11 фев 2017

Намоз ўқимайдиган ногирон мавжуд бўлмаган экстремист ташкилот раҳбарига чиқарилди

Хоразмнинг Урганч шаҳрида иккинчи гуруҳ ногирони Озат Масабуров "Жиҳодчилар" оқими раҳбари сифатида судга тортилди. Озат Масабуров ва яна тўрт айбланувчи ​конституциявий тузумни ағдаришга уринишда айбланмоқда. Аммо, тергов хулосасидан маълум бўлишича, Озат Масабуров наинки "Жиҳодчилар" гуруҳи раҳбари, балки намоз ҳам ўқимаслигини айтган. Халқаро ташкилотларга кўра, "Жиҳодчилар" номли оқим ер юзида умуман мавжуд эмас.

Озодлик қўлга киритган тергов хулосасидан маълум бўлишича, 55 яшар Озат Масабуров ва унинг жиноий шериклари сифатида кўрилган яна тўрт шахс - 56 яшар Кўпалбой Жуманиёзов, 45 яшар Баҳодир Ўразбоев, 44 яшар Матёқуб Масабуров ва 43 яшар Ғайрат Рўзиметов - 2016 йил, сентябрь ойининг 16-23 кунлари оралиғида Ички ишлар ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинганлар.​

"Жиҳодчилар"

​Айбланувчилар яқинларига кўра, айблов хулосаси айбланувчиларга улар ҳибсга олинганидан деярли тўрт ой ўтиб, 13 январда суд бошланиши ортидан берилган.

Хоразм вилояти ИИБ Тергов бошқармаси катта терговчиси, капитан Абдиримов имзоси билан битилган айблов хулосасида "тақиқланган диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ғоялар йўғрилган" гуруҳ раҳбари сифатида кўрилган Масабуров қуйидаги "жиноий амаллар"ни содир этишда айбланмоқда:

- Суриядаги жиҳодий ҳаракатларда қатнашиш мақсадида ҳижратга даъват қилиш;

- "Жиҳодчилар" оқими тарафдорлари таъсири остида мазкур оқим ғояларидан сабоқ олиш;

- "Жиҳодчилар" оқими мафкуралари ва ғояларини мунтазам равишда қўллаб-қувватлаш;

- Диний жамоат тузиш ва унга раҳбарлик қилиш;

- "Жиҳодчилар" оқимига ёшларни жалб қилиш;

- Диний йиғилишларда фаол қатнашиш;

- Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган сиёсатни қоралаш;

- Намоз ўқишда жамоада имомлик қилиш;

- Диний мавзуларда ўзаро суҳбатлар ўтказиш

- Аёлларга ҳижоб ўрашни ва эркакларга соқол қўйишни тарғиб қилиш;

Бироқ, тергов хулосасидан маълум бўлишича, Масабуров тергов пайтида айбловларнинг бирортасига иқрор бўлмаган.

Масабуров кўрсатмасида, жумладан, шундай дейилади:

"Мени ушбу қарорда кўрсатилган ҳолатларга алоқам йўқ. Мен қарордаги шахсларни танимайман. Буларнинг ҳаммаси менга нисбатан туҳмат. Мен намоз ўқимайман. Мен иккинчи гуруҳ ногирониман. Бировни жамоатга жалб қилмаганман. Мен Сурия давлатини ҳайвонларни уруштиришга ўхшаш одамларни уруштираётган жой деб биламан. Мен бунга ўта салбий муносабатдаман. Чунки у ерга ақли норасо шахс бориб урушади. Улар ким учун урушиб юришганларини билишмайди."

"Жиҳодчилар" оқими" фақат Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тилга олинадиган "диний экстремист оқим" сифатида танилган.

Бироқ, дунёнинг бирон бир минтақасида бу ном билан фаолият юритган гуруҳнинг мавжудлиги қайд этилмаган.

Озодликка интервью

Озодлик суҳбатлашган икки адвокатнинг қайд этишича, терговчилар айбланувчиларнинг Озодлик радиосини тинглаганликлари ва Озат Масабуровнинг Озодликка интервьюлар бергани ҳолатини "жиноий қилмиш" сифатида квалификация қилишга уринганлар.

