14 янв 2017

Андижон вилоят Хўжалик судининг Ҳусанов раислигида 13 январь куни ўтказилган мажлисида “Магнит Савдо Ишонч” МЧЖси устидан ҳукм чиқарилди.

Ҳакам 100 одамни иш билан таъминлаб келган ширкатни¸ солиқчилар даъвосини қондириш учун¸ мол-мулкини мусодара қилиш орқали¸ йўқ қилиш ҳақида қарор чиқарди.
Бу ҳақда 13 январь куни маҳаллий вақт билан оқшомги соат 6:30 ларда “Магнит Ишонч Савдо” ширкати эгаси Рафиқжон Исроилов маълум қилди:
- Судъя Ҳусанов ўзи ҳукм ҳақида мужмал гапирди¸ очиғи¸ тушунмадим ҳам. Адвокатим ҳам тушунмади¸ ҳакамдан ҳукм нима ҳақида бўлди¸ қайта такрорланг¸ деб сўради. Охири яна ўзим сўрадим: “Mенга содда қилиб тушунтиринг¸ ҳукм нима ҳақида бўлди. Мол-мулкка қаратдингизми¸ ўртоқ Ҳусанов?” десам ¸ “Ҳа¸ сизнинг ишхонангизга¸ мол-мулкка қаратдик”¸ деди. Мен тушунмай қолдим¸ ë бу одам (Андижон Хўжалик суди ҳаками – таҳр.) телевизор кўрмайди¸ президентимизнинг гапларини эшитмайди ëки президентнинг гапларининг зиғирча аҳамияти йўқ бу судъяга. “Менинг саволим бор¸ ширкатимда қанча ишчи ишлашини биласизми?”¸ десам¸ “Сизга жавоб бермайман”¸ деб¸ тескари қараб чиқиб кетди судъя Ҳусанов¸ дейди Хўжалик суди ҳукмидан шокка тушган андижонлик тадбиркор.
Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келганидан бери билан тадбиркор¸ хусусан¸ ишсизлик қалтис муаммога айланган ҳозирги шароитда давлатдан бир тийин олмасдан¸ ўз маблағини таваккал қилиб бизнес очаëтган¸ хусусан¸ иккитагина иш ўрни яратаëтган тадбиркорни бошда кўтариш давлат сиëстига айланганини қайта-қайта таъкидламоқда.
Мирзиëев прокуратурадан нима истамоқда?
0:02:59
0:00:00/0:02:59

