Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 22 мар 2017 18:29СИЗЛАРНИ СЕВАМАН, СИЗЛАР ХАМ БИР БИРИНГИЗНИ СЕВИНГЛАР, УШАНДА СИЗЛАРНИ АЛЛОХ ХАМ СЕВАДИ, АЛЛОХ РАХМДИЛ МЕХРИБОНДИР!
- 22 мар 2017 18:46Граница масаласига хам броз тухталсалар яхши буларди пропуска броз узайтирилса нур устига ало нур буларди
- 22 мар 2017 18:49Олдин оддий инсон эмасмидингиз
- 22 мар 2017 19:18Yurtboshimmizning yo'llari doim ochiq bo'lsin.Tanu-jonlari sog bolsin.O'zbek halqimni deb nimaiki ko'zlagan maqsadi bolsa,maqsadiga erishsin.Allohim yomon kozlardan ozing asragin.
- 22 мар 2017 20:39Рахмат сизга эй яхши одам!
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 март куни Қозоғистонга давлат ташрифи бошлади.
Куннинг иккинчи ярмида Мирзиёев учоғи Остона шаҳри аэропортига қўнди.
Ўзбекистоннинг расмий ЎзА хабар агентлигига кўра, олий даражадаги учрашув ва музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Ташриф доирасида Остона шаҳрида Ўзбекистон Миллий саноат кўргазмаси, икки мамлакат ишбилармон доираларининг нуфузли делегациялари иштирокида бизнес-форум ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Музокаралар якунлари бўйича давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро қатор муҳим ҳужжатлар, Ўзбекистон – Қозоғистон ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қаратилган салмоқли шартномалар имзоланиши режалаштирилган.
Бу Мирзиёвнинг президентлик лавозимидаги илк давлат ташрифидир. http://www.ozodlik.org/a/28384462.html