда кўп бошқа мисолларга яна рўпара қилади. Узр, шу гапим ҳам ўнқовсизроқ чиқяпти. Лекин муаммони бирга, кўпчилик бўлиб ўрганишим керак-ку, боиси унинг шунча кенг тарқалганида, ҳаммамиз бирга ўйлашимиз лозимлигида.
  • 23 окт 2016 19:27
    Бу гапларни бир мисолдан бошласам, мисолки, сизни ўзингиз кўриб келаётган шунга ўхшаш жуда кўп бошқа мисолларга яна рўпара қилади. Узр, шу гапим ҳам ўнқовсизроқ чиқяпти. Лекин муаммони бирга, кўпчилик бўлиб ўрганишим керак-ку, боиси унинг шунча кенг тарқалганида, ҳаммамиз бирга ўйлашимиз лозимлигида.
    Хўш, янги бош директор эдим, студия ғаладонида маълум сабаблар билан беш йилми, кўпми “осилиб” ётган сценарийни ўқиб қолдим-да, дарров ишга тушириб юбордим. Киночиларга раҳбар бўлиб келишимдан илгари юзлаб кўрсатув, ҳужжатли фильм қилган бўлсам-да, ҳали бирор марта бадиий фильмни суратга тушириш жараёни тепасида турмаган эдим. Бир куни каттасиниб, шу фильм “съёмка”сига хабар олиб бордим, жуда мураккаб юмуш экан: “мотор-стоп”, “бошладик-тўхтат!”, “қайтадан кетдик”, “дубл!”… Таниқли санъаткорлар ўйнаб беряпти. Улардан сал ичимда ҳайиққаним боис, раҳбардек ақл ўргатмай, чеккада қараб ўтирдим. Лекин бир жойи келди, сюжет бўйича “эру хотин” айтишиб қолади, шунда “хотин” “эри”га аччиқ қилиб, сиз кетсангиз, мен ҳам биттасини топиб оламан мазмунида: “Тешик мунчоқ ерда ётмайди”, деди. Суратга олиш тез-тез тўхтаб, саҳналар қайта-қайта олинади, орадаги танаффусда ўша “хотин” актрисага: “Синглим, сценарийдан чиқманг. “Тешик мунчоқ ерда ётмайди” эмас, “Тешик кулча ерда ётмайди” эди”, дедим. Актриса русча ўқиган, табиий, муомаласи тили ҳам ўрисча эди, “Йўқ, мен шундай дейман! Мунчоқ тешик бўлади (Нет, я так говорю! Мунчаки тишик бывают»)”, деб менга ақл бўлди. Оббо, мунчоқнинг тешигини билар экан, лекин шундай мақол борлигидан тубдан бехабар! Тепадан пастга тушмаса, қаёқдан ҳам билсин! “Фалончихон, бу – кенг тарқалган ҳалқ мақоли, ўзбекчани бузиб айтманг. Ҳа, мунчоқ тешик бўлади, лекин майдалигидан ерга тушса ҳам, кўринмайди, ётаверади. Аммо кулча – бу нон, шунинг учун унинг тешиккулчаси ҳам ерда ётмайди. Мабодо тушиб қолса ҳам, одамлар олиб, кўзига суртади”, дедим. “А я не хочу! Из-за какого-то узбекского слова не буду менять свой язык”, деб, тил маданиятини оврупоча англар экан, айтганида туриб олди. Шунда режиссёр акамиз қулоғимга: “Унча фарқи йўғ-у? Майли, ҳозир кўнглини хира қилманг, мунчоғини дубляжда тўғрилармиз”, деб шивирлади. Биламан, тасвирга олиш жараёнида бировнинг аралашиши, ақл ўргатиши ножоиз, ҳам акстрисанинг тарбия кўрган муҳити бошқа, табиийки, халқникидан фарқли шароитда яшаётган бу “элита” вакилига минг тушунтирган билан фойдаси йўқ, она тилини шунча янтоққа судраб гапиришини ҳам унга бир марҳамат кўрсатиш деб ўйлайди. Турган гап, мендан ранжиб қолди. Рост-да, шундоқ таниқли санъаткорни қанақадир авом сўзни айтишга мажбур қиляпман… Асли бу томорқа режиссёрники, унга сценарийдан чиқмасликни тайинлаб, қайтдим.
  • 23 окт 2016 19:27
    хамма нарса уз вакти соати билан битса жойида булади шундай вактларда оегимиз остидаги шохни кесмазлигимиз керак
  • 23 окт 2016 19:27
    Фильм суратга олиниб бўлди, йиғма, яъни монтаждан ҳам чиқди. Энди “овозлаштириш” (“озвучивать”нинг таржимаси-да бу сўз), яъни фильмга овоз бериш, дубляж гали келди. Биласиз, актёр энди экрандаги ўзига қараб яна “ролга кириб” овозини ёздиради (ҳозир кўп фильмларда бу қоида қолиб кетган – актёр ёдламайди, матнни олдига қўйиб ўқийверади, шундан диалоглар сунъий чиқади). Хўш, шунда режиссёр акамиз ҳузуримизга қадам ранжида қилдилар: “Шу, укажон, бир илтимос: шу, актёримиз ўз шевасида гапирса!”. “Гапиравермайдими, ким унинг оғзига хўжайин? Мендан нимага сўрайди?”, дедим ажабланиб. “Йўқ, фильмда ўз шевамда овоз берсам, шунга бош директордан рухсат олиб беринг, деяпти”. Ана холос! Қаёққа келиб қолдим! “Сценарий тоза адабий тилда ёзилган, тилни бузиб нима қилади?”, дедим. “Ўз шевамда овоз берсам, чапанилигим самимий чиқади, деяпти. Арзимас гап-ку! Йўқ деманг энди сиз”, деб ялинди режиссёр акамиз. Бу кишим ҳам актёр томонида! Рухсат сўраганига ҳам раҳмат – анов кунги баҳс эсида-да. “Ака! Давлат тили ҳақида қонун бор, бунга адабий тилга риоя ҳам киради. Қонун ҳар қандай бош директордан, ундан катталаридан ҳам баланд туради, уни бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Кейин фильмда шевада гапириш чапанилик эмас, маданиятсизлик. Қаҳрамоннинг чапанилигини тил бузишда эмас, ижрода кўрсатсин эди”, дедим. Режиссёр акамиз босиқ-вазмин одам, бўлди, тушундим, деди-да, чиқиб кетди. Ўзимнинг ичимдан нималар ўтганини англаб турибсиз: бу шунақа, менга бегона бир дунё экан! Ҳалиги санъаткор жўрамиз ҳам, турган гап, бош директор ошириб юборяпти, шевага қарши, мана, шевада шунча фильм олиняпти-ку, биров бировдан қонунга бўйсунишни талаб қиляптими, деб ёзғиради.
  • 23 окт 2016 19:28
    Овоз беришда у жумлани бузмади-ю, лекин барибир талаффузни шевача қилди. Буни тўғрилаш, албатта, мумкин эди, аммо сут билан кирганни чиқариш… ўзингиз биласиз. У кишим сал ўтиб бир мустақил телеканалда кўрсатув олиб бора бошлади, албатта атайин шевада ва… мана бўлмасам деб, мустақил бир газетада “Мен атайлаб шевада гапираман” деган чиқиш ҳам қилдилар.

