22 фев 2017

Фарғона шаҳри ҳокимининг капитал қурилиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Аҳмаджон Каримбердиев душанба куни эрталаб ўз уйида осилган ҳолда топилди.

Бу воқеадан бир кун олдин эса, Данғара туманининг иқтисодиёт ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Илёсбек Раҳимов ўзини осган. Ҳоким ўринбосарларининг ўз жонига қасд қилганини ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари тасдиқлади.
Фарғона вилояти ҳокимлигига қарашли идоарлардан бирида ишлайдиган, исми сир қолишини сўраган мулозимнинг Озодликка хабар беришича, Фарғона шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Аҳмаджон Каримбердиев 20 февраль куни ўз жонига қасд қилган:
“Душанба куни эрталаб бизга Аҳмаджон ўзини осиб қўйибди, деган хабар келди. Маълум бўлишича, у ўз уйида жонига қасд қилган экан. Ҳоким ўринбосарининг нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани маълум эмас”, деди мулозим.
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасининг ўзини таништирмаган мулозими Аҳмаджон Каримбердиевнинг осилган ҳолда топилганлигини айтди:
“Бошқа ҳеч нарса айта олмайман. Бу иш билан прокуратура шуғулланмоқда”, деди мулозим.
Исми сир қолишини сўраган фарғоналик тадбиркорлардан бирининг иддао қилишича, Аҳмаджон Каримбердиев шаҳар ҳокими Шавкат Эркабоевдан қаттиқ ҳақорат эшитганидан сўнг, ўзини осган.
Аммо, Озодлик тадбиркорнинг бу иддаосини тасдиқлай олмади.
Бу воқеадан бир кун аввал, 19 февраль куни Фарғона вилояти Данғара тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий масалалари бўйича ўринбосари Илёсбек Раҳимов ҳам Қўқон шаҳрида яшаётган уйида осилган ҳолда топилганини ҳокимиятга қарашли давлат идораларидан бирида ишлайдиган мулозим айтди:
“Илёсжон Раҳимов асли Ўзбекистон туманидан. Лекин Данғарага яқин бўлгани учун Қўқон шаҳрида яшаган. Якшанба куни у уйида ўзини осиб қўйган. Нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани номаълум”, деди мулозим.
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасидаги исми сир қолишини сўраган мулозим Илёсбек Раҳимовнинг ўз жонига қасд қилганини тасдиқлади.
Ўзбекистонда ҳокимлик мулозимлари, фермерларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳоллари тез-тез учраб туради.
2015 йили Андижон вилояти Избоскан туманида фермерлик қилган 29 ёшли Нодирбек Ҳайдаров туман ҳокими ва прокурори ўтказган мажлисдан чиқиб, ўзини осиб қўйган эди.
Озодлик манбаларига кўра, ҳоким ва прокурор фермерни буғдой режасини бажармагани учун қаттиқ койиган ва у мажлисдан чиқиб, қишлоқ хўжалиги бўлими ҳожатхонасида ўз жонига қасд қилган.
Ундан олдин, Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида пахта планини бажармагани учун туман ҳокимлиги мулозими томонидан ҳақоратланган фермер Ҳабибулло Эгамбердиев уйига қайтгач, ўзини осганди.
2013 йилда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокимлигида ўтказилган мажлис пайтида маҳаллий фермер Турсунали Содиқов ички ишлар бўлими раҳбари томонидан калтакланганидан бир кун ўтиб юрак ҳуружидан вафот этган эди. http://www.ozodlik.mobi/a/uzbek-osgan-hokim-osdi/28322534.html

Комментарии

  • 22 фев 2017 23:44
    Biror kunlardan keyin Hokim bobosi ham o'zini osmasmikan a, javobgarchilikdan qutilaman deb?
  • 23 фев 2017 06:45
    Бировди хакини ейишлик шундай окибатларга олиб келади
  • 23 фев 2017 10:45
    Кит ойиниданхам бетарку
  • 23 фев 2017 18:29
    Nima qilishini bilmay qogandaa:-O shartta osvorgan qutilgan xammasidan
  • 23 фев 2017 18:30
    Boshliqlar shunaqa :-O Majburlaab ishlaaysaan deydiidaa
  • 23 фев 2017 18:31
    xamma joyda shunaqaa:-O boshlqlaar
  • 23 фев 2017 20:51
    Буни сабаби бу дунёга нима учун келганини билмаслик. Яратган Аллохни танимаслик. Инсон канча диндан узоклашса шунча ёввойилашиб кетади. Аллох мусалмонларни узини узи улдиришдан сакласин.
  • 23 фев 2017 20:55
    Одам узинини узи улдириб бу дунени азобидан кутилса охиратни абадий азобига дучор булади  ( Аллох сакласин )
  • 23 фев 2017 21:07
    фермерлар ишламайди. Ишлаган фермерни ким сукади? Узини улдириб факат узига зарар килибди
  • 23 фев 2017 21:23
    Xa dinga yaqin Suriya, Iroq va umuman arab davlatlari, ular madaniyat va ilm cho'qqisida \/
    Yaqinda jannati do'zaxilar statistikalari ham ishlab chiqarila boshlasa kerak bu ketishda )
  • 23 фев 2017 21:28
    Бир окил инсон айтган экан агар мен хато килсам динни эмас мени хакорат килинглар деб.
  • 23 фев 2017 21:33
    Odatda din ayblanadimi? Hamma xoxlaganicha, qo'lidan kelganicha yashaydi.
  • 24 фев 2017 05:19
    Oгзаkи буйруkларни бажармаш kk хokимларни, тергoвда ман айтмадим, билмиман,узи турган бoшида хokимни бу узини oсган нokoнуний иш kиган, энди улган  бн ёпилиб kетади давлатимизга kанча зарар етади.
  • 24 фев 2017 18:39
    Одамизод нафс балосига гирифтор булса инсонийлик хислатларидан чикиб кетиб хайвонийлик мафкурасига гирифтор булади ким буни окибати вой булади. Хокимликни мансаб эмас масулият деб кабул килиш керак ва Халк хизматида булиш шарт. Вагарна угурлаган Билан на хажинг ва ибодатинг кабул булмайди. Халк дуоси энг олий савоб
  • 2 мар 2017 19:26
    Кук кит уйинини уйнаб уйинидан ут чикган .................