17 ноя 2016

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 9 ноябрь куни Сурхондарё вилоятидаги деҳқон хўжаликлари имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилди.

Бу қарорда вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлайдиган, сақлайдиган, қайта ишлайдиган ва хорижга экспорт қиладиган агрофирмалар ташкил этилиши назарда тутилган.
Бироқ, фермерларнинг айтишларича, токи бу агрофирмалар давлат улушидан чиқарилмас ва фермер етиштирган маҳсулот рақобат асосида сотиб олинмас экан, деҳқоннинг косаси оқармай қолаверади.Вазирлар маҳкамаси қарорига кўра, масъулияти чекланган жамият(МЧЖ) шаклидаги агрофирмалар Сурхонадрё вилоятининг мева-сабзавот етиштирувчи ҳар бир туманида тузилади.
Қарорда Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банкига бир ой мобайнида агрофирмаларга энг ками 2 миллиард сўмлик кредитлар ажратиши шартлиги айтилган.Тузиладиган агрофирмаларга мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини улгуржи савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.Айни кунларда, мамлакатнинг жанубий туманларида агрофирмалар тузиш ишлари жадал бошлаб юборилган.
Денов тумани ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Дилмурод Аллабердиевнинг айтишича, агрофирмалар тузишдан асосий мақсад фермерлар ва аҳолининг шахсий томорқаларида етиштирилган ҳосилга чет элда харидорлар топиб, уни сотишдир:
- Бизда маҳсулот етарли, баъзан ортиб ҳам қолади. Мана, жорий йилнинг май-июнь ойларида бизда пиёз 50 сўм бўлиб қолди. Нарх жуда ҳам паст бўлгани боис, баъзи одамлар даласидаги пиёзни териб олиш харажатидан қочиб, пиёзи билан ерини ҳайдаб ташлади. Агар шундай агрофирмалар бўлганида, уни аҳолидан 300-400 сўмдан сотиб олиб, уни хорижга чиқариб сотиши керак эди. Ёки уни сотиб олиб сақлаганда эди, ҳозир катта фойда олган бўлар эди. Чунки, айни пайтда, бозорда пиёзнинг нархи 800 сўмга чиқиб кетди. Агрофирмалар халқ учун ҳам, давлат учун ҳам фойдали бўлади,деди ҳоким ўринбосари.
Аллабердиевнинг айтишича, келажакда агрофирмалар хориж давлатлари билан шартномалар тузади ва ўша шартномага асосан маҳсулот етказиб беради:
- Масалан чет элдаги ташкилот агрофирма билан “менга февраль ойига карамнинг “Айсберг” навидан фалон тонна етказиб бер”, деган мазмунда шартнома тузади. Агрофирмалар эса ўз навбатида фермер хўжаликлари ва аҳолига бу ҳақда буюртма беради. Агрофирмалар ишини энди бошлаяпти. Ҳозирча буюртма бериш йўқ, халқимиз етиштирган маҳсулотларни хорижга сотиш имкониятларини қидириш ишлари бошланяпти, деди Дилмурод Аллабердиев.
Бироқ, исми сир қолишини сўраган сурхондарёлик фермерлардан бирининг айтишича, давлат улуши ҳисобидан ташкил қилинаётган агрофирмалар воситачи ташкилот ҳисобланади ва деҳқон етиштираётган маҳсулот рақобат асосида сотиб олинмас экан, асосий фойдани фақат агрофирмалар кўради:
- Агрофирмалар “Ўзагроэкспорт” ташкилотига бўйсунади. Яна монополия. Пахта, буғдой каби, мана мева-сабзавот ҳам монополия бўляпти. Агар шундай бўлса ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Масалан, мева пишди дейлик. У ҳўл нарса, узоғи билан бир ҳафтада териб сотиш керак. Бу мевани сотиб оладиган рақобатчи ташкилот ёки харидор бўлмас экан, агрофирмага ўхшаган монополистлар ўзи истаган нархни қўяди. Яна деҳқон арзон-гаровга сотишга мажбур бўлади, дейди фермер.
Фермер бу жараёнда ўзи гувоҳ бўлган воқеани гапиради:
- Тошкент вилоятининг Паркент туманида менинг дўстим бор. У узумчилик билан шуғулланади. Ҳозир давлат ташкилоти унга узумингни килосини 800 сўмдан сотгин деяпти экан. Лекин, айни пайтда Россияга узум олиб бориб сотадиган хусусий тадбиркор килосига 14 минг сўмдан таклиф қиляпти. Ўртадаги фарқни кўряпсизми, 15 баравар арзон оляпти, давлатники. Худди шунингдек, мева-сабзавот етиштирувчи ўз маҳсулотини эркин ва келишилган нархда сотиш имкониятига эга бўлмас экан, ҳеч нарса ўзгармайди. Энг аввало, агрофирмалардан давлат улушини бекор қилиш керак, чет элга маҳсуотни бемалол сотадиган агрофирмаларни кўпайтириш керак. Ана ўшанда деҳқонга ҳам фойда бўлади, валюта тушуми ҳам кўпаяди, деди фермер.
Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ва Статистика бўйича давлат қўмитаси қўшма ҳисоботига кўра, 2016 йилнинг дастлабки тўққиз ойи ичида ўтган йилнинг айнан шу даврига нисбатан янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ҳажми 40 фоизга ўсган. Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев 20 сентябрдан бошлаб Ўзбекистондаги мева-сабзавот экспорти билан шуғулланувчи корхоналар учун валюта тушумини мажбурий тартибда сотиш миқдорини икки баробарга камайтириш ҳақида қарор чиқарган эди.
Қарорга кўра, мева-сабзоват экспортёрлари эндиликда валюта тушумининг 25 фоизини сотади. Шу пайтгача тушумнинг 50 фоизини сотиш мажбурияти белгиланган эди.Жорий йилда давлат ташкилотлари деҳқонлардан маҳсулотини арзон нархда давлатга сотишга мажбурлаш ҳолатлари кузатилган эди.
Июль ойида Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани ҳокимлиги ўз томорқасида узум етиштирган одамларга ҳосилни бозор нархида эмас, балки арзон-гаров давлатга топширишга мажбурлаган эди. http://www.ozodlik.mobi/a/agrofirma-surxondaryo-fermer/28120998.html

