21 фев 2017

Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 10 йилдан узоқ вақт давомида раҳбарлик лавозимида ўтирганлар ротация қилинаяпти, айримлари ишдан олинаяпти.

Мирзиёев тиббиёт соҳасидаги порахўрликни танқид қилганидан сўнг бошланган бу чора доирасида янги раҳбарлар таъмагирликка қарши махсус суҳбатдан ўтказилаяпти.
“Главврач”ларни бўшатиш кампанияси
Тошкент шаҳридаги 8- сонли туғруқхона бош шифокори Ҳилола Тайматова куни кеча ишдан олинди, 21 февралдан унинг ўрнига янги раҳбар тайинланади.
"Ҳилола Тайматовани буйруқ билан бўшатишди. Ротация бўйича. Бошқа роддомга главврач бўлиб кетди", деди туғруқхона ходими.
Шаҳардаги 9- сонли туғруқхона бош шифокори Александр Калегин эса ўтган ҳафта охирида ишдан олинган. Туғруқхона ходимларига кўра, Калегин ўрнига янги раҳбар тайинланган, лекин ҳали унинг кимлиги жамоага эълон қилинмаган.
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 17 февралдан нафақат туғруқхоналар, балки пойтахтдаги барча тиббиёт муассасаларининг раҳбарларини ротация қилиш жараёни бошланган.
"Ротация ҳам бўлаяпти. Баъзи раҳбарлар ишдан ҳам олинаяпти. Ҳаммаси бирга бўлаяпти. Тозалаш кампанияси кетаяпти", деди исмини очиқламасликни сўраган мулозим.
Бошқарма мулозимларидан бири Озодлик билан суҳбатда ротацияга тушган ва ишдан олинганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум эканлигини айтди.
Ушбу жараённи ўрганган centre1.com сайти ҳисоб-китобича, шу пайтгача Тошкентдаги жами 39та тиббиёт муассасасининг раҳбари ишдан олинган.
“Главврач”ларни шаҳар ҳокими тайинлайди
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасидаги яна бир мулозимнинг айтишича, ротация жараёни пойтахт ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг махсус қарори билан амалга оширилмоқда.
Мулозимга кўра, Мирзиёев пойтахтдаги барча тиббиёт муассасалари раҳбарларини ишдан олиш ва ишга тайинлаш ҳуқуқини Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олиб, Тошкент шаҳар ҳокимига берган.
Шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг 17 февралдаги қарорига кўра, бир жойга 10 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган тиббиёт муассасалари бошлиқлари ротация қилинади.
Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий органларидаги “кадрлар таркиби тубдан қайта кўриб чиқилади” ва барча тиббиёт муассасалари “юқори малакали мутахассислар, ҳалол, пок, виждонли, масъулиятли ходимлар билан мустаҳкамланади”.
"Роддом"ларда тозалаш қаттиқ бўлади
Президент Мирзиёев туғруқхоналар билан боғлиқ вазиятни танқид қилгани боис "тозалаш кампанияси" туғруқхона раҳбарлари учун жуда кескин тарзда ўтаётгани айтилаяпти.
Мирзиёев 7 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор йиғилишида "Энг катта порахўрлик туғуруқхоналарда” эканини айтиб, “Бу порахўрликни тугатиш шарт. Туғуруқхоналарда бу муҳитни йўқ қилмасак, улар порахўрликни ҳаёт нормаси деб қабул қила бошлашди. Албатта, туғдирганга пул бериш керак… Қаерда бу ёзилган? Ҳеч қаерда ёзилмаган. Ҳамма норози", деган эди.
“Янги главврачлар пора олмайди”
Тошкент шаҳар ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, янги тайинланган раҳбарлар таъмагирликдан огоҳлантириш суҳбатидан ўтаяпти:
“Бу президентимиз талаб қилганидек, коррупцияга қарши кураш мақсадида қилинаяпти. Ҳар бир янги главврач билан махсус суҳбат ўтказилиб, унга таъмагирлик, товламачилик ҳолатларига йўл қўймаслик тушинтирилаяпти. Роддомларда ҳам, бошқа касалхоналарда ҳам пора олиш бундан кейин бўлмайди”, деди Тошкент шаҳар ҳокимлигида ишловчи шахс.
Унинг айтишича, ҳоким қарорига кўра пойтахтдаги барча тиббиёт масканларида ишловчи ходимлар аттестациядан ўтказилади. http://www.ozodlik.mobi/a/doctor-shifokor-rotasiya-mirziyoev-pora/28320421.html

