11 фев 2017

Қарши туманининг Мирмирон маҳалласида яшовчи нафақахўр Улуғбек Қаршиев иссиқхонасида папайя етиштирди.

Бу ҳақда хабар қилган Қашқадарё вилоят ҳокимлиги расмий сайтига кўра, Улуғбек Қаршиевнинг ҳовлисида жами 13 сотих майдонни эгаллаган учта иссиқхона бор.
“Унга кирганингиз ҳамоноқ ўзингизни тропик оламга тушгандек сезасиз. Уста томорқачи ўз ижод маҳсули билан таништиришга тушади: бу палма дарахти, кўриб турганингиз фикус, фикус гитара, ва алеандра гуллари. Бу эрда лимондан ташқари, мандарин ва апелсин цингари цитрус дарахтлар ҳам парваришланаяпти. Сал тўрроқда бир неча туп банан дарахти ҳам бор. Гуллаган лимон ва апелсин кўчатлари ўзидан муаттар ҳид таратмоқда. Бир сўз билан айтганда, иссиқхонада ҳақиқий тропик манзара ҳосил қилинган.
- Буларнинг барчаси қизиқишим меваси, - дейди Улуғбек Қаршиев. - Тропик ўсимликларга меҳрим бўлакча. Улар бизнинг иқлим шароитга мос эмас. Яъни бу ўсимликлар иссиқликни севади. Парвариши ҳам кўп меҳнат талаб қилади. Ҳозир иссиқхонамизда 200 туп лимон, мандарин ва апелсин кўчатлари бор. Бананлар ҳам ҳосил бераяпти. Гулларни эстетик завқ олиш учун экканмиз. Ҳар бир ўсимликнинг ўзига хос агротехникаси бор. Парваришни вақтида қилиш керак.
Маълумотларга кўра, пўсти олтин ранг, ичи зангори бу дарахт одатда тропик ўлкаларда ўсар экан. Мазаси ва ҳиди янги узилган қовунни эслатади. “Қовун дарахти” дейилиши ҳам шундан. Папайянинг мингдан ортиқ нави бор. Қайси мамлакатда ўсишига қараб нафақат мевасининг кўриниши, балки мазаси ҳам фарқ қиларкан. Бироқ уларнинг барини бир хусусият бирлаштириб туради – тўйимлилик ва саломатлик учун фойдалилик. Юз грамм папайянинг энергетик қуввати 26-74 калорияга тенг. Таркибида глюкоза, фруктоза, органик кислоталар, оқсил ва турли витаминлар мавжуд. Шунингдек, унинг ўсимлик ферменти - папаин бўлиб, у худди ошқозон шираси кабидир.
Президент Мирзиёев ўз чиқишларида аҳолига товуқ боқишни, лимон ва ёнғоқ дарахтлари ўстиришни тавсия қилган http://www.ozodlik.mobi/a/28301870.html

Комментарии

  • 11 фев 2017 07:30
    Настройка профиля деган жойдан
  • 11 фев 2017 07:49
    Риштонда Туякуш боквотти экан тухуми учун хози уже 250 та Туякуш бубди
  • 11 фев 2017 08:58
    Тадбиркорлик ривожланаяпти. Буни жамиятимизга фойдаси бор албатта. Ишларига омад.
  • 11 фев 2017 10:01
    Qoyil baraka topsin oson emas papaya ustirib meva olish
  • 11 фев 2017 10:11
    Шу сохага хам Улугбек ака  Каршиевга шогирд купайтириш лозим. Мирмиронга боринг 2-3 ой урганинг мана сизга  илм. Папаяни дорихонага етказиб берсангиз хам даромадинингз яхши булади. Мандарин лимонлар албатта бозорнин курки. Кани Шогирдлар Мирмиронга Олга. Улугбек акадан  илтимос килинг. Шогирдликка олармикан.  Сунгра ховлингизда  иссикхона килиб дехкончиликни бошлайсиз
  • 11 фев 2017 11:04
    Lololooo s6zini 7070 ga jönating
  • 11 фев 2017 11:20
  • 11 фев 2017 17:26
    Нега киммат булади вой бизда куп келиб олиб кетинг
  • 11 фев 2017 20:26
    Qanchekan?
  • 11 фев 2017 23:10
    Шундай мевалар чикарса буларкана узимизда!!? Бай бай десак булами ширинми узи:-D
  • 12 фев 2017 04:40
    O'sha  kishi issiqxonani nima bilan isitayabdi ekanlar? Shu xaqida xam malumot bering ozodlik.....
  • 12 фев 2017 21:01
    Tassanno
  • 12 фев 2017 22:31
    Мухбирлар хам бачканалашиб кетадида гохида. Мирзиеев товук бокинглар деди, деб киноя килаверади. Нима, кукнор экинглар деиши керакмиди?
  • 13 фев 2017 03:45
    Тодбиркор дехконлар купаяверсин шулардан фойда.Рассиядан фойда йук