1 дек 2016

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев иккинчи муддатга давлат раҳбари лавозимига сайланиш нияти йўқлигини яна бир бор таъкидлади.

Бу фикрни Атамбаев 1 декабрь куни Ала-арча қароргоҳида давлат раҳбари вазифасини бажара бошлаганининг 5 йиллиги муносабати билан уюштирилган матбуот анжумани чоғида билдирди.
Пайшанба куни 165 нафар журналист қаршисида чиқиш қилган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ундан иккинчи муддатга қолишни сўраганини қайд этди.
- Аммо мен уларга: “Бундай қилолмайман, чунки бизнинг халқ ҳозир бошқача. У ўзи муносиб кўрган одамни сайлаб олади”, дея изоҳ бердим, - деди Қирғизистон президенти.Президентликка номзодини бошқа қўймаслигини Алмазбек Атамбаев аввал ҳам бир неча бор таъкидлаган.
Атамбаев Қирғизистонда бўлажак президент сайлови ҳалол ўтишини қўшимча қилди.
- Жўғўрқу Кенеш (парламент) сайловидан кейин [Қирғизистонда] битта ҳам митинг бўлгани йўқ. Албатта, айрим ватандошлар ўз овозини сотгани ҳақида фактлар бор, бироқ умуман олганда сайлов билан боғлиқ вазият аввалгидек эмас, - деди Атамбаев.Қирғизистонда галдаги президент сайлови 2017 йил кузида бўлиб ўтиши кутилмоқда. http://www.ozodlik.mobi/a/atambaev-press/28149908.html

Комментарии