7 ноя 2016

Михаил Саакашвили 7 ноябрь куни Одесса область давлат маъмурияти раҳбари лавозимидан истеъфога кетиши ҳақида баëнот берди.

Қатор украин телеканаллари олиб кўрсатган Одессадаги баëноти давомида Саакашвили электрон декларация машмашаси бундай қарорга келишига сўнгги туртки бўлганини билдирди.
"Очиғи¸ буларнинг бари чиндан ҳам жонимга тегди. Мен истеъфога чиқиб¸ курашнинг янги даврини бошлашга қарор қилдим. Мен қўл қовуштириб ўтирмоқчи эмасман ва курашдан ҳам чарчамайман.Улар мендан қутулишни хаëлларига ҳам келтирмасинлар. Мен қанча керак бўлса¸ шунча юрадиган аскарман. МенУкраинани ушбу коррупция ботқоғидан чиқарадиган ғалаба учун қанча лозим бўлса¸ шунча курашаман”¸ деди жумладан Саакашвили.
Грузияда амалга оширилган "Атиргул инқилоби" якунида президентликка келган Михаил Саакашвили бу мамлакатни 2004-2013 йиллар давомида бошқарган ва Грузияда амалга оширган кескин ислоҳотлари ортидан реформатор сиëсатчи сифатида танилган.
Украинадаги "Майдон" деб аталган халқ қўзғолони ортидан ҳокимиятга келган Порошенко 2015 йилда Саакашвилига украин ватандошлигини берган ва Одесса минтақасига губернатор қилиб тайинлаган эди.Одесса губернатори сифатидаги фаолияти давомида Саакашвили асосий мақсади коррупцияга қарши кураш эканини таъкидлаб келди¸ айни пайтда¸ ўз ислоҳотларига жиддий тўсиқ бўлаëтган йирик коррупцион мулозимлар рўйхатида Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваковни тилга олиб келди. http://www.ozodlik.mobi/a/michail-saakashvili-odessa-korruptsiya/28101318.html

Комментарии