10 янв 2017

Россияга кириш тақиқланган ўзбекистонлик 42 ёшли аёл ярим йилдан буён 6 яшар қизчаси билан Қозоғистонда сарсон бўлмоқда.

Уралск шаҳрида ночор аҳволда қолган асли қаршилик Зулфия Мамаражабова Озодлик билан суҳбатда қўлида Россияга киришга рухсат берувчи суд қарори бўлишига қарамасдан, миграция “қора рўйхатидан” ўчирилмаётганидан арз қилди. Уни ўз ҳимоясига олган қозоғистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари бу аёлнинг Қозоғистондаги миграция қайди ҳам тугаётганини хабар қилмоқда.
42 ёшли асли қашқадарёлик Зулфия Мамаражабова ўтган йилнинг 16 августида кирди-чиқди муҳрини паспортига урдириш учун Самара вилоятидан Қозоғистонга боради.
Қайтиб кираётганида Россия чегарасида унга мамлакат ҳудудига киришга тақиқ турганини билдиришади ва у 6 яшар қизи билан Қозоғистон чегарасида қолиб кетади.
Озодлик билан суҳбатда Зулфиянинг айтишича, ФМС идораси ўтган йил ёзида уни патент тўловини бир кунга кечиктиргани боис миграция "қора рўйхатига" киритган. Бироқ Зулфияга кўра, бу қарор 2016 йилнинг 9 августида Кинель-Черкасский туман суди томонидан бекор қилинган.
Қозоғистонга чиқиб, қайта Россияга киритилмаган Зулфия Уралскда қолиб, шу ерда иш излашга мажбур бўлди.
У ҳозирда Ғарбий-Қозоғистон маркази бўлган Уральск шаҳрида сарсон бўлиб юрганини сўзлади:
- Ҳозир куним зўрға ўтаяпти. Ёш болам билан бир момоникида ижарада турибман. Бу ерда ҳам миграция қоидалари мураккалашиб бораяпти – момо “Кет, кет!”, дейди ҳар куни. Мен кафеда уборшица бўлиб икки кун ишлайман, икки кун дам оламан. Момо билан турмаса, болани бир ўзини ташлаб кета олмайман. Болам мактабидан ҳам қолиб кетаяпти. Мен бу ерга 2016 йил 16 августида кириб келганман. Мен миграция тақиғини олдинроқ бекор қилдирганман, аммо ичкарига киришга рухсат беришмаяпти, деди Зулфия.
Зулфия Мамаражабова 4 йил олдин Қарши шаҳридаги мол-мулкини сотиб, Россиянинг Самара вилоятига кўчиб ўтганини гапириб берди. Ўзбекистонда болалар уйида тарбияланган Зулфия Самаранинг Кинель-Черкасский туманидаги кишлоқлардан бирига жойлашиб, бу ердан квартира сотиб олган ва Россия “ватандошлик дастури”га киритилган.
- Ўзбекистонга борсам мени уйим, ҳеч кимим йўқ. Қўрқиб ўтирибман жўнатиб юборишларидан. Самарада эса уйим бор, уни квартплаталари ошиб кетди – тўлаш керак. Қулфланган уйнинг котёллари совуқда ёрилиб кетган бўлса керак. Бир неча маротаба чегарага болам билан бориб, қайтиб келаяпман – у ҳам пул туради. Қонунни бирор маротаба бузган аёл эмасман! Ҳозир бир болам у ёғда, биттаси – бу ёғда... Куним қандай ўтаётганини ўзим биламан – Худо билади! Болани бир ўзини ташлаб ҳам кета олмайман, деди январь охирларида Қозоғистондаги миграция қайди якунига етишини билдирган Зулфия Мамаражабова.
Қозоғистон телеканаллари ва маҳаллий журналистлар эътиборини ўзига қаратган бу ўзбек аёли тақдири борасида қатор мақола ва репортажлар чиқарилди.
Бундан кейин Зулфия Мамаражабова ҳимоясига Қозоғистондаги Инсон ҳуқуқлари ва қонунчилик ҳимояси халқаро бюроси ходимлари отланди. Бюронинг Ғарбий Қозоғистондаги филиали раҳбари Павел Кочетков Озодликка Зулфия билан боғлиқ вазиятни ойдинлаштиришга уринди.
- Мамаражабовага ҳозир 2019 йилга кириш тақиқланган. Самара вилоятининг Кинель-Черкасский туман суди қарори билан миграция полиция ҳатти-ҳаракатлари ноқонуний деб топилган. Аммо қонуний кучга кирган қарор амал қилмаётир, бажарилмаётир! Уралскда у бир ойда кризис марказида яшади. Энди биз унга ўзимиз ҳисобимиздан бир хонали квартира ижарага олиб беришга ҳаракат қилаяпмиз. Аксига олиб, Қозоғистонда “террорчилик”ка қарши кураш баҳонасида миграция қонунлари кучайтирилмоқда. Ҳозирча Қозоғистонда унда муаммо бўлмайди, деган умиддамиз.
Унинг Россияга киритилмаётгани ва суд қарори бажарилмаётгани масаласида эса мен Россия Бош прокуратурасига шикоят билан чиқдим. У ердан хат Москва прокурорига юборилибди, москваликлар эса шикоятни яна Ички ишлар бошқармасига жўнатиб юборибди. Билишимизча, унга киришга тақиқ Москва шаҳридан чиқарилган экан, деди ҳимоячи Павел Кочетков.
Қозоғистонлик ҳуқуқ фаоли Зулфия Мамаражабова иши юзасидан Россиянинг қатор бошқа идораларига ҳам хат юборилгани ва январ охиригача жавоб келиши кутилаётганини маълум қилди.
Озодлик Зулфия Мамаражабова ва унинг 6 яшар қизи Карина билан боғлиқ вазиятни кузатиб боради. http://www.ozodlik.org/a/uzbek-uzbekistan-yoshbola-qozogiston-rossiya-migrant/28221501.html

