25 ноя 2016

Фарғона вилояти, Фурқат туманида фермерлик қилаётган 70 яшар ногирон фермер Очил Бегматов вилоят ҳокими уни мажлисда камситганидан Озодликка арз қилди.

Фермернинг айтишича, вилоят ҳокимининг ўзи уни Учкўприк туманида ўтказилган йиғилишга таклиф қилган, аммо мажлис бошланишидан аввал уни сенсираб мажлисдан ҳайдаб чиқарган.
Фурқат туманида фермерлик қилаётган 70 яшар Очил Бегматовнинг айтишича, 14-ноябрь куни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг ўзи уни Учкўприк туманида ўтказиладиган йиғилишга чақиртирган, аммо ҳамманинг олдида сенсираб мажлисдан ҳайдаб чиқарган:
- Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ўтган ҳафтада мени аҳмоқ қилди. Ўзимизнинг Фурқат туман ҳокимидан Ёқубжон деган бир бўлим мудири келиб, “вилоят ҳокими сизни эртага Учкўприк туманига мажлисга чақиряпти”, деди. Душанба куни ўзи ҳамроҳ бўлиб олиб борди. Эрталаб соат 8 га етиб бордик. Биринчи қаторда ўтирган эдим, мажлис бошланмасдан вилоят ҳокимлигида ишлайдиган бир аёл мени ёнимга келиб, “яна бу ерда у-бу гапларни гапирманг”, деди. Мен “бу ошкоралик, керакли гапларни гапирамизда”, дедим. У индамай кетди. Ўн минутлардан кейин ҳоким кириб келди ва жойига ўтирмасдан “бошқа тумандан келганлар, бу ердан чиқиб кетсин, зални бўшатиб қўйсин”, деди”, дейди фермер.
Очил Бегматовнинг айтишича, у ўриндан туриб ҳокимдан нега бундай деяётганини сўраган:
- Ўртоқ ҳоким, ўзингиз чақиртирганингиз учун келувдим, дедим. Шунда ҳоким сенсираб, “мен билмайман, бор, чиқ, чиқ”, деди. Мен яна унга, “бўлмаса нимага чақиртирасиз?”, дедим. Ҳоким яна сенсираб “бор чиқ”, деди. Кейин аччиғим чиқиб, “ҳе, сендақа артист ҳокимдан ўргилдим”, дедимда чиқиб кетдим, деди Очил Бегматов.
Аввал бир марта инфаркт олганидан сўнг юраги хаста, бир кўзи ожиз ва бир оёғи кесилган фермер Очил Бегматов ҳокимнинг бу ҳаракатини ўзига ҳақорат сифатида қабул қилганини айтади:
- Вилоят ҳокимининг қилган ишини қаранг, бетамизликда бу. Менга нисбатан ҳайвонга қилинадиган муомалани қилдида, у, деди фермер.
Очил Бегматов Фурқат туманидаги илғор фермерлардан бири ҳисобланади. Унинг айтишича, Озодлик радиосида туман ва вилоят ҳокимлари камчиликларини доимо очиқ танқид қилгани учун, вилоят ҳокими шу тариқа ундан ўч олган:
- Одатда, мени мажлисларга чақирмай қўйишганди, чунки тўғри гапни айтаман. Бу мажлсида ҳам айтадиган гапларим бор эди. Ўша ҳокимликдаги аёлни ҳам олдимга бежиз юборишмаган. Гапираман, деганим учун чиқариб юборишди. Агар мажлисда қолганимда айтадиган гапларим кўп эди. Масалан, йўқ пахта учун талабаларни, ўқитувчиларни, дўхтирларни далага ҳайдаб қийнашаётганини айтардим. Ўзим гувоҳман, 200 одам битта фермерга тушди. Уларни олиб келган 5 та автобуснинг путёвкасини фермер тасдиқлаб берди, энди фермер ҳисобидан 750 минг сўм пулни олади. Терилган пахта эса 60 кило! Фермерларни қарзга ботирган - мана шу саводсиз раҳбарларнинг ўзлари. Э, айтадиган гап кўпкуя, деди Очил Бегматов.
Учкўприк тумани ҳокимлигининг ўзини Каримов деб таништирган мулозими ҳақиқатан ҳам вилоят ҳокими иштирокида мажлис бўлиб ўтганини тасдиқлади, лекин воқеани шарҳлашдан бош тортди.
Озодлик бу воқеага вилоят ҳокимининг муносабатини олиш мақсадида Шуҳрат Ғаниевнинг қабулхонаси билан ҳам боғланди. Ўзини ҳоким котиби Турсунали деб таништирган мулозим бу воқеани фақат ҳокимнинг ўзи шарҳлай олишини, аммо ҳоким билан боғланишнинг имкони йўқлигини айтди.
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва фермерларга нисбатан қўпол муомалада бўлиш ҳолатлари ҳаиқда Озодлик илгари ҳам хабар берган эди.
Жумладан, жорий йилнинг 20 июль куни Фарғонада ўтказилган йиғилишдаврач ва аптекачиларнинг “калласини сапчадай узиб ташлаш”ини айтган ҳоким уларни “б.. еган ҳайвонларга” тенглаштирган эди. http://www.ozodlik.mobi/a/hokim-furqat-fermer/28137347.html

