27 дек 2016

Душанбега сафар қилган Ўзбекистон бош вазир муовини Рустам Азимов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси 27 декабрда савдо ва иқтисодий ҳамкорликларга оид ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида иштирок этмоқда.

Бу Ислом Каримов 2 сентябрда вафот этганидан буён Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг қўшни Тожикистонга илк расмий сафаридир.
Ҳукуматлараро комиссияга Тожикистон тарафидан бош вазир биринчи муовини Давлатали Саид раҳбарлик қилмоқда.
28 декабрда Рустам Азимовнинг Тожикистон президенти Имомали Раҳмон томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистон делегацияси Душанбега 26 декабрда бориши кутилган, аммо Имомали Раҳмоннинг Россияга сафари туфайли, бир кунга кечиктирилганди.
Тожикистон ҳукуматидаги манбаларга кўра, музокараларда томонлар икки мамлакат ўртасида виза тартибини соддалаштириш ҳамда темир йўл ва автобуслар қатновини қайтадан очиш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза тартиби 2000-йилда жорий этилганди.
Музокараларда, шунингдек, тарафларнинг янги чегара нуқтасини очишга келишиб олиши ҳам кутилмоқда.
Тожик расмийларига кўра, расмий Тошкент 2017 йил бошида Душанбеда Ўзбекистон маҳсулотларининг йирик кўргазмасини ташкиллаштиришни режалаштирмоқда.
Ушбу кўргазма ҳошиясида ўзбек ва тожик ишбилармонларининг илк форуми бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар 25 йил давомида босқичма-босқич ёмонлашди: 2000-йиллар бошида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва тижорий ҳамкорлик ярим миллиард доллардан ошган бўлса, 2015-йилда бор-йўғи 12 миллион долларни ташкил этди.
Аммо, Ислом Каримов вафотидан кейин, расмий Тошкент ва Душанбе муносабатларида илиқлашув кузатилмоқда: Сўнгги уч ой ичида бир гуруҳ ўзбекистонлик ишбилармонлар ва тижоратчилар Тожикистоннинг Суғд вилоятига ташриф буюрди; Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Душанбеда президент Имомали Раҳмон билан мулоқот ўтказди.
Тарафлар Душанбе ва Тошкент ўртасида январь ойидан бошлаб парвозларни қайтадан очишга келишиб олди.
Парвозларни икки мамлакатнинг "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ва "Сомон Эйр" авиаширкатлари амалга оширади.
Тожик расмийлари хабар қилишларича, "Душанбе-Тошкент-Душанбе" қатнови ҳафтада икки марта бўлади.
Кейинчалик траснпорт учоқлари парвозларини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган. http://www.ozodlik.org/a/28199315.html

Комментарии

  • 30 дек 2016 12:37
    Урта осие буйича энг куркмас,кучли призидент факат Каримов эди,ш у йилгача(H) !!!буни хеч ким инкор килолмайди!рахматли ни номини эшитса любой бир сарчиб тушарди!тан олиш керак буни!!!:-D:-D:-D  ХУДО рахматига олсин....
  • 31 дек 2016 11:15
    Бир сапчип тушиш учун узбекистон фукороси булиш керак. Бошка давлатдагиларни кулогига минг марта каримов деб бакирсанг хам пиннагини бузмайди.
  • 31 дек 2016 11:25
    Куркарди :-P урта осие призидентлари биззи рахматли Каримовдан куркарди
  • 31 дек 2016 11:26
    Энг крутой,кучли эди пошшомиз(H)
  • 31 дек 2016 11:58
    Xa juda kuchli va qattiq qul edi joylari jannatdan bulsin!
  • 31 дек 2016 16:37
    шавкат мирзойёвга гап йук бобоси тожикистонлик буган
  • 31 дек 2016 16:38
    асл тожикистондан лелабод
  • 31 дек 2016 17:24
    Rostan xam ismi sharidim shunaqa bk taqlid emas aka!
  • 3 янв 2017 17:23
    Raxmat tilaklar un chin dildan aytingizmi?
  • 14 янв 2017 01:08
    Hatto amerika ham tan olganku intervyularda ham aytgan örta osiyoda eng qattiqqöl siyosatchi I Karimov deb. Ollox maxfirat qilsin,qabri nurga tölsin omin.
  • 17 янв 2017 05:27
    кимга севит сув керак булса биз бн муомилани яхшиласин бизда сивит умуман сивит учмайди урнига газ берса булди
  • 17 янв 2017 06:08
    Xudoga shukur bizda gaz xam svet xam suv xam bor muomilani uzlaring tugrlanglar oldin prezidentimiz Tojikistonliklarni yulini ochib quydi Uzbekistonga dustlik un deb tushundiyzmi.
  • 17 янв 2017 06:23
    Кенг нима бу
  • 17 янв 2017 06:24
    Кенг нима булди
  • 17 янв 2017 10:51
    Ёш болага ухшаб гапиришлариничи