"Озат Масабуров бир пайтлар Озодликка бир неча марта интервью берган экан. Тергов хулосасида терговчилар ўша интервьюларни гўёки жиноий қилмиш, деб квалификация қилишга уринган," деб айтди айбланувчилардан бирининг адвокати.

Айблов хулосасида гувоҳ сифатида қайд этилган Урганч шаҳридаги "Чакка" маҳалласи раиси Руслан Султонов ҳам ўз кўрсатмасида Озат Масабуров давлат "сиёсатидан норози бўлиб" Озодлик радиосида чиқишлар қилганини билдирган:

"Озат Масабуров давлатимиз сиёсатидан норози бўлиб, Озодлик радиосига чиқиб гапирганлигидан барча маҳалладошларининг хабари бор. Озат Масабуровнинг уйига шубҳали шахслар келиб-кетиб турар эдилар. Озат Масабуров шубҳали тарзда ҳаёт кечириб, ўзининг яшаш уйида диндорлар келиб-кетиб юрганлиги ҳақида маълумотга эга бўлганимдан кейин ҳозирги кунда халқимизнинг тинчлигини сақлаш мақсадида уларнинг ҳаракатларини текшириб, уларга нисбатан чора кўришлик учун бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига ариза билан мурожаат қилганман," дейилади Руслан Султоновнинг кўрсатмасида.

Бироқ, судни кузатаётганлар айбланувчилар яқинлари ва унда иштирок этаётган адвокатлардан икки нафарига кўра, айбланувчилар суд жараёнида тергов пайтида ўз ихтиёрларига қарши кўрсатма беришга мажбур бўлганликларини айтганлар.

Жумладан, Руслан Султонов айбланувчиларни умуман танимаслигини, кўрсатмага терговчи талаб қилгани учун имзо қўйганини айтган.

Айни пайтда Озат Масабуров истиқомат қилган "Шоликор" маҳалласи раиси Маримбой Худойберганов ҳам худди қўшни маҳалладаги касбдоши сингари кўрсатма берган:

"Озат Масабуров давлатимиз сиёсатидан норози бўлиб, Озодлик радиосига чиқиб гапирганлигини барча маҳалладошларининг хабари бор," дея таъкидланади Маримбой Худойберганов кўрсатмасида.

Бироқ, судни кузатаётганларнинг айтишича, у ҳам 7 февралда ўтган навбатдаги суд мажлисида мазкур кўрсатма унга тегишли эмаслигини айтган.

Озат Масабуров 2011 йил 17 мартида Озодликка Қодирберган Сайиджонов номи билан интервью берган ва унда Урганчда газ муаммоси мавжудлиги ҳақида фикр билдирган эди.

Озодлик мухбири айни масала юзасидан Урганч туман суди ва прокуратурасига боғланди, аммо унинг муносабат олиш уринишлари натижа бермади.

Ўзбекистон президенти 1997 йил 24 апрелда имзолаган "Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида"ги қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, ҳар бир фуқаронинг ахборот олиш ҳуқуқи кафолатланади; Ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ва тарқатиш ҳуқуқи давлат томонидан ҳимоя қилинади.

Озодлик суд жараёнини кузатишга ҳаракат қилмоқда.

http://www.ozodlik.mobi/a/ozbekiston-jihodchilar-masaburov/28283015.html

Комментарии

  • 12 фев 2017 00:05
    Нимага унака килишади?
  • 12 фев 2017 05:00
    Уларда тшунча шундае
  • 12 фев 2017 05:13
    Bizada ham 1ta kuchli ewon boboni qamawgandi. Dami kucli edi. Juda kupchlik minatdordi. Uni qulga oldi deyiwganda kupla nohaqli deb topolon qildi.


    Qarangki,yarim tunda dars berarkan yuldan ozdiriw un,uni werigi mebelniysi bor edi,undagi iwchilarini katta oyli bn uwab turarkan. Uwa iwchlarga amri marif utarkan tungi 2.3da
  • 12 фев 2017 07:49
    """" биринчи зарбаларида белларигача , иккинчи зарбаларила тиззаларига .."" кинодан.
  • 12 фев 2017 07:59
    Дедулья  Паркинс он ответил Мадамину Беку
    Бу  мақола  " махаллаком"ларни хамма хаммаси СНБни  стукачлари деган аксиомани яна бир марта исботлаб қуйди узи.*)

