22 дек 2016

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги Тошкент-Термиз автомагистралини 24 ноябрь куни газ ва электр йўқлигига норозилик сифатида тўсган аëллар шу кунларда милиция бўлимларига чақирилиб тушунтириш хати ëздирилмоқда.

Вилоят прокуратурасидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ 24 ноябрь куни пикетга чиққан аëллар билан тушунтириш ишлари ўказилиб, улардан пикет ташаббусчиларига қарши кўрсатма олинмоқда:
- Қарағўйли, Обуз ва Қашқабулоқ қишлоғининг бир гуруҳ аёллари билан олдин прокуратура ва кейин вилоят ички ишлар бошқармасида суҳбат қилинди. Улар ўз ташаббуси билан эмас¸ балки ташкилотчилар тарғиботига ишониб кўчага чиқишгани ҳақида ëзиб беришди. Барча аëллар шароитидан мамнунлигини ва Мирзиëев сиëсатини қўллаб-қувватлаши ҳақида қўшимча тилхат ҳам ëзиб беришди¸ дейди манба.
Манбанинг яна айтишича¸ прокуратура 24 ноябрь куни аëлларни кўчага чиқишини ташкил қилган икки нафар аëлни ҳам сўроқ қилган:
-Сиз айтгандек 200 эмас балки 50 га яқин аëлни республика миқëсидаги стратегик аҳамиятга эга Тошкент-Термиз магистралини тўсишга даъват қилган икки аëл ҳақида етарлича маълумот бор. Ҳозир прокуратура бу икки аëл ҳатти-ҳаракати қонунга мувофиқ ëки мувофиқ эмаслигини ўрганмоқда¸ дейди манба.
"Мулоқот" йилидаги "Мулоқот"
Пикетга чиққан аëллар билан милициянинг "мулоқот" қилиши Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ташкилий чоралар тўғрисидаги фармойишга имзо чеккани ортидан юз бермоқда.
"Жиззах вилоятида газ тақчиллиги бўйича расмийлар ва аҳоли ўртасидаги диалог ўхшамади – пикет иштирокчиларини қўлга олиб, сўроқ қилишмоқда" дея ëзган fergananews.com нашрига кўра¸ одамларни дардини эшитиш масаласидаги вазият ўзгаришсиз қолган.
Тунги сўроқлар
Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаевнинг айтишича¸ Ғаллаорол туман ИИБ терговчилари пикетда қатнашган аëлларни кечаси уйларидан олиб кетиб уч соатлаб сўроқ қилиб, силласини қуритмоқда:
-Кунига 4 ëки 5 аëлни кечқурун уйидан олиб кетиб сўроқ қилмоқда. Пикетни ким уюштиргани ҳақида уларга савол берилмоқда. Охири уларни пикет ташкилотчиси дея назарда тутилганлар устидан чақув хати ëзишга мажбурлашмоқда. Билишимча, барчаси бундай хатни ëзиб берган,- дейди Пардаев.
Суҳбатдошга кўра¸ воқеадан 20 кун ўтиб пикетчилар савол-сўроққа тутилган:
-Аввалига индашмади. Ҳоким ва унинг ўринбосарлари келиб, халқни йўлни очишга, эртадан бошлаб газ ва электр таъминотини яхшилашга ваъда ҳам берди. Бир қоп-икки қоп кўмир ҳам беришди. Хушмуомала бўлишди. Орадан 20 кун ўтиб уларни дарғазаб милиционерлар чақириб сўроқ қила бошлашди¸- дейди Ўктам Пардаев.
Сайлов арафасида тўсилган йўл
Шу кунларда милицияга олиб кетилиб, сўроқ қилаëтган аëллар 24 ноябрь куни бир соат давомида Тошкент-Термиз магистрал йўлини икки томонини беркитиб, масъул амалдорлардан газ ва электр йўқлиги билан боғлиқ муаммони ҳал қилиб беришни талаб қилган эди.
Ғаллаорол туманида яшайдиган пенсионер Набижон Жўрабоев ўша қишлоқларга бориб, йўлни тўсишда иштирок этган одамлар билан гаплашганини айтар экан, аёллар талаблар ёзилган плакатлари билан норозиликка чиққанини айтган эди.
Сайловдан кейин яна газ йўқ
Ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаевнинг Озодликка айтишича¸ пикетдан кейин сал бўлса ҳам яхшиланган газ ва электр таъминоти сайлов этганидан кейин яна айни холатига қайтган.
“Уйлар совуқ.Туманда газ йўқ¸ электр эса бир ўчиб-бир ëниб турибди” дейди суҳбатдош.
Айни пайтда газ таъминоти масаласининг ечими йўқлиги айтилмоқда.
Ўзбекистонда куз-қиш мавсуми пайтида газ ва электр энергияси тақчиллиги боис, аҳолининг у ёки бу шаклда норозилик билдириш ҳолатлари баъзан кузатилиб турилади.
Бу норозилик намойишларида, асосан, хотин-қизлар иштирок этади.
2013 йилнинг 5 ноябрида Самарқанд шаҳридаги Сартепа мавзеси Хўжасоат маҳалласининг юзга яқин аҳолиси мавзедан ўтадиган автомобил йўлини тўсиб, уч кун электр энергияси ва газ берилмаганига қарши ўз норозилигини шу тарзда ифода этган эди.
Жумладан, 2012 йилнинг 17 декабрида Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги Самарқанд маҳалласида истиқомат қиладиган юзга яқин аёл 17 декабр куни эрталаб автомобилларнинг эски шиналарини Тошкент-Самарқанд автомагистралига думалатиб, йўлни тўсган эдилар. http://www.ozodlik.mobi/a/uzbek-uzbekistan-ozodlik-gaz-norozilik/28189120.html

