5 дек 2016

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни сайловда эришган ғалабаси билан биринчи бўлиб табриклади.

Тожикистон президенти расмий сайтида эълон қилинган табрик телеграммасида Имомали Раҳмон Мирзиёевни “сайловда ишончли ғалаба қозонгани” билан қутлаган.
Раҳмоннинг фикрича, Мирзиёевнинг “бу юксак ва шу билан бирга ўта масъулиятли лавозимга сайланиши халқнинг уни кенг қўллаб-қувватлаётгани ифодасидир”.
Якшанба куни бўлиб ўтган Президент сайловида иккинчи ўринни қўлга киритган Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Хатамжон Кетмонов ҳам Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклади.
Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра, 3,73 фоиз ёки 669,18 минг овоз тўплаган тўплаган Хатамжон Кетмонов душанба куни бўлиб ўтган брифингда партия Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган сайлов якунларини тан олишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, сайлов очиқлик ва демократия тамойиллари асосида бўлиб ўтди. ЎзХДПнинг сайловдаги иштироки партия учун келгусида фаолиятида муҳим ва масъулиятли босқич бўлди, деди Хатамжон Кетмонов.
ЎзХДП раҳбари мамлакат янги Президентига мамлакат тинчлиги ва тараққиётини таъминлашдаги фаолиятида муваффақият тилади.
Хатамжон Кетмонов, шунингдек, унга овоз берган сайловчиларга ва партия тарафдорларига ўз миннатдорчилигини билдирди. http://www.ozodlik.org/a/28157052.html

Комментарии