    Дед бу исбот талаб килинмайдиган конуниятку нютон конунидай
  • 12 фев 2017 08:08
    амри маъруф нималигини биласизми?
    кимдир амру маъруф қилгани учун қамалиши керак эмас аксинча мукофотга лойиқ.
    АМРУ МАЪРУФ яхшиликка даъватдир.
    НАХИЙ МУНКАР ёмонликдан қайтаришдир.
  • 12 фев 2017 08:23
    ньютон конунлари физик конунларнинг хаммаси исбот талаб килади аксиома исбот талаб килмайди евклид аксиомаларидай десангиз булади
  • 12 фев 2017 09:04
    ХАММАГА АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ
  • 12 фев 2017 09:07
    Kulishimni sog'indi
    kimlar, so'lishimni
    sog'indi kimlar.
    Yonishimni kutganlar
    xam bor, sinishimni
    sog'indi kimlar...
    Do'stingman deb chog'
    qazdilar oh, - men u
    chog'ga sig'madim
    biroq.
    Goho ayol makriga
    uchdim, goh ko'ngilning
    og'usin ichdim...
    Do'sti jonim, jondan
    azizsan, oqibatning
    zanjirin tuz san.
    Yuragimga ursalar
    xanjar, yonimda tur
    qiyomatgacha.
    Egik boshim sog'indi
    kimlar, ko'zda yoshim
    sog'indi kimlar.
    O'lishimni kutganlar xam
    bor, tinishimni sog'indi
    kimlar.
    Ingrayverar ichimda
    yurak, yig'layverar ne
    qilmok kerak.
    Akam-ukam
    karindoshdan goh,
    begonalar keladi
    mardroq.
    O, sevgilim
    hiyonatlaring, qalbim
    yirtar jinoyatlaring,
    Eh, zerikdim
    yolg'onlardan man,
    charchab ketdim
    yomonlardan, man...
    Yurak og'rir mozorim
    imlar, o'lsam ko'zim
    bosganda qumlar,
    Sevishimni kutganlaram
    bor, sovishimni sog'indi
    kimlar.
    Foniy dunyo xavasidan
    kech, yolg'onlarning
    hammasidan kech.
    Pul, ayollar
    ko'ngilhushliklar,
    tiriklayin go'ringga tiqar.
    Erkakman deb ko'krak
    kerganlar, qilmishlari
    ayoldan battar...
    Pok nomimni qorib
    g'iybatga, savlatimni
    ko'rolmadilar.
    Xayot, otam bag'rini
    yashnat, onajonim
    ko'zyoshlarin art.
    Iflos, dushman
    xasadchilardan, qashon
    butkul qutulaman ayt.
    Oldindadir xali chin-xazil,
    oldindadir hali yo'l-
    manzil.
    Aytishimni kutganlar
    xam bor, qaytishimni
    sog'indi kimlar...
    G'amlar ko'rsa murgak
    yelkamda, ota-onam
    siqiladida.
    Ba'zilarga o'hshab
    sotilib, kechmaganman
    ona Vatandan...
    Buxorodan ketib
    Toshkentga, naf teksin
    deb ona elimga,
    Ahad Qayum ijod yo'lida,
    yaxshi niyat tukkan
    diliga,
    O'lishimni kutganlaram
    bor, tinishimni sog'indi
    kimlar,
    So'nishimni sog'indi
    kimlar, sinishimni
    sog'indi kimlar...
    Navoiyning
    koshonasidan, Umar
    Xayyom mayxonasidan,
    Xofiz elim taronasidan,
    muhabbatning
    gulxonasidan,
    Ijodxona koshonasidan,
    adabiyot ostonasidan,
    Ketishimni kutganlaram
    bor, kelishimni sog'indi
    kimlar
  • 12 фев 2017 11:12
    хоразмдан ким бор
  • 13 фев 2017 03:37
    Кушнисини куромейдтгон шпионлар гийбат килгандирда буни Бир балоси бор деб ментларга
  • 13 фев 2017 03:41