Комментарии

  • 25 ноя 2016 14:30
    Plandi bajarmagandan kegn gap ewitadida hokmlaram aytlgan iwni vaqtda bajarmasa ular ham gap ewitadi. Fermerlayam ajoyb bta gap ewtsa dunyoga jar solw wartmi e ahmoq t6nkalar 6zini aybn u.n gap ewitasanda
  • 25 ноя 2016 16:01
    UZB 777 ответил ShoX Alijonov
    Сан узинг катдансан гад е маргилонлик кутинга сикиб пулини бермай кетганми
  • 25 ноя 2016 16:05
    UZB 777 ответил ShoX Alijonov
    Гандон катдансан хозир катдасан
  • 25 ноя 2016 16:07
    UZB 777 ответил ShoX Alijonov
    Хунаса духинга хойям кани расминг хам йук эканку шерликни однодамас реалда кил
  • 25 ноя 2016 16:33
    Yaxshi ssenariy töqilibdi hokimga!
  • 25 ноя 2016 17:28
    Bu fermerni judayam yaqindan taniyman uncha-muncha masalalarni tepaga kötarib chiqadigan odam!Bu fermerga bir bor eslatmam bor Sh.G'aniyev Mirziyoyevni sevimli shogirdi hisoblanadi!QÖQON AHLI YER QIMIRLADI 25.11.2016.19:27
  • 25 ноя 2016 17:44
    Очил **** одам худа жазосини бериб йотибди ози тогри килиьди ш.м.ганиев очил **** иплос бировди хаккидан кормайдигон ифлос одам худо жаззосини берстн бу иплосди кабирам кабул ки еди буни харомхор хаммани йозиб давлатни ерини эгаллаб талон тарож килиб йотибди харомхор
  • 25 ноя 2016 17:47
    Фуркат туманига борсмн ошатти фермери в хокимини кабули болгаг у йода уни йозмашан уганчун учкоприкеа келган соткин жазщосини худо берсин харомхорни
  • 25 ноя 2016 17:48
    Тинисизми бу ифлосни кагчадан канча одамги нахок каиатган
  • 25 ноя 2016 17:51
    Uzun quloq gaplarga qaraganda Furqat tumani hokimini ham bir tiyinga olmiydi ekan bu fermer
  • 25 ноя 2016 17:53
    Ja yaqindan bölmasa ham taniyman u bizdan keyingi mahallada ötiradi
  • 25 ноя 2016 19:16
    Ғаламис одамми?
  • 25 ноя 2016 19:22
    Молодец Очил ака
  • 25 ноя 2016 20:23
    UZB 777 ответил ShoX Alijonov
    Сан хунасани один **** топаман хушер бул
  • 25 ноя 2016 22:07
    "Faqirdurmiz,  g'aribdurmiz , xolimiz tang "- deb yozibsanmi,  laganbardor??? Tinchlik shukrini ado qilib bomiydi"-deyarding shekilli... Jirkanch podsho Karimov(Alayhi la'na)  dan qiyomat kunidayam ajramay qolgur,  manqurt,  shayton!!!
  • 26 ноя 2016 08:15
    Тогри уша юрти  отаси хоким призидент кояди хокислани у ифлос озича ьир тийинга омиди
  • 26 ноя 2016 08:15
    Тогри гапиз
  • 1 дек 2016 00:39
    Очил акани қанақа одам эканини билмадм-у ЛЕКИН айни хақиқатни ёзибди. МОЛОДЕЦ. Хақиқатни гапирган одам хар доим хам ватан хоини бўлмайди. Масалан, йўқ пахта учун талабаларни, ўқитувчиларни, дўхтирларни далага ҳайдаб қийнашаётганини айтардим. Ўзим гувоҳман, 200 одам битта фермерга тушди. Уларни олиб келган 5 та автобуснинг путёвкасини фермер тасдиқлаб берди, энди фермер ҳисобидан 750 минг сўм пулни олади. Терилган пахта эса 60 кило! Фермерларни қарзга ботирган - мана шу саводсиз раҳбарларнинг ўзлари. масалан фермер давлатга топширган буғдойини хаққини вақтида ололмайди ва давлат бу пулни целевой қилиб фермерни қарзи бўлмаса хам ёки Химбазага ёки нефтебазага хайдаб беради. Буёғда бошқа жойлардан  қарзинг пеня туғиб ётаверади сен топширган буғдойингни пулини вақтида каеракли жойга ўтказолмай сарсон бўлиб юраверасан.