    Бу бир мисол ўша, етти-саккиз йил олдин урчиб бошлаган, кўп одамларга арзимас туюлган ҳолатларнинг бир кўриниши эди. Эндига келиб, уни юз ё мингга кўпайтиринг, ўзимиз кўниккан, кўникаётган манзара — киночилигимиз тилининг кундалик манзараси кўз олдингизга келади. Нетонгки, тил ҳам айниб, маънавий тарбияга зид шалоқ аҳволга тушган!

    Мен бу мисолни ўзингиз биладиган муаммони яна бир ўйлаб олиш таклифида айтяпман.

    Юксак минбарлардан ҳам айтиляпти, матбуотнинг ўзида гапириляпти, бонг ураётганлар чиқяпти, аммо ўз – ўзбек тилимизнинг бугуни ва эртаси борасидаги бу ташвишу даъватлар ўзимизнинг лоқайдлигимиз ботқоғига чўкиб кетаётир.

    Дод деб юборгинг келади – қоғозга додлайсан одам! Қоғознинг эса фақат қулоғи бор, оғзи йўқ – садо бермайди! Ахир, ҳамдардга додлайсан-да, одам!

    Тилда атай бузғунчилик билан давлат қонунини бузиб, бунақа кинолару қўшиқларни ясаб ташлаётган, ҳаммаёқни чет атамалару чаласавод ёрлиқ, реклама матнларига тўлдираётган, алламбало алфозда жилд-жилд босмаларни “бадиий асар” деб чиқараётган, эфирда қанақадир яроқсиз “ўзбекча” вағиллаб турганларлар шу лоқайдлик ботқоғимизда гуркираб ўсаётган алафлардир ва уларни инсофга чақириш, тарбияли бўлишга ундаш, тил – бу тафаккуримиз замини, миллий бойлигимиз – ўзлигимиз, уни бузиш эмас, қўриқлаш, асраш, тозалаб туриш лозимлигини уқтириш ҳам бефойда. Худди мен ёзаётган шу гапларни ҳам деворга гапираётганим каби.