    Жихотчилар бор йукми билмадим. жихотчиларга хафли тузок бор
  • 13 фев 2017 09:57
    🌹 ⚘ ответила Rashidbek 1991
    Assalamu alaykum men Xorazmdanman
  • 14 фев 2017 20:58
    o`zini manfaatini xalq manfaatidan ustun ko`radigan mansabparastlar o`ylab topgan yolg`on bu jihodchi, aqidaparast, vahhobiy degan gaplar. vaholanki bu gaplar Islomga tegishligaplar. Islomga aloqador gaplarni ayb degan odam musulmon bo`la oladimi?
  • 19 фев 2017 00:23
    Шайтон урмас кофирни йўлдан,
    Бўм-бўш уйга ўғри келмайди.
    Қўйгин хақгўй қаламни қўлдан,
    Сиёсатга тўғри келмайди.
    Дерлар менга ғаш солиб дилга,
    Кесилмасдан туриб қирқ йилга.
    Шеърда олма Аллохни тилга,
    Сиёсатга тўғри келмайди.
    Мардикорнинг ёнини олма,
    Султонга сўз қамчисин солма.
    Тағин яна зиндонда қолма,
    Сиёсатга тўғри келмайди.
    Гапир халолданмас харомдан,
    Пайғамбардан эмас Хайёмдан.
    Оғиз очма дини Исломдан,
    Сиёсатга тўғри келмайди.
    Кўкка кўтар шароблиларни,
    Холи ўта хароблиларни.
    Мақтайверма хижоблиларни,
    Сиёсатга тўғри келмайди.
    Ёзаверма исёнкор шеърлар,
    Шеърлар сенинг бошингни ерлар!
    Дема асли тулкидир шерлар,
    Сиёсатга тўғри келмайди.
    Оч қолсанг хам, тўқдирмиз дегин,
    Мухтожлиги йўқдирмиз дегин.
    Фақирлардан сўз очма лекин,
    Сиёсатга тўғри келмайди.
    Ерда ётган нокдек ирийсан,
    Хазон бўлган баргдек чирийсан.
    Хақиқатни ёзаверсанг сан,
    Сиёсатга тўғри келмайди.
    Сени дерлар халқинг душмани,
    У'зларичи Хақнинг душмани.
    Шоир танқид қилма хаммани,
    Сиёсатга тўғри келмайди.
    Гарчи ўтмиш Сталин, Брежнев,
    Эртак эмас ялмоғиз-у дев!
    Дема халққа хаққинг сўраш сев.
    Сиёсатга тўғри келмайди.
    Сендай шоир шох учун чивин,
    Кир ювмабсан ундан об совун.
    Нолийверма гап уқмас қовун,
    Сие'сатга тўғри келмайди.
    Ёзсанг ана, мухаббатдан ёз,
    Маддох бўлиб тўлдиргин қоғоз.
    Рост сўзлама фақат илтимос,
    Сиёсатга тўғри келмайди.
    Халқнинг қонин ичгувчи йирик,
    Ўттиз бошли аждарлар тирик.
    Халқ бой дегин, халқ дема шўрлик,
    Сиёсатга тўғри келмайди.
    Халқинг учун бераверсанг жон,
    Ололмайсан хеч қачон унвон.
    Бўлмоқлигинг мухолиф инсон,
    Сиёсатга тўғри келмайди.
    Совуққон бўл кўп талофатга,
    Малхам қўйма йўқ жарохатга.
    Қўшилмагин мухолифатга,
    Сиёсатга тўғри келмайди.
    Сен армансан, онанг ўлмасин,
    Ўзбек билан ишинг бўлмасин!
    Қалбинг исён билан тўлмасин,
    Сиёсатга тўғри келмайди.
    Кар, соқов-у кўр бўлиб олгин,
    Ана кейин зўр бўлиб олгин.
    Келгин энди бир гапдан қолгин,
    Сие'сатга ту'г'ри келмайди.
    Совумасин ошдан ол укам,
    Келасан деб сўйгандим куркам.
    Абдурахмон Хақ гапни ёз кам,
    Сиёсатгга тўғри келмайди.
    Партиямиз юриш билан банд,
    Ёхуд қайта қуриш билан банд.
    Сиёсатга бермоқлигинг панд,
    Сиёсатга тўғри келмайди.
    Биз мустақил бўмадик хали
    91 гача жим ақалли-
    Шундан олмаслигинг тасалли
    Сиёсатга тўғри келмайди!
    19:58-26.05.2015
    Абдурахмон-Мешаян