Комментарии

  • 11 янв 2017 14:07
    Рахмат андижонда куришиб колармиз мен Аллохдан бошка хеч кимдан эркакми аелми куркмиман мени хеч ким енголмеди аел булсам хам кудратли аелман
  • 11 янв 2017 14:07
    Узр сизга кетиб колди
  • 11 янв 2017 14:08
    Мухаммад жанопларига езгандим
  • 11 янв 2017 14:08
    Хахахаха ман проста бир нарсага амин булдим хаётдда курган билган укиганларимдан тугри хулоса чикарибман нима булгандаям тугри йулда эканман ва бошкаларни хар хил гапларига эргашиб хам кетмайман экан буни исботини каментимни удалить килиб юборишганларидан кн хис килдим (H)(H)(H)
  • 11 янв 2017 14:10
    Андижонди каеридансиз
  • 11 янв 2017 14:14
    Аэропортни олдидан гулшан магазин бор ушани олдида
  • 11 янв 2017 14:19
    Мен гумбазда тураман эозир кайдасиз
  • 11 янв 2017 14:19
    Не менга сизгаям эр керакми дедиз менга огир ботди сизи ойлездаги аелларни билмадиму ман ундай эмасман. Мен зиели ойла фарзандиман хеч кимдан хеч качон куркмаганман куркмиманхам ким булса хам бошими баланд килиб гаплашаман тилим кисик куркадиган жойим йук
  • 11 янв 2017 14:20
    Гапизни уйлаб гапиринг хамма хам ............ тушуниб оларсиз
  • 11 янв 2017 14:22
    Куркмасез ракамизи ёзин зиёли ойила фарзанди
  • 11 янв 2017 14:23
    Зиелилар зиелилар билан гаплашади сиз билан хали улгираман  гаплашишга
  • 11 янв 2017 14:25
    Йиглоки масмисиз билмиман мени биров хафа килса уни топиб гаплашсам албатта йиглаб кечирим сурашади сиз йигламенг хуп
  • 15 янв 2017 21:42
    ,