21 feb 2017

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 230 одамдан иборат биринчи гуруҳи 20 февраль куни Умра ибодати учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Маккаи мукаррамада “Аброж ал-Кисва” ва Мадинаи мунавварада “Нур ал-Мавадда” меҳмонхоналарига жойлашади. Шунингдек, зиёратчиларга ўзбекистонлик шифокорлар ҳамда ошпазлар хизмат кўрсатади.
Бу йилги баҳорги Умра мавсумида 5500 нафар ва Рамазон мавсумида 670 нафар ўзбекистонликнинг Умра зиёратига бориши режалаштирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ўртасидаги келишувга кўра, “Умра-2017” баҳор мавсуми зиёратчиларини кузатиш 1 апрелга қадар давом этади. http://www.ozodlik.org/a/28321731.html

Comentarii

  • 21 feb 2017 15:10
    ниме унака  дивос.
  • 21 feb 2017 15:11
    Салом дустлар узур саволим нотугри булса, хозирги кунда канча маблаг кетади 1 киши учун
  • 21 feb 2017 15:49
    ким билса езиб юборсин
  • 21 feb 2017 16:51
    Админ факат манашу янгилигизда фитна фужур кормадим малладес демак ушерда хали хам бир нима бор ва у тирик. {элонча:-D} Кабирга кайтишдан авал Аллохга кайтин
  • 21 feb 2017 17:26
    Бизга хам насиб килсин Хаж сафарларига бориш
  • 21 feb 2017 20:29
    Inwollox bizlargaxam nasip etsin ota onalarimzni muqadas xaj safariga yuboriw xoji ota xoji onalarni farzati buliw
  • 21 feb 2017 20:31
    Illoxim uz panoxida asrasin safarlari bexatar bulib o'z ona yurtga qaytiw xar bir musofirlarga nasibu ruz aylasin olloxim
  • 21 feb 2017 21:28
    Иллохим зиёратлари кабул булсин.Инша аллах бизга хам насиб килсин уша жойларни бориб зиёрат килишга.
  • 21 feb 2017 21:41
    Ким билади кузги умрахам борми?
  • 21 feb 2017 22:13
    Илохим парвардигори олам хажларини кабул килсин шу катори мени онажоними хам шу жумладан мусулмон аеларини хож сафарига бориш насиб айласин
  • 21 feb 2017 22:21
    Амин хамма катори
  • 21 feb 2017 22:25
    Шу катори сизга хам насиби руй айласин
  • 21 feb 2017 22:35
    :'( э худо дуо килинг шу гапларингиздан
  • 21 feb 2017 23:45
    Хамагахам насиб килсин хаж зиёратга бориш.
  • 23 feb 2017 09:31
    Шунчалик шароитни яратганларга хам рахмат