Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 10 янв 2017 05:25Энг арзoн ва сифатли запрафkалар сирдарёда.машина kирмаса арзoнлашади бу яхши.kупайса oширади тумшуги oсмoнда kассадаги бoлларни.
- 10 янв 2017 07:50тангалик болалар фильмини охирида нортой пойтахтдаги автовокзаллардан бирида онасини топган вактидаги сюжетда 22-22 АНМ ракамли анжонни автобуси, йонига катта килиб КАЗАХСТАН деб йозилган икарус автобуси эндигина йулга чикайотгани кадрга тушиб колган. яна этаман йонма йон яшаб нима йомонлик курдик кушни халкдан. давлатга давлат душман булиши мумкин лекин халкка халкни душманлик килиши тушунмадим нима булган бизга НАРОД
- 10 янв 2017 08:27Ялламадаги сирдарё пoстан утгандагилар хoзир бум буш
- 10 янв 2017 09:2820талик оша заправка Озодбек Назарбекка тегишли деб эшитгандим. Хуллас анча мунча шу каби бойларни пайтавасига qурт тушадиган болди...
- 10 янв 2017 10:43To'g'ri ushanda haydovchi asab qilgan kadr ham bor.
- 12 янв 2017 07:01Йул очилди дегани бу чегара хам очилди дегани икки халкга хам зур булади олди-сотти хам ривожланади.
- 12 янв 2017 16:11Ну и прекрассно, желаю удачи и карьерного роста!
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Ўзбекистон халқи орасида "Бетонка" номи билан машҳур Тошкент-Жиззах магистраль йўлининг Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларидан кесиб ўтувчи қисми 2017 йилнинг февраль ойида очилади.
"Бетонка" йўлининг Қозоғистон ҳудудидаги бўлимини очиш қарори Жанубий Қозоғистон вилояти раҳбари Жансеит Туймебаевнинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг махсус тошпириқлар бўйича элчиси Илҳом Неъматов билан бўлиб ўтган учрашувидан кейин олинди.
Тошкент-Жиззах магистраль йўлининг Қозоғистон ҳудуди орқали ўтадиган бўлими 1998 йилда беркитилган эди.
Ортидан Ўзбекистоннинг ғарбий вилоятларидан Тошкентга йўл олган барча автомобиллар Сирдарё вилояти орқали айланиб 70 км ортиқча масофа босиб ўтишга мажбур бўлди.
Тошкент-Жиззах магистраль йўли Совет даврида қурилган М-39 трассасининг бир қисми ҳисобланади.
М-39 трассаси Олмаотадан – Термизгача давом этиб, умумий узунлиги 808 километрни ташкил қилади.
Трасса Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг бир неча вилоятлари ҳудудидан ўтади. http://www.ozodlik.org/a/28218861.html