27 ноя 2016

Жорий ойда Ўзбекистонда ўтказилган сўровда иштирок этганларнинг 84 фоизи Интернетдан смартфон орқали фойдаланиши, Интернетдан фойдаланувчилар орасида телевидение “эскилик сарқитига” айланиб бораётгани маълум бўлгани хабар қилинди.

2016 йилнинг ноябрь ойида Тошкент реклама Ассоциацияси мамлакатдаги энг оммабий мулоқот каналларини (телевидение, радио ва Интернет) аниқлаш мақсадида Ўзбекистон медиа бозорида тадқиқот ўтказди, деб хабар қилди uz.infocom.uz сайти.
Сўровда асосий қисми 20-45 ёш оралиғида бўлган 1700 нафар одам иштирок этди. Аудиторияни сўровга жалб қилиш мақсадида Узнетдаги мавзули интернет-нашрлар ҳамда Facebook, Yandex, ва Мail.ru каби энг оммабоп ресурсларнинг реклама майдонларидан фойдаланилди, дейилади хабарда.
Айтилишича, ўтказилган сўровга кўра, респондентларнинг 95 фоизидан ортиғи турли қурилмалардан (смартфон, планшет, ноутбук ва компьютер) фойдаланган ҳолда Интернетга кун давомида бир неча марта кирадилар. Фойдаланувчиларининг асосий қисми Интернетга кириш учун мобил гаджетларни ишлатадилар: респондентларнинг 84 фоизи Интернетдан смартфон орқали фойдаланса, 19,3 фоизи бунинг учун планшетга мурожаат қилади.
Десктоп қурилмалар орасида эса ноутбук (59,5%) ва компьютерларнинг (50,6%) улуши анча салмоқли.Телевизион аудитория бўйича кўрсаткичлар қуйидагича: респондентларнинг 33 фоизи кун давомида фақат бир марта телевизор кўрадилар, 19% телевизордан кун мобайнида бир неча соат фойдаланадилар, 13,8% қатнашчилар эса умуман телевизор кўрмас экан.
Натижаларга кўра, сўралганларнинг 45 фоизи умуман радио тингламайди, 14,6 фоизи кунда фақат бир марта радиога қулоқ тутадилар ва фақатгина 8% қатнашчилар фаол радио тингловчилар ҳисобланади.Тадқиқот Ledokol Group digital агентлиги, OMD Media Direction реклама агентлиги ва De Facto маркетинг агентлиги кўмагида ўтказилди.Материал uz.infocom.uz сайти хабари асосида тайёрланди.*
**Ён-атрофингизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга оид хабарлар, фото ва видеоларни Озодликка жўнатинг. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. http://www.ozodlik.mobi/a/ozbekistan-internet-foydalanuvchilar/28141998.html

Комментарии

  • 30 ноя 2016 21:04
    Siz o'shamu, Xaligi  ?
  • 30 ноя 2016 21:08
    Telegramdagi gruppadagi
  • 30 ноя 2016 21:10
    Gruppadan chiqib ketdim, ancha boldi
  • 30 ноя 2016 21:11
    Telegramdagida
  • 30 ноя 2016 21:12
    Adashtirdim shekilli uzr, u boshqa Alik edi ;-)
  • 30 ноя 2016 21:15
    Xaliyam men obergan zi_zi ni chaynab yuribsizmi)
  • 30 ноя 2016 21:15
    Ancha boldiku
  • 30 ноя 2016 21:21
    Voy o'lay :-S
  • 30 ноя 2016 21:25
    Sal qolsa chuchvara qulolarimdan ayrilib qolardima :-D
  • 2 дек 2016 04:51
    Яхшилаб текширдизларми, ростанхам 84%  фоизи интернетга кирадими, балки 0.000 000 84% фоизидир.
  • 2 дек 2016 10:41
    Assalomu aleykum Hayot aka yaxshimisiz?

    Kecha sizi Muloxaza,uz saytida uchrartib qoldim
  • 2 дек 2016 10:41
    Фотография
  • 2 дек 2016 14:42
    Telegramiz xam bordir?
  • 3 дек 2016 05:30
    Хайирли тонг
    Домла тинч омонмисиз
    ха узр ВаАлайкум Ассалом.
    Оллох бахтингиздан жудо килмасин.
    ха Лотинчани уйимдагилар укиб бериб турадилар
    Рост укий оламан тулик эмас
    Айбим саводсизлигимдан
    Бир нима Айтсам
    Уша бахтли онларингизда
    Уйингизда ток печкангизда Газ ёниб турса Яна хам яхши буларди Шундай эмасми?
    Хохиш истагингтиз хам шундай Шундайми?
    мен Айблашдан йирокман
    Танкидларим эса бу Калбимдан
    Калбимдаги галаён
    мен Халкимизни хаммасини сиздек Бахтли булишин хохлайман
    Хохиш истак булган билан
    Булмас экан
    Бизлар ва Дунёни хамма жойида Халк  (Хукумат бошкарувчиларига Карам) экан
    Истайманки Бошкарувчи хукумат Халкига озодлик Эрк ток газ Иш ва хар кандай камчиликларини хал Килиб
    Халкпарвар булишини
    Кариндош уругчилик порахурлик узбошимчаликларини Назоратга олишини хохлаганим истаганим учун
    Танкидлашдан чарчамадим
    ха балки  чарчадим.
    мухлис
    Замондошингиз
    Одамий.
  • 3 дек 2016 08:37
    хафа булменг ..хазиллашдим