14 фев 2017

"Мен Андижондан мурожаат қилмоқдаман.

Бизда бугун телевиденияда Тараққиёт каналида “Халқ билан мулоқот” дастурида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан тўғридан-тўғри савол-жавоб бўлди.
Унда "0970 рақамига қўнғироқ қилинг ва муаммоли саволлингизни йўлланг", деб айтилди. Лекин бу қўнғироқнинг нархи 50 цент экан. Энди бу қанақаси бўлди?! Президент “халқ билан мулоқот қилинглар” деб айтсада, телевидение эса шу билан чўнтагини шиширса…
Биз муаммоимизни айтишимиз учун пул тўлашимиз керак эканда… Қанийди буни Президентимиз эшитса."
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас! http://www.ozodlik.mobi/a/28297846.html

Комментарии