18 янв 2017

Жиззахнинг Шавкат Мирзиёев туғилиб ўсган Зомин тумани марказида муҳташам масжид қурилмоқда.

Зоминликлар орасида "Оқ масжид" номини олиб улгурган янги бино камида 13 асрлик тарихга эга бўлган қадамжо - "Хожа қаҳҳор вали" комплексига кирувчи эски "Холид ибн Болид" масжиди ёнида қурилмоқда.
Зоминликлар янги масжидни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қурдирмоқда, деб ишонмоқда.
Туман ҳокимлигида ишлайдиган мулозим қурилиш ой бошида бошлангани, объект тўрт тарафидан тўсиб қўйилганини айтди. Бу мулозимнинг исми ва мансаби ошкор қилинмаётир.
"Мен бозор куни (якшанба куни - таҳр.) ўша жойда бўлдим. Қурувчилар якшанба куни ҳам ишлаб ётибди. Бир ойга етиб қолди, қурилишлар зўр кетаяпти. Ҳамма томонини ўраб қўйишган, лекин", деди маҳаллий мулозим.
​Озодлик сўрови билан Зомин шаҳарчасига борган жиззахлик фаоллардан бири янги масжид қурилаётган майдон атрофи тўлиқ ўраб олингани, қурилиш ҳудудидига ҳеч ким киритилмаётганини айтди:
"Ҳеч кимни яқинлаштирмаяпти. Ўша эски масжид ўрнида қурилаяпти экан. Ўша ерда яшайдиганлар кириб турган кичкинагина масжид. Қурилишга 3 гектарча жой ажратилган, дейишди. Лекин мен қурилиш ҳақида аниқ маълумот ололмадим, чунки маҳаллий аҳоли ёки ҳокимият идоралари умуман аралаштирилмаяпти".
Айни пайтда ижтимоий тармоқларда янги қурилаётган масжидга тегишли кўрилган фотосурат тарқалди. Суратда икки минораси, битта гумбази, улкан хонақоҳ ва катта саҳни бўлган муҳташам масжид акс этган.
Унинг айнан Зоминда қурилаётган масжидга тегишли эканини тасдиқлаган ва Озодликка ижтимоий тармоқлар орқали боғланган зоминликлардан бири маҳаллий аҳоли Тошкентдаги "Минор" масжидига қиёслаб, ҳозирданоқ буни "Оқ масжид" деб атай бошлаганини ёзди.
Зомин тумани маҳаллий ҳокимият идораларидан биридан олинган маълумотга кўра, янги масжид қурилиши январь ойи бошида бошланган ва уни Наврўз байрами - 21 мартга қадар битириш кўзланмоқда.
Масжид қурилиши учун сарфланаётган маблағ эса, маҳаллий расмийларга кўра, Тошкентдан ажратилмоқда.
"Зомин тумани, Жиззах вилояти ҳокимлиги, умуман, аралашаётгани йўқ. Бизни объектнинг ичига киритишмаяпти ҳам. Пул ҳам, қурилиш материаллари ҳам тўғри Тошкентдан келаяпти. Ўша "Холид ибн Болид" масжиди ўрнида қурилаяпти", деди маҳаллий расмий.
Озодликка маълум бўлишича, Наврўз байрамига битказиш учун шиддат билан олиб борилаётган қурилиш майдони нафақат Зомин тумани, балки Жиззах вилоятидаги қадимий тарихий обидалар жойлашган ҳудуддадир.
"Холид ибн Болид" масжиди эса, айрим манбаларда айтилишича, тарихи эрамиздан аввалги VII-V асрларга боғланган Зомин тумани марказидаги "Хожа қаҳҳор вали" қадамжоси комплекси таркибига киради.
Жиззах вилоятидаги сайёҳларни жалб қилиш мумкин бўлган тарихий ёдгорликларга қаратилган илмий ишлар, жумладан, Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институтида ҳозирланган илмий тадқиқотларда «Холид ибн Болид» (аслида Холиб ибн Волид бўлиши лозим - таҳр) масжидининг 15-асрда қурилгани, Ўзбекистон мустақиллиги йилларида таъмирлангани айтилган.
Озодликнинг қурилиш ҳудуди яқинига борган манбаси, ҳозирча эски масжиднинг қурилиш майдони ўртасида ўраб қўйилгани¸ тез орада унинг бузилишидан хавотирлар борлигини айтди.
"Шу эски масжид ҳам бузиларкан, дейишаяпти. Лекин, қурилиш ҳақида Зоминда ҳеч ким, ҳеч нима билмаяпти", деди қурилиш жойига борган Озодлик манбаси.
Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институтида ҳозирланган илмий тадқиқотларда айтилишича, Зомин туманидаги "Хожа қаҳҳор вали" қадамжоси туман марказидаги "Холид ибн Болид" масжиди, халқ орасида муқаддас саналган ва ёши 2000 йилдан ошиқ, деб ишонилган "Боботут" дарахти, ёши бир неча минг йиллик, деб ишонилган бир неча улкан харсанг тошлардан иборатдир. http://www.ozodlik.mobi/a/28236007.html

