Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 28 дек 2016 19:02Бу конгресси кимнинг ташаббуси билан ташкил этилди деб уйлайсиз?
- 28 дек 2016 19:04Нимага айнан Якаримов вафотидан сунг?
Шу кунгача сиёсий харакатларини кузатган эдингизми? - 28 дек 2016 19:06Йук, мен бу хакда батафсил билмийман, факат уни китобларини укиганман, менга китоблари, маколалари ёкарди.
- 28 дек 2016 19:09Конгресс кандай фаолият бн шугулланишини очиги билмийман, Ж. Маматов уша конгрессда ишлашини эшитгандим.
- 28 дек 2016 19:11Сузсиз менга хам. Бу китоблар бизга ва келажакдаги туглаётган ва тугиладиган саволларга жаво урнида булишлигига хеч шуфха йук.
Бу мавзуга шу жойда нукта куйсак. - 28 дек 2016 19:24Канака муомалар ахир узбеклар 25 ийлдан бери жаннатда яшаб келаятканику
- 29 дек 2016 04:59salom musulmon aka ukalar
silardan bir iltimosim bor agar
imkonila bösa telim yoki birorta
tillami garovga berib turiwim
mumkin bugun manga pul juda
zarur bowimga tawviw tuwti
xamani bowida böladi bu kun
faqat mard erkela tel qisn iltimos
qöqondanman 90 5069759
ög'l4am bilan banisadaman özm
op4iqib sotkani imkonim yö
sladan iltimos. - 29 дек 2016 08:26Yu'llar ochilib qolganda Aravonga chiqib Zeleni mostda Farhod akani samovarida dir osh yegim borda
- 29 дек 2016 08:44U'zganda garindosh urug'larimiz kuo Yangi nayotda 93yil borgandim ohiri.
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
2016 йил Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги совуқлашган муносабатларнинг кескин илиқлашуви даври бўлди.
Жорий йилнинг 1 октябрида кейинги ўн йилда биринчи марта Қирғизистон раҳбарлари, маданият, санъат ва спорт арбобларидан иборат 130 кишилик делегация Ўзбекистонга сафар қилди. Тошкент ташаббуси билан ўтказилган тадбирга Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Адҳам Икромов мезбонлик қилди. Учрашувда томонлар икки давлат муносабатларини яхшилаш тўғрисидаги меморандумни имзолади.
Мазкур меморандум имзоланганидан бир неча кун ўтиб, йиллар давомида ёпиқ бўлиб келган чегаралар очилди. Чегарадан ўтишда икки давлат ватандошларига бир қатор енгилликлар берилди.
26 октябрь куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистондан бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигида 140 кишилик делегация ташриф буюрди.
Бу икки учрашувда ўзбек ва қирғизларнинг гапи бир бўлди: Чегараларни очиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, яқин қўшничиплик алоқаларини ўрнатиш даври етиб келди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Қирғизистон чегарасига яқин ҳудудда яшовчи ўзбекистонликлар ҳам тез орада икки давлат ватандошларининг борди-келдисига қўйилган барча тўсиқлар олиб ташланишидан умид қилмоқда.
-Сайлов жуда яхши ўтди. Мен ҳам сайловга қатнашдим. Халқимиз деярли бир овоздан Шавкат Мирзиёевни президент қилиб сайлаб олди. Чунки Мирзиёев қўшни давлатлар билан алоқаларни яхшилаб, чегарадан ўтиш тартибини енгиллаштираман, деб ваъда берди.Биз бу ваъдалар бажарилишига ишониб турибмиз, -деди Ўшга қариндошларини кўргани келган ўзбекистонлик Қаҳрамон Эшонов.
Қирғизистонлик Олмахон Қурбонова ҳам Ўзбекистоннинг янги президенти қўшнилар билан муносабатларда ижобий силжишларга эришади, деб умид қилишини билдирди:
-Тўғри, Мирзиёев Каримовнинг кадри. Бироқ унинг ҳам ўз инсоний иродаси бор. Мана шундай иродага эга бўлган инсон қаторида у чегараларни очиб, халқларимизни қийинчиликлардан қутқарса яхши бўлар эди. Мирзиёев Каримов даврида борди-келдига қўйилган чекловларни, тўсиқларни олиб ташлаб, алоқаларни яхшилашга эътибор қаратиши керак.
Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларидаги илиқлашувнинг яна бир поғонаси қирғиз президенти Алмазбек Атамбаевнинг 24 декабрда Самарқандга иш сафари билан боргани бўлди.
Мазкур учрашувдан сўнг тегишли идораларга январь ойининг ўрталаригача Ўзбекистон –Қирғизистон чегарасидаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топшириғи берилди.
Чегара масалалари бўйича қирғизистонлик эксперт Саламат Аламанов президентлар сиёсий иродаларини билдирсалар, 20 йилдан бери ҳал этилмай келинаётган бу муаммо ўз ечимини топишига ишонади:
-Бу ҳар бир давлат ўзи эгаллаб келган ерларга эгалик қилиши керак, деганидир. Содда қилиб айтганда, 1955 йилдаги чегарага оид ҳужжатлар асос қилиниб олиниши лозим. Шунда Ўзбекистонга ҳам, Қирғизистонга ҳам фойдали бўлади. Бугунги кунгача эса томонлар 1955 йилдан аввалги хариталарни ва ҳужжатларни асос қилиб, ўзаро чегарани аниқлай олмай келаётган эди, -деди Саламат Аламанов.
Қирғизистондаги таниқли сиёсатчи Султанбай Айжигитов эса 2017 йилда Ўзбекистон-Қирғизистон иқтисодий алоқаларини сўнгги ўн йилдан кейин жонлантириш ва қайта тиклаш йили бўлади, деб ҳисоблайди:
-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкор сифатида Қирғизистон учун жуда аҳамиятлидир. Биз ҳам Ўзбекистон учун жон қўшнимиз. Ўзбекистон бой давлат, бироқ сувга камбағал. Сувни асосан Қирғизистон беради. Шунинг учун ҳам иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликнинг ривожлантирилишидан ҳар икки давлат катта фойда олади, -деди Султанбай Айжигитов.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 1 декабрда ўтган матбуот анжуманида ўз мамлакати Қамбарота-1 ГЭСини Ўзбекистон билан ҳамкорликда барпо этишдан манфаатдор эканини ва бу лойиҳага Ўзбекистонни расман таклиф қилаётганини айтган эди. Ўзбекистон кўп йиллардан бери Қамборота ГЭСи қурилишига қарши чиқиб келаётган эди.
Шу билан бир қаторда Атамбаев 24 декабрда Самарқандда Мирзиёев билан учрашув жараёнида Хитой-Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича сўзлашган, Қирғиз президенти маъмуриятининг билдиришича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиеёв мазкур темир йўл қурилиши бўйича Бишкек позициясини қўллаб-қувватлаган. http://www.ozodlik.mobi/a/28201198.html