Комментарии

  • 24 дек 2016 17:37
    Гулнора Каримова!
  • 24 дек 2016 17:44
    Яна татяна хожи ойиларни одил бой жияни,  фаргонадаги давлат завод фабрикаларини милиярдларини ямламай ютган текин-томок хорам-хур.
  • 24 дек 2016 17:50
    Бошка маньтик'лирок жовоб: топилмадими? Кулпиной.
  • 24 дек 2016 17:57
    Аник факт сураяпсизми..? :-)
    Бирор узга сайёрадан тушган инопланетанец эмасмисиз мободо :-D
    сизларда хокиму амалдорларни маоши шунчалик каттами куша-куша уй, турли-туман машиналар олиш имконини берадиган :-O
    мени хам уша томонларга боргим келяпти :-(:-D
  • 24 дек 2016 18:04
    Мен хеч кандай маньтик'сиз фикр билдирмадим,
    Ойни этак бн ёпиб булмайди бу хакикат,
    Мен богдан келсам сиз тогдан келябсиз,
    Кискаси маньтик'сиз ответь,

    Ахмок кам гапирсагина ахмоклигини беркитган булади.
  • 24 дек 2016 18:20
    гулнорани улганига аниқ фактиз борми?
  • 24 дек 2016 18:22
    Гулнора давлатти одамимас дипсиз, ЮНескода узбекистонни номидан ишлаганини биласмибиласми?
  • 24 дек 2016 18:51
    шахсий хайотига сиз аралаштизу, улганга чиқарвордиз, сиз мисол келтирин дидиз ман айтим! Узи сиз нотуғри фикрлесакан , адвакатам шахсий хайотизга арашишка хаққи ю,
  • 24 дек 2016 19:23
    Бир хил прогресслар бемаъни, хаётдан узок тушунчалардан кувват олади дейишарди, худди банги бангдан кайф килгандай. Сизни фикрлашингиздан шу тоифани хиди келяпти :-D
  • 24 дек 2016 19:27
    бекор килаяпсиз ошна у сизни андарсойни богига олиб бориб келади
  • 24 дек 2016 19:48
    Андарсойни богига аллакачон икки-уч бориб келганмиз, бирга-бирга... етаклашиииб дегандай... :-D
    лекин хали натижа йук... узгармаяпти... шакли эмас,  фикрлаши... :-D
  • 25 дек 2016 15:52
    Нимага бунча узбини тарафини олаверасиз шундай килсангиз сизга маош тулашадими ватанпарвар булиш яхши баъзи бир амалдорларни халкка килаётган ноинсоф ишларини мухокама килинаяпти бу ерда инсоф бн ишлаб газ светни халкка бериб тугри шлаганларида корнини уйламай бизни халкимиз одамла рози булган буларди русларни кофир дейишади зато улар бизга нисбатан инсофлирок хамма нарсаси сифатли кечирасизу бир макол тугри айтилган айникса шу рахбарларга карата корни тукни корни оч бн иши йук деб хулоса узингиздан..
  • 25 дек 2016 17:37
    Факат фикрларингизни эмас, узингизни хидингиз хам ёмон эмас :-S:-D:-D
    андарсойни богларини ифори ёдимга тушиб кетади :-D
  • 25 дек 2016 20:41
    Бундай диктаторлик режимидан кимлар доволинь

    1 давлат амалдорлари ёки амалдорлари,

    2 шу мавжуд коррупцион тузумдан
    манфаатдор пора-хур шахс ёки
    шуни боласи яъни бир пора-хурни боласи,

    3 бу энг ёмони
    шу даврда тугулиб мийяси мафкуравий гоъялар
    билан захарланган,  чиройли сузлардан ташкил топган
    ёлгон, алдов, шиёрлар сингдирилган,
    фикирлашдан тухтаган, манкуртга айлантирилган,
    уз 1 каналини курооориб типа зомби, банги хаёл
    болиб колган касаллардир,

    бир камчиликни айтсайиз ёки танькид килсайиз
    Узбекистон келажаги буюк деб огзизга уради,

    уйида курук чойи йук
    мен узбекман узимга бекман дейишни канда килмайди,

    ОЛЛОХНИ зикр килишни билмайди,
    лекн шиорлари билан иак ни зикр килишни билишади.
  • 21 янв 2018 05:11
    Конатиб ташадину