19 фев 2017

Ўзбекистонда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг имзоланган конвенцияларига риоя қилиниши бўйича Республика идоралараро комиссиясини тузиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайёрланган лойиҳа "Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ратификация қилинган конвенцияларини 2017-2020 йилларда татбиқ этиш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида" деб номланган.
Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистонда ХМТнинг конвенцияларини амалиётга жорий қилиш бўйича идоралараро комиссия тузилади.
Ушбу комиссияга Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева етакчилик қилади.
Комиссия таркибига, шунингдек, 18 киши, жумладан, меҳнат, ташқи ишлар, молия, иқтисодиёт, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим, ички ишлар, соғлиқни сақлаш вазирликлари раҳбарлари ўринбосарлари, Савдо-саноат палатаси раиси ва бошқалар киради.
Комиссия ХМТнинг конвенциялари ва тавсияларини татбиқ этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботларини шакллантиради. Халқаро анжуманлар, кенгашлар, маслаҳатлашувлар ва бошқа шу каби йиғилишларда қатнашади ҳамда уларда меҳнат ва бандликка доир Ўзбекистон нуқтаи назарни маълум қилади.
Шу ой бошида ХМТ 2 ўз ҳисоботида Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишни бартараф қилиш бўйича мажбуриятлари ва чора-тадбирларинининг тадбиқ этилишини мониторинг қилгани ва Жаҳон Банки томонидан қўллаб-қувватланадиган қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва таълим соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳаларда болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланмаганлигини” маълум қилганди.
“Болалар меҳнатидан фойдаланиш номаъқул эканини жамиятнинг барча қатламлари: ҳукумат, ўқитувчилар, мутахассислар, фермерлар, ота-оналар ва болаларнинг ўзлари эътироф этмоқда. Ўзбекистон уюштирилган болалар меҳнатидан босқичма-босқич воз кечди”, - дейилади Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботида.
ХМТ ҳисоботида таъкидланишича, айрим тоифадаги кишилар, хусусан талабалар, таълим ва тиббиёт муассасалари ходимлари ҳамда давлат ташкилотлари ходимлари учун мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатлари хавфи сақланиб қолмоқда.
Мониторинг, хусусан, катталар орасида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш хавфини бартараф қилиш учун қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилиши керак деган хулосага келди ва бу каби хавф борлигини Ўзбекистон ҳукумати эътироф этганини таъкидлади. http://www.ozodlik.org/a/28316996.html

Комментарии

  • 19 фев 2017 07:32
    (dt)
  • 19 фев 2017 07:35
  • 19 фев 2017 07:46
    :-P
  • 19 фев 2017 07:46
    (fr)(fr)(fr)(fr)(fr)
  • 19 фев 2017 07:49
    :-S
  • 19 фев 2017 07:55
    Хаммани башараси мани башарамга ухшаб гжим а
  • 19 фев 2017 07:58
    .
  • 19 фев 2017 08:18
    #u2dcdaa4119s#
  • 19 фев 2017 08:22
    mard yigit ответил L Л
    хайрли тонг куринмий колдиз?
  • 19 фев 2017 08:22
    L Л ответила mard yigit
    сизга хам хайрли бусин
  • 19 фев 2017 08:24
    Узи комисия келади деб мажбурий хизматга жалб килинадия яна комисия ташкил килинаркан:-D
  • 19 фев 2017 08:24
    mard yigit ответил L Л
    Рахмат ишлар купайиб кетдими
  • 19 фев 2017 08:25
    L Л ответила mard yigit
    ха узиз калий нима гапла
  • 19 фев 2017 08:26
    mard yigit ответил L Л
    Булади бизда уйга кайтишга  харакат
  • 19 фев 2017 08:28
    L Л ответила mard yigit
    аха ман уйда йиглолила бн овораман(tr)
  • 19 фев 2017 08:29
    mard yigit ответил L Л
    Купми йиглокила?
  • 19 фев 2017 08:29
    L Л ответила mard yigit
    бор йуги 2 та:-D
  • 19 фев 2017 08:30
    жини булиш хеч гап мас
  • Комментарий удалён.
  • Комментарий удалён.
  • 19 фев 2017 08:31
    mard yigit ответил L Л
    йиглоки булса хам шуларни бори яхши
  • 19 фев 2017 08:33
    L Л ответила mard yigit
    тугри
  • 19 фев 2017 08:35
    mard yigit ответил L Л
    Улар хам энди булажак одночиларда а
  • 19 фев 2017 08:36
    L Л ответила mard yigit
    балки
  • 19 фев 2017 08:37
    mard yigit ответил L Л
    :-D
  • 19 фев 2017 08:37
    L Л ответила mard yigit
    #u670caaaf2as#