    Албатта, шевада гапирсинлар, туйиб гаплашсинлар, зеро шевалар тилнинг илдизлари, тўғрироғи, булоқлари; улар ҳам қуриб қолмаслиги лозим. Лекин, афсуски, шеваларни ҳам ОАВнинг сунъий тили тангликка солиб қўйган, глобаллашувни рўкач қилиб, унинг панасида ёт атама, ёт ибора, бузуқ бирикмалар уларга ҳам бостириб кираётир. Ҳаётнинг равиши – кексалар ўтиб кетади, катталар кексаяди, изимиздан келаётган ёш авлод “глобаллашиб”, ўз шевасини майиқ-майриқ қилиб гаплашади – бу булоқларнинг ҳам қуриб бошлаганини шундан ҳам билса бўлади.
  • 23 окт 2016 19:39
    Гап жамоат минбари эгаси адабий тил экани ҳақида кетаётир! Миллатнинг таркиб топиш омили ва шу миллатдаги бошларни бир-бирига қовуштириб келаётган тилимиз ҳақида. ОАВ минбарига чиққан, кўпчиликка юзланган одам, агар ўзини ҳурмат қилса, марҳамат қилиб адабий тилда гапиришсин! Минбарга етган одамнинг елкасида умуммиллат юки бўлиши зарур! Мактабдан олий ўқув юртларигача, мажлису йиғинлардан расмий тадбирларгача давлат тилида бўлиши лозим ва лобид! Давлатимизга мадҳу сано ўқиманг, унинг тилига амал қилинг. Ахир, кеча уни ҳимоя қилиб кўчага чиққан ўзимиз эмасми! Ҳамма дарслар адабий тилда ўтиладиган, устозлар ўқувчилар шевасини адабий тилга буриб, уни ўргатадиган чиройли қонун мажбуриятлари қаерда қолди? Энди буни қилиб бўлмайди, деб ўйлайсизми? Йўқ, бўлади! Мен эски шаҳарнинг қоқ марказида тураман, шу маҳалладаги мактабда мучал тадбири бўляпти экан. Таклиф қилдилар, бордим. Икки соатча ўтириб, ўқитувчиларнинг гапларини. болаларнинг сўзга чиқишлари, шеър ўқишлари ва қўйган саҳналарини томоша қилдим. Болаларнинг ҳаммаси шу атрофдан, асосан туб тошкентлик оилалардан, ўқитувчилар ҳам шундай. Лекин бир оғиз ҳам шева эшитмадим. Ҳайрону хурсанд бўлиб ёнимда ўтирган ўқитувчига: “Қандай яхши, болалар мактабда адабий тилга риоя қилар экан”, десам, ўқитувчи сапчиб тушди: “Вой, нима деяпсиз, мумкин эмас! Дарсларни адабий тилда ўтамиз, ҳовлида ҳам болаларнинг адабий тилни бузиб гапиришига йўл қўймаймиз. Ахир, бу давлат тилимиз-ку!” деди. Бўлар экан-ку! Қойил бўлдим, лекин қани эди ҳамма мактабда шундай бўлса! Афсус!
  • 23 окт 2016 19:40
    Асли муаммонинг туби чуқурроқ, масала тилнинг сут билан қачондан қириши, боланинг она тилини қаердан ўрганиб бошлашида. Бешик тебратадиган келинларнинг бир қўли бешикда, икки кўзи телевизорда – алла айтиш фақат кўрик тадбирларида қолди. Оналар рўзғордан бўшамай ҳам телевизорга қадалиб олади. Бола бир нарса сўраса, бошимни қотирма, бор кўчага ўйна ё дарсингни қил, деб ҳайдайди. Эркаклар иш билан, боласи билан гаплашиб ўтиришдан ўзини олиб қочади. У ҳам хотинига қўшилиб сериал кўради. Эртак айтиб берадиган бувилар ўзи азалдан сийрак, экранга кўзи ўтгани… бунда ҳам ўша аҳвол. Булар ҳам ўтиб кетяпти. Дастурхон устида гурунглар йўқ бўлиб кетди. Бола қаердан тил машқини олади – у ҳам ноилож, телевизорга тикилади, сал эси киргани компьютерни титкилайди, суррогат нарсалар онгига қуйилаверади, жумладан бузуқ тил ҳам.

