23 янв 2017

20 январь куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида тадбиркор Муродилла Омонов ҳибс давомида ўлди.

Яқинларига кўра, милиция ходимлари тўйдан қайтаётган ​Муродилла Омонов машинасини тўхтатиб унинг алкогол ичиб ҳайдаганини пайқагач уни ҳибсга олган ва орадан бир неча соат ўтгач унинг жасадини онаси Караматхон Қодировага топширган.
Расмийларнинг яқинларига билдиришича, 33 яшар Муродилла Омонов юрак хуружи​дан вафот этган.
Ўша куни оқшом соат 21ларда ўғлини туман ИИБ да соғ-омон кўрган Кароматхон Қодирова тунги соат 23:30да унинг жасади туман шифохонаси моргида экани, унга ўғлининг юрак хуружи - инфаркт миокарддан ўлгани хабар қилинганини айтмоқда:
"2 соатдан кейин қўйиб юборамиз, дейишганди. Лекин соат 11 бўлса ҳам қўйиб юборишмади. Кейин "02"га қўнғироқ қилсам, ўғлингиз юрак хуружи билан район касалхонасига олиб кетилди, дейишди. Борсак, касалхона олдида 50дан ортиқ,100га яқин мелиса... ", дейди Кароматхон Қодирова.
Ҳодисани ўрганган Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовга кўра, Муродилла Омоновнинг ўлими юзасидан патологоанатом экспертиза хулоса 15 кун ичида тақдим этилади.
Озодлик билан суҳбатда Кароматхон Қодирова ўғли нима сабабдан ўлгани ҳақида туман ва вилоят ИИБ, прокуратураси аниқ маълумот бермаётганини даъво қиларкан, Ўзбекистон президентидан бу ишга арашишини сўради. Омонулла Муродовни суратга олган оила аъзолари агар у юрак хуружидан ўлган бўлса унинг қоши тепасидаги тикилган ёриқ қандай пайдо бўлгани қизиқтирмоқда. http://www.ozodlik.org/a/28250011.html

Комментарии

  • 26 янв 2017 03:47
    Xa etganiz kelsin mani druzyangjzga quwingda gapm bor xop
  • 26 янв 2017 06:54
    Мана куни кеча ж.кореяда куш грипи таркаб 2 миллион товукни ёкиб юборишди.
    Узига яраша кийнчиликлари бор товук бокишни хам уйда беш унта товукни хамма хам бокиши мумкин.
    Лекин 100лаб бокиш хаммага хамас.
    Корейсларку ёкиб юборишибди агар бизда булганда ёкиб юборишармиди шуниси хам савол остида.
    Бизда хайвон касал булса улиб колиб увол булмасин деб пичок торвориш одатимиз бор.
  • 26 янв 2017 07:27
    Менам шунде килган булардим
  • 26 янв 2017 09:37
    Бизда товук бокадиганлар товук гриб(чума) булса товукни касали бошида булади деб бошини узиб ташлаб гушт килиб юбораверишади.
    Гувох булганман узим шунга.
  • 26 янв 2017 10:06
    Salom
  • 26 янв 2017 14:03
    Севги комментарийсими сизга салом деб ёзибсиз мы обсуждаем битта одам хаетини
  • 26 янв 2017 17:50
    Алик олиш хам карз хам фарз. Бола
    бир эркин сигибди салом бериб хафа
    булмай куяверинг.  Куриниб турибди
    шошиб келган вакти сиз дуч келиб
    нима деярини билмай салом деб
    юборган. Демак тарбияси бор@
    Ja
  • 26 янв 2017 17:56
    тем более улган одамни хаёти обсуждение килинаётканда шунака муносабат сизи кунгизга сигаркан мени кунглимга сигмеди уни устига тарбияли бола улган одамни кушниси чать бошка мавзуда булса гап йугиди
  • 26 янв 2017 18:03
    гапиз тугри биз шунде киламиз касал булган хайвонни гуштини **** касал булган одамлар хам булади товукларга келсак ункибатр товукларини хар доим чирок ёригида каттта килишади бир пайтни узида чирок килади замонида учирилади агарда замонидан эрта ёки кеч учирилса товуклар улишни бошлайди касалликка келадиган булсак бошка товукларгаям утган булиши мумкин касал согиниям ёкиб юборганини сабаби касаллик бутунлай йук булсин дея ёкишган
  • 26 янв 2017 18:48
    халиги саволимга хеч жавоб тополмадим,аклим ожизлик килди,энди айтинг жавобни!
  • 26 янв 2017 20:14
    мени сохамга оид саволда шунга жавоб айтмиман
  • 27 янв 2017 17:04
    U uldi boldi foydasi yooo muhokama qiliw yaxwimi
  • 27 янв 2017 17:04
    Qanaqa soha boyicha iwlisz
  • 2 фев 2017 19:56
    qaysi oqishdi tugatgansz