Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 8 ноя 2016 14:55Buxora studentlariga qachon paxta tugaydi. 8 noyabr ham o'tdi. Nima Fermerlarning molini qachongacha boqamiz.
- 8 ноя 2016 15:5225.нойабрда тугаса керак пахта тагин билмадим сел йонгир качон йокса балки шунда тугар
- 17 ноя 2016 18:17Мае сизларга прямое эфер б н гарлашмокчиман сизлага Канаде улансам булади
- 19 ноя 2016 15:50Ман сизларга (3)хат ездим битасини жавоби келмади хакикат борми хурматли прездентимизга езудим дадажоними фамиласи Аминов Кизи иродохон
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Ўзбекистон Бош вазири ва муваққат президент Шавкат Мирзиëевнинг виртуал қабулхонаси оммалашиб бораëтгани ортидан мамлакат Давлат рақобат қўмитаси раиси Даврон Хидоятов ҳам виртуал қабулхона очди.
Қўмита расмий сайтида ташкил этилган алоҳида саҳифада “Сизда ҳал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига 2 хил усулда:қўнғироқ қилиш ёки мурожаат юбориш орқали амалга оширишингиз мумкин”¸ деган эълон 7 ноябрь куни пайдо бўлди.
Виртуал мурожаатни тўлдириш учун шахснинг ими-шарифи¸ яшаш манзили¸ туғилган жойи ва санаси¸ шунингдек электрон почта манзили ва телефон рақами талаб қилинади.Қўмита раисига мурожаат қилмоқчи бўлганларга “мурожаатингиз тезкор равишда ҳал этилишини истасангиз, ҳар бир масала бўйича алоҳида мурожаат йўллашингизни ҳамда мазкур мурожаатни лўнда, оддий ва равон тилда баён этишингизни сўраймиз!” деган мазмунда маслаҳат берилган.
Айни пайтда¸ мурожаатчиларга ўз шикояти 259-21-37 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали билдириш ва бу мурожаат мақомини виртуал текшириш имкони ҳам берилган. http://www.ozodlik.mobi/a/28101213.html