Комментарии

  • 17 ноя 2016 13:49
    gif
  • 17 ноя 2016 13:52
    узи уч йил булдию озодга кирганимга
  • 17 ноя 2016 13:54
    Ха ЛЕКИН СИЗ  ЕЗГАНИДИЗ ЯХШИ КИЗ ИСМИЗ НИМА ДЕП!МАН ЖИЯН ИСМИМ ПАНТЕРА ДЕГАНДИМ ЭСЛАДИМ
  • 17 ноя 2016 15:57
    КИМСАН КУТ:-D:-D
  • 17 ноя 2016 15:57
    САН ГАНДОННИ КИМ ЮБОРДИ МАНГА
  • 17 ноя 2016 16:01
    Тишларинг бн тозалаб куякол жуним булса
  • 17 ноя 2016 16:27
    Сани КИМЛИГИНГНИ АЙТАЙМИ??УЗИНГ ШАРМАНДА БУЛИБ КОЛАСАНАЙОЛСИФАТ!
  • 17 ноя 2016 16:28
    Бас килБАЖАРОЛМАДИНГ РОЛИНГНИ!!ХОЗИР ПО ПОЛНОЙ ШАРМАНДА БУЛАСАН!!КУТИМНИ ЯЛАБ АЗИЗАМ ДЕП ЮРГАНДИНКУРАШК КИЛАЯПСАНМИ
  • 17 ноя 2016 16:32
    биттанг бабуля дейсан биттанг дедуля ДЕЙСАН ДОЛЮАН САНИ АЛДАГАНДИМ РОССИЯДАМАН ДЕП УЙДАМАН МАН ТЕЛ КИЛ КУТИНГ БУЛСАТОЧНО ХОЗИР УЗИНГ КУТ БУЛАСАН ЩУТТА!!БАБУЛЯ ДЕП ФАКАТ САНГА АЙТГАНДИМ ШУНДАН ТАНИДИМ САНИ
  • 17 ноя 2016 16:39
    gif
  • 17 ноя 2016 16:41
    роса кулдим лекин кут!!уборщицами медикми санга ухшаган кут булмасм булдирос кулдирдинг лекин
  • 17 ноя 2016 16:46
    gif
    gif
  • 17 ноя 2016 16:47
    gif
    gif
  • 17 ноя 2016 18:39
    @