Бевосита линк
Бундай баëнотлар¸ Мирзиëев қабул қилган фармон ва қонунлар давлат телеканалларида тинимсиз тарғиб этилаëтгани ортидан ўзбек тадбиркорларида коррупциялашган назорат органлари бедодлигидан қутулиш умиди пайдо бўлди.
2015 йил августида Андижон солиқчиларининг кутилмаган текширувлари ортидан ниҳоятда катта жаримага тортилган¸ бу жаримани вақтида тўлаши ортидан¸ ундан икки баравар каттароқ жарима тўлашга ҳукм этилган "Магнит" ширкати эгаси¸ ўз фаолиятига тўсқинлик қилаëтган солиқ ва суд фаолиятини кўриб чиқишни сўраб Мирзиëев виртуал қабулхонасига мурожаат қилди¸ бу ердан ҳам натижа чиқмагач¸ Мирзиëевга ëрдам сўраб очиқ видеомурожаат қилди.
Бу видеомурожаат ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб¸ ўн минглаб ўзбекистонлик бу судда кимнинг қўли - тадбиркорни ҳимоя қилшга уринаëтган янги президент¸ ëки коррупциялашганини Мирзиëевнинг ўзи ҳам эътироф этаëтган назорат ва адлия тизими баланд келишини кутаëтган эди.
- Кун.уз деган сайтда ҳам мен ҳақимда президентимизнинг тадбиркорни ҳимоя қилиш ҳақидаги гапларини қўшиб мақола ëзишган экан кеча. Мирзиëев худди мен ҳақимда гапиргандек тадбиркорни ҳимоя қилаëтганини эшитиб¸ бугун судга жуда кўтаринки руҳда бордим. Лекин ҳукмдан кейин ҳафсалам мутлақ пир бўлди. Менинг ишхонам кимгадир керак бўлди ва шуни олишди. Мен тўлаган бир миллиард сўм зарардан ташқари қўйилган 3 миллиард 200 миллионнинг 55 фоизини¸ ëки 1 миллиард 700 миллионини тўлаб бўлдим бу кунга қадар. Шу кунга қадар тўлов бир кун ҳам тўхтагани йўқ¸ ҳар куни 5-10 миллион пул тўлаяпман. Мен тушунмаяпман буларга ўзи нима керак! Мен энди 100 ишчимга жавоб бериб юборишга мажбурман энди. Бор-йўғимни мусодара қиладиган бўлиб туришибди¸ дейди Рафиқжон Исроилов.
Рафиқжон Исроилов суд ҳукмининг ëзма шаклда келаси ҳафта берилиши ва бундан кейин нима қилиш – Мирзиëев сиëсатини назар-писанд қилмасдан ўзи каби тадбиркорни хонавайрон қилиш ниятидан қайтмаëтган солиқчи ва судъялар бедодлигига қарши қаердан¸ кимдан ëрдам сўрашни билмай қолганини айтади.
Зотан¸ тадбиркорнинг солиқчилар даъвоси ва уни қондириш бўйича Андижон вилоят Хўжалик суди чиқарган аввалги ҳукмлар устидан қилган шикоят аризаларига Ўзбекистон Олий Хўжалик суди раиси ўринбосари Исоқов¸ дастлабки суд ҳукмини қўллаш ва уларни кучда қолдириш орқали жавоб қайтарган.
Андижонда музқаймоқ ва бошқа ширинлик маҳсулотлари билан яхши танилган “Магнит” ширкатининг банкротликка олиб келинганини шарҳлаган андижонлик тадбиркорлардан бири¸ унинг нафақат Андижон¸ балки Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларидаги сердаромад ширкатларни турли баҳона билан ўзига тортиб олаëтган ниҳоятда қудратли монополист гуруҳ томонидан синдирилганини таъкидлади:
- Бу гуруҳ раҳбарлари Тошкентда ўтирибди ва улар қўлида ниҳоятда қудратли назорат органлари бор. Андижондаги солиқ¸ прокуратура ва суд ходимлари ҳам қонунга эмас¸ ана шу гуруҳ буйруғига бўйсунади. “Магнит” солиқчилар юборилгунга қадар Андижонда энг яхши ишлаëтган¸ пул айланмаси ўз рақиблариникидан бир неча баравар катта бўлган даромадли ширкат эди. Орқасида ҳеч кими йўқ бир тадбиркорнинг бунақа сердаромад ширкатга эга бўлиши¸ монополистга ëқмади. Рейдерлик уюштириб¸ уни синдиришди. Энди уни кимдир сув текинга сотиб оладию¸ шу билан рақибдан ҳам қутулади¸ унинг даромадли бизнесини ҳам қўлига олади¸ дейди ўз ширкати ҳам айни сценарий – назорат органларининг уюштирилган рейди асосида йўқ этилган андижонлик бошқа бир тадбиркор.
Ҳозирда Озодлик бу тадбиркор тилга олган “Андижон ва республиканинг бошқа ҳудудларидаги сердаромад ширкатларини” турли текширувлар уюштириш воситасида синдириш ва улар бизнесини ўз қўлига тортиб олиш билан шуғулланиб келаëтган “қудратли монополист гуруҳ”нинг ноқонуний фаолиятини тасдиқловчи ҳужжатларни тўпламоқда.
Сиз ҳам ўзингизда мавжуд ҳужжатларни тақдим этишингиз мумкин бўлган бу журналистик суриштирув натижалари¸ иддаолар ўз тасдиғини топган тақдирда¸ кенг жамоатчиликка эълон қилинади.
Монополист гуруҳлар¸ назорат органларининг коррупциялашганига оид иддаоларни тасдиқловчи далил-исботларни ozodlikmail@gmail.com электрон почтаси¸ ëхуд Озодликнинг Telegram ва WhatsApp тармоғидаги саҳифасига юборишингиз мумкин. http://www.ozodlik.mobi/a/andijonlik-tadbirkor-shavkat-miryizozev-korruptsiza-soliq-sud/28231848.html

