14 фев 2017

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги Чиғатой қишлоғида 14 ёшли Зуҳриддин Р.

7 ёшли қизни зўрлаганликда айбланиб қўлга олинди.
Ўзбек маҳаллий матбуотида 13 февраль куни тарқатилган хабарларда айтилишича, у қишлоқдаги 11-сонли мактабда ўқийдиган 1-синф ўқувчисини 8 февраль куни мактабнинг овлоқ жойида зўрлаган.
Каттақўрғон Ички ишлар бошқармаси Балоғатга етмаганлар билан ишлаш бўлимининг катта инспектори капитан Абдуҳаким Саттаровга кўра, ҳозирда зўрланган қизалоқ туман касалхонасида даволанмоқда.
Самарқанд вилоят суд-тиббиёт экспертизаси қизнинг зўрланганини ва ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатларни олганини тасдиқлаган.
Мазкур ишнинг ижтимоий жиҳатларини ўрганиш учун тиббиёт комиссиясидан ташқари жамоатчилик комиссияси ҳам ташкил этилди.
Хабарда айтилишича, бугунги кунда Қаттақўрғон туман халқ таълими бўлими ходимлари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналаридан болаларини катта ёшдаги кузатувчи ҳамроҳлигида мактабга олиб келишлари тўғрисида тилхатлар олмоқда. http://www.ozodlik.org/a/28308251.html

Комментарии