    Албатта, ота-она болаларига эга-кесим ундоқ бўлади, тил қоидалари бундоқ бўлади деб ўргатиб ўтирмайди, аксинча, боланинг тили табиий муҳитда: ўзаро мулоқот, сўзлашув, ўйинлар, ҳангомаларда камол топади. Ва мактабда бу тарбияни олади. Тўғрироғи, олиши лозим. Мактабларда эса тил ўқитилиши ўқувчи болалар учун оғирлик қиладиган, зерикарли қоидаю боғланишлар изоҳига ўтиб қолган. Азалдан бери шундай. Мактаблар жонли мулоқот тилини ўргатмайди, эгаю кесим, гап бўлакларини кўрсатиб беради,холос, бинобарин, тирик тилга муҳаббат ҳам уйғотмайди,

    Фикр шаклланиши, тилни билишнинг яна муҳим омили – китоб, бадиий асар. Ҳозир ўқувчиларнинг аксарияти қитоб ўқимайди, бадиий асарларни варақлаб кўрмайди. Устила устак, дарслик – хрестоматиялар ҳам камбағал, улар ном санаш билан, ўтмишдаги катта адибларимизнинг ҳозирги ёшларнинг дунёқараши, қизиқиши, дунёбинлиги, кўнгил кечинмаларидан йироқ асарлари билан тўла. Ёшлар ўқийдиган нарса кам. Мана, бугуни кунга келиб шу мактаблар эккан арпа ҳосилини ўряпмиз-да, ёшларимизнинг тили бунча камбағал, бунча сунъий деб, нимага булар беодоб бўлиб кетяпти, деб ёзғирамиз. Қўшиқ айтяпман деб алмойи-алжойи шанғиллаб ётганлар, уларга шайдойи қарсак уриб, ўйинга тушаётганлар нафақат тил масъулияти, тил номуси нималигини, балки унинг ўзи нималигини ҳам билмайдилар. Ғулийликни ўзи ихтиёр қилиб танлаган ва шу билан фахрланадиган манқурт тоифа! Бу ўзимиз етиштираётган авлод.

    Миллат руҳининг ифодаси бўлмиш адабий тилни бузмай, бўлакламай ривожлантириш керак. Зеро у давлатчилигимиз асоси ҳамдир. Тўқсон икки бовли ўзбекни бирлаштирган! Энди бу ўзбекнинг ҳар элати мактабдан бошлаб ўз шевасида гапириб, ўқиб-ёзадиган бўлса, кейин адабий тилни ҳар ёққа тортқиласа, тасаввур қиласиз-ку қаёққа ўтиб кетишимизни! Ўзи-ку шўро яхлит яшаб келаётган туркий миллатни сен алоҳида, сен алоҳида, мана, сенга битта республика, камроғингга, мана, мухторият деб улусларга бўлиб, орага қутқу уруғини қадаб қўйган эди. Туркистон туркийлари ҳар бири алоҳида миллат бўлиб олди, майли, бу миллатларга ҳам баракасини берсин, лекин ягона туркий тил бўлакланди, ҳар бўлаги ўзича иҳоталаниб олди. Бир-бирини балодай тушунган эллар бугун қон-қардоши тилини луғатсиз англаши мушкул. Майли, ҳар бири ўз давлатида униб-ўссин, тараққий топсин, лекин умумтуркий тил бирлигини йўқотмасинлар. Бу тил Туркистондай улкан ҳудудда умргузаронлик қилаётган миллатлар тафаккури ривожининг гаровидир. Бу тил бирлигига раҳна солиш бугунги кунда ҳар бир туркий миллатнинг ўзини ичдан парчалашга ҳам олиб келади. Ўтмиш тарихларда бу неча бор қайтарилган, ялакатмағиз катта улуслар парчалаган.
  • 23 окт 2016 21:01
    озодбой булди энди одам улиб кетяпдию
  • 24 окт 2016 11:38
    STATUSIMNI KORILA FOYDASI TEGADI !!!
  • 24 окт 2016 20:09
    (dt)
  • 24 окт 2016 20:12
    Xaltura(hu)
  • 25 окт 2016 20:40
    Ozodlini jurnalistlari yolgoni onasini qornida urganishgan xecham unaqamas bu kocha odamkanu aldab qornilarini tuygizasanla
  • 25 окт 2016 22:07
    Жиян кондаай(H)(H)