Комментарии

  • 15 янв 2017 20:03
    25 йилдаки сиёсий тизимни бирданига узгартириб булмайди аста аста узгариш булаверади
  • 15 янв 2017 20:08
    Р.Инаятовни ишдан олган экан монопалистлар ким булиблди ??
  • 15 янв 2017 20:18
    Inoyatov MXX raisi Mirziyoyev esa Bir davlatni prezdenti Qurolli kuchlarni Oliy Qomondoni Qurolli kuchlar ni bowqaradigan Armiyaga Qomondonlik qiladigan inson oldida Inoyatov kim bolibdi Respublikani bowqarayotgan inson oldida Inoyatov choy quyib otiradi
  • 15 янв 2017 20:25
    Мавзуда айтилганку кудратли монопалистлар мана бу тадбиркорни бизнес сини тортиб олишган хеч ким уларга бас келолмайди дейилган бу одамни мурожаати призидентимзга етиб бормаган вахоланки призидент ни узи айтган эдику 2та одамни иш бн таминлаган тдни бошимда кутараман деб шунга айтдим
  • 15 янв 2017 21:13
    100 та одамга иш хаки тулаган одам солик туловини хам вактида тулаб куйиш керак эди. 100 иш урнини яратиган билган куйини чалади дегани эмас, конун хамга баробор. Тадбиркор купайиб солик туламаса давлат бюджети нима булади. Соликчи солик туловини уйига олиб кетмаябдику ахир, у хам давлат бюджетни уйлаб харакат килаябди, солик туловини вактида тулаб куйсак олам гулистон. Содда килиб айтганда соликни вактида туласанг, пенсия, пособия, бюджет иш хакиларни вактида туланишига уз хиссамизни кушган буламиз, колаверса давлат равнакига хам...
  • 15 янв 2017 21:21
    Tulash keregidi davlat soligini 3mlrd ni yopmasdi keyn
  • 15 янв 2017 21:31
    Соликни туламасдан, яна айтаетган гапини кара, кечиб юбориш керакми, кечиб юборса сенга ухшаганлар купайиб кетди, эшмат тошмат туламади, ахир мен хам 101 иш урни яратиб куйганман мен хам туламайман деб.
  • 16 янв 2017 04:30
    Bundan 6 oy oldin raxmatli pirizidentimizni tanqid qilardinglar endi yangi pirizidentimizga  utinglarmi bu odam 10 barmogini ogziga tiqa busa pirizidend ayibdor emas xamma uz aybiga yarasha jazo olyapti noqonuniy pulari uchun soliqlar tulamagani uchun 5-10 yilik qamoq jazosi xam berish kerak bunga
  • 16 янв 2017 04:32
    Uzini aybsiz deb xiybatchi axborot vositalariga mamlakat pirizidend oliy sud prakratura ustidan shikoyat qilgan bunday manqurt kimsalar vatan xoyini demakdir mamlakatdan departasiya qilinishibkerak bular qamoqda saqlanishishgaxam arzimaydi
  • 16 янв 2017 05:24
    а ид ответил No name
    мен яна 25 йил шундай яшайманми дахшат
  • 16 янв 2017 05:59
    Нима килмокчисиз
  • 16 янв 2017 07:55
    Hafa bomang hozir shunaqa yog'ingda beromidi borimngni ko'romidi
  • 16 янв 2017 17:01
    Президентинга хам узинга хам эшакди кутоги ам бет сенга ухшаган эшаклар хаммани мутить килишдан бошка нарсани билишмисан
  • 16 янв 2017 17:01
    100 та одамни ишлатса солиг туламайди дегани эмас. Сотаетган махсулоти таннархига солик хам кушиб хисоблаган. Булмаса судда ютказмас эди. Бу мени фикрим.
  • 17 янв 2017 06:41
    E bunchalar madanyatsizli qimang tilizga ehtiyot bolin bu dunyodaham u dunyodaham hamma gapirgan gapiga javob beradi