17 мар 2017

Москвада Ўзбекистон томонининг сўрови асосида "Новая газета" мухбири Али Феруз қўлга олинган.

Россия матбуоти хабарига кўра, асли исми Худойберди Нурматов бўлган ўзбекистонлик бу йигит Россияга “ноқонуний кириб келганлик” ва “радикал исломий ташкилотга даъват қилганликда” айбланмоқда.
16 март куни эрталаб Москвада Ўзбекистон ватандошлигига эга “Новая газета” нашри мухбири Али Феруз полициячилар томонидан ҳибс этилди.
Бу ҳабарни Озодлик Радиосига тасдиқлаб берган “Новая газета” нашри расмий вакиласи Надежда Прусенкова Али Феруз ҳозирда Москванинг “Пресня” полиция бўлимида ушлаб турилганини билдирди.
- Биз тасдиқлаймизки у эрталаб ҳибс этилди ва ҳозир “Пресня” бўлимида қолмоқда. Унинг олдига ҳозир адвокат киритилди, суриштирув ишлари олиб борилаяпти. Бизнинг маълумотимизга кўра, полициянинг шахсан унга нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқ. Расмий жавобга кўра, у ҳужжат текшириш пайтида қўлга олинган. Аммо уни ФСБ ходимлари сўроқ қилаётгани маълум. Бунинг ҳаммаси Ўзбекистондан келган сўров билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб турибмиз. Life каби нашрларда пайдо бўлган айбловларнинг ҳаммасини бемани гап деб биламиз. Али бизда 1 йилдан ортиқ вақт ишлаяпти ва у оддий журналист – ҳеч қандай “даъватчи” ёки “экстремист” эмас. Бу айбловларни биз шахсан ўзимизга қаратилган провокация деб биламиз. У кўплаб инсон ҳақлари ҳимояси ва волонтёрлик ташкилотлари билан ҳамкорлик қилган. Биз у учун охиригача курашамиз, деди нашр расмий вакиласи Надежда Прусенкова.
​“Новая газета” дарҳол ўз сайтида ўзбекистонлик қочқин ҳимоясига мақола чоп этди.
Газета бош муҳаррири Дмитрий Муратов Али Феруз Ўзбекистонга топширилса уни у ерда ўлим кутаётгани ҳақда айтди.
Дмитрий Муратов асл исми Худойберди Нурматов бўлган Али Феруз Ўзбекистонда туғилгани, бироқ онаси россиялик бўлгани сабабли Горно-Алтайск шаҳрида яшаб, мактабни тугатгани, кейин Ўзбекистонга қайтиб кетганини эслатди.
8 йил муқаддам Али Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати босими остида Россияга қочиб келади ва Amnesty International ташкилоти билан ҳамкорлик қила бошлайди. Рус тили ва Марказий Осиёнинг бир қанча тилларини мукаммал билган, қалами ўткир ўзбекистонлик бу йигит Россиянинг энг нуфузли “Новая газета” нашрига мухбир сифатида ишга қабул қилинади.
2012 йилда у Ўзбекистон паспортини йўқотиб, ҳозиргача қочқинлик мақомини ололмасдан юргани айтилди. Ferghananews.com нашрига кўра, Али Феруз Россияда қануний асосда яшаб келган.
Айни пайтда, “Пресня” полиция бўлими эшиги остида ўтирган Life нашри мухбирлари аллақачон “Нурматов 2007 йилда “Ат-Такфир вал хижра” радикал ташкилотига даъват этганлик” иши юзасидан қидирувда бўлгани, Қозон полицияси уни анчадан буён қидириб юрганини “аниқлади”.
“Ат Такфир вал Хижра” ташкилоти 1970 йилларда Мисрда ташкил этилгани ва радикал ташкилотлардан бири экани айтиб келинади. 2010 йилда Россия суди “Ат Такфир вал Хижра”ни экстремист ташкилот сифатида таниб, унинг фаолиятини тақиқлаган эди.
Диний экстремизм бўйича экспертлар бундай диний гуруҳнинг ҳозир борлигини инкор этишади.
Россия матбуоти хабарига кўра, 30 яшар тамбовлик Алексей Никитин исмли шахс Али Феруз уни экстремистик ташкилотга даъват этганликда айблаб, ариза ёзган.
Шунингдек, махфий хизматлар Али Ферузни “Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлик”да айблаётгани хабар қилинди.
Озодлик “Новая газета” мухбири Али Феруз ишини кузатиб, хабар бериб боради. http://www.ozodlik.org/a/28373817.html

