6 мар 2017

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қарорига мувофиқ 1 октябрдан бошлаб мамлакатда янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомоторанспорт воситасининг рўйхатга олинганлиги гувоҳномаси жорий этилади.

Қарорда айтилишича, мазкур ҳужжатларнинг эски намуналари 2021 йил 1 январидан яроқсиз ҳисобланади.
Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб пластикдан тайёрланган янги нусхадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомоторанспорт воситасининг рўйхатга олинганлиги гувоҳномаси жорий этилади.
Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида билдирилишича, бу борадаги қарор 2 март куни қабул қилинган.
Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йиллик муддатга берилади. Уларни эски гувоҳномага алмаштириш жараёни 2017 йилнинг 1 октябридан 2018 йилнинг 31 декабригача ихтиёрий асосда олиб борилади.
2019 йилнинг 1 январидан 2020 йилнинг 31 декабригача ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш мажбурий бўлади.
Эски намунгадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб яроқсиз ҳисобланади.
Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномани янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш 2017-2020 йишллар мобайнида бомқичма-босқич, яъни автомототранспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жараёнида амалга оширилади.
Эски намунадаги техник гувоҳномалар ҳам 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб яроқсиз, деб ҳисобланади.
Қарор “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси намуналарининг Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенция (Вена, 1968 йил, 8 ноябрь)тавсияларига мувофиқлигини таъминлаш” мақсадида қабул қилингани билдирилди.

Комментарии