Комментарии

  • 20 янв 2017 19:32
    Тавба сураси 9-10-оять
  • 20 янв 2017 19:36
    Мушрикларга ўзларининг кофир эканликларига гувоҳ бўлган ҳолларида Аллоҳнинг масжидларини обод қилишлари жоиз эмас. Ана ўшалар амаллари ҳабата бўлганлардир ва улар дўзахда абадий қолувчилардир.
  • 20 янв 2017 19:36
    Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қиларлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар.
  • 20 янв 2017 19:36
    Тавба сураси 17-18 -Оять
  • 20 янв 2017 19:39
    Укияпман Таксир
  • 21 янв 2017 08:32
    Уки ва хакни сура Хинзир
  • 21 янв 2017 08:44
    Агас
  • 21 янв 2017 08:49
    Эй иймон келтирганлар! Сизлардан ким динидан қайтса, Аллоҳ албатта Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтиради. Улар мўминларга хокисор, кофирларга қаттиққўл, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қиларлар ва маломатчининг маломатидан қўрқмаслар. Бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, хоҳлаган одамига беради. Аллоҳ фазли-карами кенг ва билувчи зотдир. (Аллоҳ таоло динининг ер юзида барқарор бўлишни ирода этган. Бу иродани юзага чиқаришда баъзи бандаларини восита–сабаб қилади. Мана шу шарафли ишга мусулмон уммати танланган. Ким бу шарафни етарли тақдир этса, чин қалбидан ихлос билан бу динга хизмат қилади. Бу дин йўлида жонини ҳам, молини ҳам бахш этади. Аммо ким бу улкан бахтнинг қадрига етмаса, турли баҳоналар билан Исломдан қайтса–муртад бўлса, ёмонлиги ўзигадир. Исломга ҳеч қандай зарар етмайди. Қайтага, унга ўхшаган номаъқул шахслардан холи бўлади. Аллоҳ ундайларга муҳтож эмас.)
  • 21 янв 2017 08:58
    Ха ёзуринг мен ишдаман кегин озим.ёзаман
  • 21 янв 2017 09:17
    Албатта, сизнинг валийларингиз Аллоҳ, Унинг Пайғамбари ва бўйинсунган ҳолларида намозни қоим қилиб, закотни ато этадиган иймон келтирганлардир.
  • 21 янв 2017 09:17
    Ким Аллоҳни, Унинг Пайғамбарини ва иймон келтирганларни валий қилиб олса, бас, албатта, Аллоҳнинг ҳизби–ана ўшалар ғолиблардир.
  • 21 янв 2017 09:18
    Эй иймон келтирганлар! Динингизни масхара ва ўйин қилиб олган сиздан олдин китоб берилганлар ва куфр келтирганларни валий-дўст тутманг. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг.
  • 21 янв 2017 09:18
    Агар намозга нидо қилсангиз, улар уни масхара ва ўйин қилишади. Бу уларнинг ақл қилмайдиган қавмлигидандир.
  • 21 янв 2017 09:19
    Маида сураси 54-58-оятьларигача
  • 10 фев 2018 21:02
    Масжит курганларни отасига Рахмад Худо хохласа мен хам масжид кураман Озодлик Радиосига аймасдан .