Комментарии

  • 17 мар 2017 15:44
    Билиб койинг Ислом динига Карши болган давлатга Аллох шундай сунами сув тошкинлари,ер силкинишидай офатларини килиб жазолаб кояди.Курьонда езилган Аллох олдинги илохий китобларда огохлантирган охирги пайгамбар Мухаммад(с,а,в)келганда хамманг мусулмон динига утишасан деб буюрган.лекин яхудий кофирлар исломни халигача тан олишмай келишади ,Ислом динини йукотишга уринишади 14 асрдан бери Ислом бор бундан кейин хам киемат кунигача булади Инша Аллах.
  • 17 мар 2017 15:56
    оллох сиздай бандаларини асрасин мен бир атистик тузимда табия курганман хозир хам тузим узгармади лек узим номозни билмаслигимдан уйаламан хадис куп укиганман биламан беш вакт номоз карз ва фарз  катта рохмат сизга оллох узи сизни асрасин!
  • 17 мар 2017 16:26
    Бир балоси булмаса шудгорда куйрук на килур деб айтишган машойихлар
  • 17 мар 2017 16:28
    Шу уялганизи узи имонга йул очилгани,якинда узиз бозордан чиройли жойнамоз излаб коласиз.хоп биродар Аллох хаммамизи имонимизи басаломат килиб ниятларимизга етказсин.сог булинг!
  • 17 мар 2017 16:37
    Аллох кифоя килсин денг уша етади.савол жавоб махали келганда угил отага келиб айтаркан нимага намоз уки демадинг деб,бир давлатни подшоси узини хар бир фукороси учун жавоб беради нимага улган,нимага кийналган хаммасини езиб юрган фаришталар айтиб туради,килган яхши емон ишларини,
  • 17 мар 2017 17:25
    16 chi kunimas 15 chi kuni kechqurun opketiwgan ekan 16chi kuni quyvoriwibdiku uje nega orqada yuribdi ozozdlik?
  • 17 мар 2017 17:28
    Chegarani noqonuniy buzib otgani uchun mamuriy javobgarlikka tortilib sudgacha waharni tark etmaslik haqida tilhat olib chiqib bulgan va interviyu xam bergan
  • 17 мар 2017 20:44
    Chegarachilarga qanday imkoniyatlari bor odamlani utqazib tomosho qilishmi  ýo quriqlashi
  • 18 мар 2017 05:45
    байрамни жуда яхши узбекона килиб нишонлабсиз куриниб турибди
  • 18 мар 2017 09:31
    nagaa uldiradi ishlaab yurovrsin
  • 18 мар 2017 12:24
    шу йигитни уз-твга директор килиш керак
  • 18 мар 2017 21:17
    тугилган кунни нишонлашам байрамда
  • 18 мар 2017 21:30
    улдириворсин  деб езганингизга бу аелни кайфи борга ухшайди десам как раз день рождение экан шунга шу хулосага келгандим
  • 18 мар 2017 21:47
    халиям кайфингиз таркамабди авахта килишнинг энг осон йулику бу хукуматга интервьюсида айтиб турибди атеист одам булсам кандай килиб исламист булай деб огуречный рассолдан купрок ичинг еки у журналистни танийсизми
  • 19 мар 2017 09:56
    э топтим мадамку буеги без коментарий кечирасиз