20 янв 2017

Жаҳон банки вице президенти Сирил Мюллер Ўзбекистонда кичик бизнесни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлардан қониқиш билдирди.

Бу ҳақда у пайшанба куни президент Шавкат Мирзиёев билан Тошкентда бўлиб ўтган учрашуви чоғида маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки билан ҳамкорлик Ўзбекистон учун жуда манфаатли бўлаётганини таъкидлади ва “Кечагина биз Жаҳон банки билан миллионлар ҳақида гаплашаётган эдик, бугун эса миллиардлар ҳақида гап бормоқда”, деб айтди.
Жаҳон банки ўтган йили Ўзбекистонга 2020 йилгача 4 миллиард долларгача маблағ ажартишини маълум қилган эди.
Бу маблағнинг 3 миллиард доллари ўтган йилнинг июлида ажратилган ва 27 лойиҳани амалга оширишга сарфланади.
Ўзбекистон Жаҳон банкига 1995 йилда аъзо бўлган эди. Ўшандан то 2016 йилгача Жаҳон банки Ўзбекистонга 2 миллиард 800 миллион долларлик ёрдам кўрсатган http://www.ozodlik.mobi/a/28244780.html

Комментарии