3 дек 2016
  • Ширин Тошева билан суҳбат - Ширин Тошева билан суҳбат

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Суратлар галереясининг собиқ суҳофизи Ширин Тошева Озодлик билан суҳбатда галерея фондида сақланаётган ўзбек рассомлари Вячеслав Охунов ва Шуҳрат Бобожоновларнинг 30 га яқин асари йўқ қилишга қарор қилингани ҳақда билдирди.

Ширин Тошеванинг Озодликка айтишича, Ўзбекистон МХХси, Прокуратура, Ўзбекистон Маданият ва Спорт вазирлиги, Хоразм вилоят Маданият ва Спорт бошқармаси ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари иштирокидаги комиссия ўтган ой Урганч Суратлар галереясида текшириш ўтказган.
Комиссия Урганч галереясида сақланаётган рассом Вячеслав Охуновнинг 10 га яқин, рассом ва журналист Шуҳрат Бобожоновнинг 20 га яқин рангтасвир асарларини йўқ қилиш керак, деган қарорга келди, дейди Ширин Тошева.
Шу текширув арафасида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматида маданият ва санъат саҳасини назорат қилувчи мулозим “бу рассомларни асарлари ёқиб юборилсин!”, - деб айтган.Лекин, мулозим бу ҳақдаги ёзма қарор матнини кўрсатмаган.
​Ҳозирда Урганч галереясида рассом Вячеслав Охуновнинг 10 га яқин, рассом ва журналист Шуҳрат Бобожоновнинг 20 га яқин рангтасвир асарлари сақланади.
- Бу асарлар экспозицияда, яъни галерея деворида осилиб турмаган бўлса ҳам уларни йўқ қилишмоқчи, - дейди Тошева.
Урганч Суратлар галереяси раҳбарияти ва Хоразм вилояти маданият бошқармаси мулозимлари Озодлик билан суҳбатда Урганч галереясида текширув ўтказилганини тасдиқлашди, лекин Шуҳрат Бобожонов ва Вячеслав Охуновларнинг асарлари йўқ қилиниши ҳақида ҳеч қанақа қарор олинмаганини айтишди.
Галерея бош мудири Маримбой Отамуродов ҳар икки рассомнинг асарлари ҳозир ҳам галерея фондида турганини айтди.
- Турибди, уларни йўқ қилиш ҳақида ҳеч қанақа гап бўлгани йўқ, - деди Отамуродов.
68 ёшли Вячеслав Охунов ва 53 яшар Шуҳрат Бобожоновлар сиëсий қарашлари туфайли Ўзбекистон Бадиий академиясидан ҳайдалган. Вячеслав Охуновга 2011 йилдан буён Ўзбекистондан хорижга чиқишга рухсат берилмаяпти.Ҳозир Шуҳрат Бобожонов ҳорижда яшайди. Вячеслав Охуновга эса 2011 йилдан буён Ўзбекистондан хорижга чиқишга рухсат берилмаяпти. http://www.ozodlik.mobi/a/uzbekistan-chorva-jomboy-mol/28153905.html #музыка

Комментарии

  • 3 дек 2016 16:53
    Нима сабабдан екилсин деб буйрук берилган. Сабабини билайликчи. Балки бизни минтетилитимизга тугри кемасдир
  • 3 дек 2016 17:03
    УЗБЕК ХАЛКИ ЧАКИМЧИЛИКНИ УРФ ОДАТ ДЕБ БИЛАДИ ШУ АСАР КИМГА КЕРАК. ТУГРИ КИЛИШИБДИ МХХ ХОДИМЛАРИ ЁКИШ КЕРАКМИ ЁКИШ КЕРАК. ДАРДИНГНИ ДАСТУРХОН КИЛГАНИНГ БИЛАН ОЗОДЛИК ХЕЧНИМА КИЛИБ БЕРМАЙДИ.
  • 3 дек 2016 17:23
    М.....в о.......ни .......с,,...,,....ди
  • 3 дек 2016 17:30
    Мана шу темани хам ёлгон эмасмикан деб уйладим. Чунки инквизация даври эмаску. Санъат асари хар кандай холатда хам асар. Ёмон асар булса уз узидан йуколиб кетади. Яхшисини ёкиб кулини шамолга сочсангиз хам йукота олмайсиз.
  • 3 дек 2016 17:31
    Мана шу темани хам ёлгон эмасмикан деб уйладим. Чунки инквизация даври эмаску. Санъат асари хар кандай холатда хам асар. Ёмон асар булса уз узидан йуколиб кетади. Яхшисини ёкиб кулини шамолга сочсангиз хам йукота олмайсиз.
  • 3 дек 2016 17:35
    (H)
  • 3 дек 2016 17:44
    Кузатмок,дамиз.
  • 3 дек 2016 17:59
    Рассом булгандан кейин сиесатга аралашиб нима киларди?Галереяни эса тозалаб туриш шарт!!память тулиб колади булмаса;-);-)
  • 3 дек 2016 18:29
    Канака асар булса хам екиш яхшимас. Лекин асар милат минталитетига ёки ёвузлик ва бир милатни обруси тукишни таргиб килувчи асар булса балки ёкиш керакдир.
  • 3 дек 2016 18:44
    Ёккандан кура Хивага келган туристларга сотиб юбориш керак.
  • 3 дек 2016 18:57
    Би би сида хам , фейсбукда хам қизгин мухокамда бу хабар. Лекин мехнат вақт кетган уларни чизиш учун. Шуларни хиссобга олишса буларди. Ё муаллифларга қайтариб беришсин текинга
  • 3 дек 2016 21:01
    Минталитет нима
  • 3 дек 2016 22:59
    миллий маданиятимиз...урф одатимиз
  • 4 дек 2016 08:47
    Ха бу нарсани беш яшар болаям билади.Мен минталитетни сурадим.Нима минталитет.