14 фев 2017

Қирғизистонда жорий йилнинг кузида президентлик сайловлари ўтказилади.

Қирғизистон ҳукумати сайловолди жараёни бошлангани тўғрисида расман эълон қилмаса-да, мамлакатда ўз номзодини президентликка кўрсатишини маълум қилган номзодлар сони кундан- кунга кўпайиб бормоқда.
Кузда ўтадиган президентлик сайловига ўз номзодини кўрсатган биринчи сиёсатчи собиқ бош вазир Темир Сариев бўлган эди. Шундан сўнг бир неча кун олдин “Ўнугуу-Прогресс” партияси лидери Бакит Тўрўбаев ҳам сайловда иштирок этишини расман билдирди.
-Партиядошлар, агар биз бу жараёндан четда қолсак, тарих бизни ҳеч қачон кечирмайди. Қирғиз халқининг фарзанди, қирғиз ватандоши қаторида мен Тўрўбаев Бакит Қирғиз Республикаси президенти сайловида номзод сифатида иштирок этаман, - деб билдирди партия анжуманида Тўрўбаев.
“Республика-Ата Журт” партияси ҳам собиқ бош вазир Ўмурбек Бабановни президентликка номзод сифатида кўрсатишини маълум қилди.
Қирғиз матбуотининг ёзишича, амалдаги президент Алмазбек Атамбаев мансуб бўлган социал – демократлар партияси эса амалдаги бош вазир Сўўрўнбай Жээнбеков,парламент раиси Чинибай Турсунбеков, президент маъмурияти раҳбари ўринбосари Сапар Исақов, парламентдаги социал - демократлар фракцияси раҳбари Иса Ўмуркуловлардан бирини президентликка номзод сифатида кўрсатиши таҳмин қилинмоқда. Лекин партия ҳозирча бу борада аниқ маълумот берган эмас.
“Ата Журт” партияси сафларига бирлашган таниқли сиёсатчилар Адахан Мадумаров, Акматбек Келдибеков ва Қамчибек Ташиев ҳам президентлик сайловида иштирок этиш ниятлари борлигини билдирган. Бироқ бу партиядан ягона номзод сифатида ким кўрсатилиши ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
2017 йилда ўтадиган президентлик сайловларининг аввалги президентлик сайловларидан катта фарқи бор. Авваллари Асқар Ақаев, Қурмонбек Бакиев, Алмазбек Атамбаевлар сайловда ғолиб бўлиши аниқ башорат қилинган бўлса, бу галги сайловларда ким ғалабага эриша олишини олдиндан айтиш қийин.
Қирғизистон президент ваколатлари бир муддат билан чекланган Марказий Осиёдаги ягона давлатдир. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев конституциянинг бу моддасига қатъий амал қилишини бир неча марта билдирган эди.
Шу билан бир қаторда Атамбаев ўзи ҳокимиятдан кетаётганида “ворис операцияси” амалга оширилмаслигини, кейинги президент демократик, ҳолис ва адолатли ўтадиган умумхалқ сайловида сайланишини ваъда қилган.
-Агар мен президент сифатида “Мана бу менинг ворисим бўлади, шуни сайланглар”, деб айтсам, очиғи Қирғизистонда ҳеч қачон демократия бўлмайди. Президентни халқнинг ўзи сайласин, -деган эди Атамбаев.
Бироқ Қирғизистон мухолифати 13 февраль куни Атамбаевнинг бу ваъдасига ишонмаган ҳолда “ворис операцияси”га қарши туриш мақсадида сиёсий форум ўтказди. Форумда иштирок этган ўнга яқин нуфузли мухолиф партиялар вакиллари бу масалада чора-тадбирлар ишлаб чиққани айтилмоқда. http://www.ozodlik.org/a/28308426.html

Комментарии

  • 14 фев 2017 16:43
    baribir birinchisiz.
  • 14 фев 2017 16:43
    -Агар мен президент  сифатида “Мана бу  менинг ворисим  бўлади, шуни  сайланглар”, деб  айтсам, очиғи  Қирғизистонда ҳеч  қачон демократия  бўлмайди.  Президентни халқнинг ўзи сайласин, -деган  эди Атамбаев.

    Бизники агар ман улгунимча турмасам
    дермократия улади деган.
  • 14 фев 2017 16:44
    :-D:-D:-D:-D:-D:-D   :-D
  • 14 фев 2017 16:49
    баткенга кеп улог уйнашсин ким ютса уша киргизбошида
  • 14 фев 2017 16:50
    Кулдириб улдирадида булар
  • 14 фев 2017 16:53
    Киргизистонданмисиз?
  • 14 фев 2017 17:09
    Киргизларда тожик ва туркманларга ухшаган сайлов эмас хакикий демократик сайлов булади. Тожик ва туркманларни сайловида Рахмон билан Бердимухамедовлар 98% дан овоз олган булса киргизларда энг обрули номзод биринчи турда 50% олиши хам амри махол.
  • 14 фев 2017 17:13
    Ха Кыргызтондан
  • 14 фев 2017 17:21
    Номзодизни куймабсизда
  • 14 фев 2017 18:08
    Камида 10 та номзод булади

    Биттаси бор Жириновскийга ўшап хар дойим
    Номзодини куяди ю 5% овоз билан хуштагини чалип коп кетади
  • 14 фев 2017 18:13
    Эйй ким Тожикистон хакида гапирди
  • 14 фев 2017 20:29
    Bizga nma
  • 14 фев 2017 21:56
    ;-);-)
  • 15 фев 2017 06:09
    Киргизиялик полопонларимизга халкни гамини ейдигон президент ато килсин Оллохим
  • 15 фев 2017 12:15
    Бабанов бўлса керак.