16 фев 2017

Европа Иттифоқининг Тошкентдаги ваколатхонасида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятига доир ҳисоботи тингланди.

Жамият вакили Абдураҳмон Ташановга кўра, сўнгги ойларда халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус ваколатхоналарининг мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари аҳволига эътибори кучайгани сезилмоқда.
13 февраль куни ўтган ҳисобот тақдимотида Европа Иттифоқи, АҚШ, Германия, Франция, Чехия элчилари, шунингдек, БМТ, ЕХҲТ сингари халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.
Жамият вакили Абдураҳмон Ташановга кўра, бунга қадар ташкилотнинг ҳисоботи тақдимотларида элчи ёки ваколатхона раҳбарлари эмас, балки улардан қуйи лавозимдаги дипломатлар иштирок этиб келган.
Ташанов Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари аҳволига эътиборни кучайтирган чет эл дипломатлари янги ҳукуматдан янги ўзгаришлар кутаётгани ва айни пайтда ўзаро мулоқотларда инсон ҳуқуқлари масаласини аввалгидан кучлироқ позицияда кўтаришни ваъда қилганини айтмоқда.
Ташкилотнинг бу галги ҳисоботи эса жами 6 бобдан иборат бўлиб, унда Ўзбекистонда сўз эркинилиги ва диний эркинликларнинг чеклангани, катталар ва болаларнинг меҳнатидан мажбурий фойдаланиш, фуқаролик жамияти вакилларига нисбатан босимлар ҳамда қамоқхоналарда қийноқлар қўлланишига оид жамият тўплаган маълумотлар жамланган.
Озодлик билан суҳбатда жамият фаоли кейинги бир неча ой ичида Ўзбекистонда фуқаролар ҳуқуқларининг таъминланишига оид баъзи ижобий қадамлар кузатилаётгани, жумладан, фуқаролар мурожаатларига қонуний жавоб беришга уриниш кузатилаётганини таъкидлади.
"Аммо, инсон ҳуқуқларининг пойдевори бўлган - сўз ва эътиқод эркинлиги, фуқаролик жамияти вакилларига нисбатан ноқонуний муносабат ва босим шакллари, қамоқхонада маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўлланилиши ўзгармай қолмоқда", деди Абдураҳмон Ташанов Озодлик билан суҳбатда. http://www.ozodlik.mobi/a/28309369.html

Комментарии

  • 16 фев 2017 09:41
    .
  • 16 фев 2017 09:49
    ☺☺☺ ☺ ответил mard yigit
    Xmmm :-(
  • 16 фев 2017 09:52
    mard yigit ответил ☺☺☺ ☺
    xafa bulmang! xoop
  • 16 фев 2017 09:53
    ☺☺☺ ☺ ответил mard yigit
    Xooop (ch)
  • 16 фев 2017 10:05
    mard yigit ответил ☺☺☺ ☺
    nimalar qivossiz bugun
  • 16 фев 2017 10:11
    Кеча маданиятдан бир курсатув берилди, иштирокчилардан бири рус тилида сузларди, хар сузлаганида овози пасайтириб берилди, кулгил хол, гапларини хохлашмаса нега чакиришган курсатувга.!?
  • 16 фев 2017 10:27
    ☺☺☺ ☺ ответил mard yigit
    Yordamga kelasmi
  • 16 фев 2017 10:53
    Сиз хам кечигдизми?
  • 16 фев 2017 10:58
    Ха Хафа булманг бу сафаргисиза узим ердам бераман насиб килса 1 ни оламиз:-)
  • 16 фев 2017 11:04
    Ер ютсин бу еврелардию буларди ташкилотини инсон хукуларини химоя эмиш одмлар кирилиб кетябптию булар хукукди химоя этармиш  мин ланат бу афирисларга куз буяамачиларга хазлакам еолгончи ташкилотчилар булар хамаси  одамлар кар эмас кур эмас  атрофимизда нималар буляабти куриб эшитиб турибмиз  ишонч йог буларга икишини уриштириб томошо килиб туради узи силиг супиргидай орадан чикволади хай хай хай хай хай хай
  • 16 фев 2017 11:08
    Росданми;-)
  • 16 фев 2017 11:10
    Сиз томонга кие бокдим хамма жой клуф :-)
  • 16 фев 2017 11:13
    Хоп хоп булди ишондим ото кузлариз кишайиб кетаябди
    :-)
  • 16 фев 2017 15:00
    Гранд олиш учун хам ишлаш керак Икболой
    Интернетта утирмай(H)
  • 21 фев 2017 12:05
    To'g'ri aytasiz hali qo'l mehnatidan voz kechilmaydi