Комментарии

  • 21 фев 2017 13:20
    Balnisada bor dorilani kasal yo deb turishibti
  • 21 фев 2017 13:24
    Сени ҳам даволашади сени ҳам даволашади :-Oмени ҳам даволашади
  • 21 фев 2017 13:39
    Рахмат кутиб коламан сиз айтган кунларни ажаб эмас  руебга чикса
  • 21 фев 2017 13:50
    Glavrachla Nmaga 10yildan owu ötiriw mumkinmas chunmadim
  • 21 фев 2017 15:10
    Ёш утаяптида кизим:-D
  • 21 фев 2017 15:27
    .
  • 21 фев 2017 15:39
    Кечирасиз врачлани нима мехнати бу даволаш тугдириш улани бурчи ман узим хам ташмини битирган врачман лекин бер бер порахурликлардан виждоним кийналарди тугри кимда иложи булса опа нима хизмат бизадан деб келади узи лекин кулида йукка кийинде. Сиз кайси касб эгасисиз сизни ишлавотганингиз мехнатмасми сизникияи мехнат уйда ишламасдан бола тарбиялавотган аёлники хам мехнат келажакка авлод етиштиради. давлат бекордан бекорга улага пособия бермиди мана путин материнский капитал деган пул ажратади туккан онага лекин онани кулига бермиди уй олишингиз мумкин шу тугилган фарзандингиз номига сиз уни сотолмайсиз. факат болангиз билан бирга яшашингиз мумкин. мани 4та наварам тугилди россияда кесерево билан тугди болаларим десам мани врачлага анетезиологга пул бераман десам мани уришиб бу бизани бурчимиз. деб олмади пул мани бу келгинди деб олиши мумкин эли ман узб даги. роддом больницани порахурлигини маъкуьламайман гирт нотугри иш врачла пора олмаслиги учун улани маощини купайтириб уй билан таъминлаш ишларини уртага куйиш керак узок худудлада ишлашга юборилганлани маошини 5~10баравар ошириш масаласини куриш керак. мана россияща узок шарк сахалин глухой кишлоклага бориб ишлаганлага 2000д~га якин 100000 атрофида ойлик беради ушанда воачла виждонан ишлайди пора билан кулга тушишдан куркиб
  • 21 фев 2017 16:12
    .
  • 21 фев 2017 17:19
    манам хозир кон куйиш марказидаман кунига 80минг тулаб овкат пули 8500 экан катда кургансиз пахта спирт пулигини дорилариз узиздан кониям пул тулаб оларкансиз мана санга даволаниш хуп бизада бордир пул .пули иукчи нима килади улар барибир анимиям б.н кеган касалга хеч бумасам 3 кун бепул караш к.к
  • 21 фев 2017 19:32
    Тугри айтингиз ,бизда хам шу ахвол хатто ошхонсидаги ошпази хам овкатгига пул туласиз ,мен гувох булганман овкстини умуман **** булмайди ,шилдир сувни узи бир яримта картошка бор ,озрок гуруч бор яна бу ширин маставамиш ,кучадаги кучукка берсанг ичмайди бу овкатди яна шунга хам без булиб неча кун даволанган булсангиз овкат пулини хам кушиб берасиз .
  • 21 фев 2017 20:10
    Балница билан милицияга ишинг тушмасин,балница касал одамни улдиради,милиция бор умидни сундиради.
  • 21 фев 2017 20:29
    Бизда охирида балницадан чикишда врач исторични курсатиб пули шунча булди дейди кейин сиз нимага шунча пул десангиз овкатга ,йотган жоцингизга ,яна пастел- белога деб туради безраиб,доринику айтмаса хам булади нархи осмонда
  • 21 фев 2017 21:09
    Бугун касал кургани шифохонага бордим шифохонага кирган жойимизда оёгизга целафан пакет кийинг ану бурчакда дейишди борсам бир окахон уша пакетни сотип утирипди.иее буни сотасизларми дедим: албатта мана касса апаратимиз деди.1 жуфти 500 сум.  унда иккита беринг дедим. Китмирлигим тутип чекини сурадим. Битта урилган чек берди. Яна бирни беринг дедим. Кизиги кассаапаратга чек уришни билмас экан окахонимиз. Чунтагидан бир когоз олип кассаапаратга терип кетди кизиги чекга неча сум уришниям билмас экан (H) яна борсам пластик карта берип курмокчиман нима киларкан (H)
  • 22 фев 2017 02:51
    "Glavrachlarni" böwatiw kampaniyasi viloyatlarga xam kelib ketsin.
  • 22 фев 2017 11:29
    Gapizga chumadim