18 мар 2017

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Қозоғистон темир йўллари миллий компанияси» АЖ раҳбариятлари вакилларининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида қўл юклари ва юкларни ташиш тартиби ҳамда №1/2 "Олмаота – Тошкент – Олмаота" йўналиши бўйича қатновчи йўловчи поездининг рейс жадвалига ойдинлик киритилди.

Бу ҳақда «Қозоғистон темир йўллари миллий компанияси» матбуот хизмати таяниб, Ўзбекистондаги нашр хабар қилди.
"Наврўз байрами арафасида №1/2 "Олмаота – Тошкент – Олмаота" йўналишида халқаро поезд қатнови амалга оширилади. У кенг кузовли "Тулпор-Тальго" вагонларидан ташкил топган. Поезд Олмаотадан душанба ва шанба кунлари йўлга чиқади ва 16 ярим соатдан сўнг Тошкентга етиб келади. Ўзбекистон пойтахтидан сешанба ва якшанба кунлари Қозоғистонга йўл олади. У қатнов йўлида Ўтар, Чу, Тароз, Чимкент, Сариоғоч ва Тошкент станцияларида тўхтайди", - деб маълум қилган компания. http://www.ozodlik.org/a/28375220.html

Комментарии

  • 18 мар 2017 11:54
    Нархи канча экан?
  • 18 мар 2017 11:57
    Бундай тезйурар пойиз болмайди точна чунки бу йолар талабга жавоб бермайди лекин янги койиши йоки капитал ремонт болган пойизни кояди...
  • 18 мар 2017 12:02
    бу яхши гап козокниг 18-кишилик вогони булса жуда зур булади
  • 18 мар 2017 12:18
    олға узб га поездда.
  • 18 мар 2017 13:28
    Автобуса Борса канча олма отага??
  • 18 мар 2017 14:06
  • 18 мар 2017 14:16
    Автобусда 40000 сум
  • 18 мар 2017 18:04
    Яхшику
  • 18 мар 2017 18:34
    Ок
  • 18 мар 2017 20:10
    Poyezd borganda yöldan qaroqchilar chiqmiydimi
  • 18 мар 2017 20:47
    Алма аталан Ташкентке 16 000тенге
  • 18 мар 2017 20:47
    Тупа тугри айтасиз
  • 18 мар 2017 20:48
    Билет Канча екан
  • 18 мар 2017 20:49
    Kани
  • 19 мар 2017 05:49
    Oylikniyam kötarishsine etvoriyla