24 мар 2017

Шу кунларда Ўзбекистон бозорларида маҳаллий ҳокимлик ва солиқ идораси инспекторлари рейдлар ўтказиб, бозорда мева-сабзавот сотадиган савдогарлардан ҳам касса терминали ўрнатишни талаб этмоқда.

Савдо терминали бўлмаган сотувчиларнинг моли мусодара этилиши ҳақида огоҳлантирган, айрим бозорларда эса савдогарлар жаримага тортилган. Айрим савдогарлар эса савдони тўхтатишга мажбур қолган.​
Андижоннинг “Эски шаҳар” бозорида мева ва сабзавот сотадиган Бунёдбекнинг Озодликка айтишича, шу ҳафта бошида шаҳар ҳокимияти ва солиқ идораси ходимлари бозорда рейд ўтказган.
Рейд давомида терминали йўқ савдогарлардан бир ҳафтани ичида терминал ўрнатишни талаб этган.
- Ҳар бир сотувчи савдо терминали ўрнатиши керак экан. Кўкат сотадими, помидор-бодринг сотадими, картошка сотадими терминали бўлиши керак экан. Ҳафта бошида шаҳар ҳокимини муовини, шаҳар солиқ идорасини бошлиғи бозорда растама-раста юриб рейд ўтказди, термиали йўқларни рўйхатини тузди. “Бўлмаса молингни мусодара қиламиз”, деб кўрқитяпти. Ҳозир кўпчилик савдогарлар шунинг учун савдони тўхтатди, расталар бўшаб қолган, - дейди Бунёдбек.
Шу йилнинг 1 мартидан Ўзбекистондаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча тадбиркорлик субъектларида терминаллар бўлиши мажбурий ҳисобланади.
Ўзбекистон президентининг мазсус қарорида Давлат солиқ қўмитаси ва ҳокимликларга чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида терминаллар мавжудлиги, назорат-касса машиналаридан фойдаланиш, талон ва чекларнинг берилиши, нақд пул тушумини тўлиқ ҳажмда топшириш масалалари, нархлар сунъий оширилмаётгани ёки туширилмаётгани бўйича текширувлар ўтказиш вазифаси юкланган эди.
Қонунбузарларга энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида жарима қўлланиши айтилган.
Мазкур қонун деҳқон бозорларида савдо қилувчиларга таалуқли эмаслиги айтилган эса-да рейд ўтказувчилар бозор расталарида туриб мева-сабзавот сотувчилардан ҳам терминал ўрнатишни талаб этган.
- Ҳатто кўкат сотсанг ҳам терминал бўлиши керак деяпти, - дейди андижонлик савдогар.
Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитасининг ахборот маслаҳат маркази мулозими Озодлик билан суҳбатда бозор расталарида туриб мева-сабзавот сотувчилардан ҳам терминаллар ўрнатиш талаб этилиши мумкинлигини айтди.
- Агар савдогар ўзини томорқасида етиштирган помидор-бодрингни ёки бошқа махсулотни сотаётган бўлса терминал талаб этилмайди. Бунинг учун ундан шуни ўзи етиштиргани ҳақида ҳужжат кифоя. Бироқ олиб-сотар савдогарлардан терминал ўрнатиш талаб этилади, кўкат сотса ҳам, помидор сотса ҳам, агар уни ўзи етиштирмаган бўлса терминал ўрнатиши шарт, - деди Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитасининг ахборот маслаҳат маркази мулозими.
Айни пайтда Ўзбекистондаги аксар савдогарлар терминал орқали тўланган пулни банкда нақдлаштириб бўлмаслиги боис, улар молини пластик карточка орқали сотишдан кўра нақд пулга сотишни афзал кўрмоқда.
Наманган шаҳри деҳқон бозорида гўшт сотадиган Муҳиддин гапиради:
- Терминалда сотиш 15 фоиз зарарига бўляпти бизга. Чунки биз қўй-молни нақд пулда оламиз, Тошкентдан гўшт махсулотларини нақдга оламиз, устига кўп қўймаймиз. Уни терминалда сотадиган бўлсак зарар кўряпмиз. Солиққа ушлаб қолади, терминални фоизи бўлади, зарарига бўляпти, - дейди Муҳиддин.
Айрим вилоятларда эса рейдлар сабаб савдогарлар фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган.
Самарқанднинг Оқдарё тумани деҳқон бозорида дўконда кийим-кечак билан савдо қилувчи тадбиркор Анвар ака эса терминал ўрнатишни истаётгани, лекин дўкони кадастрдан ўтмагани учун уни ўрнатиш муаммо бўлаётганини айтади.
- Ҳокимият биздан терминални талаб қиляпти. Лекин, бозорда қурилган дўконлар кадастрдан ўтмаган. Терминал ўрнатиш учун манзил аниқ бўлиши керак, манзил бўлиши учун кадастр керак. Бу муаммони ҳокимият ҳал этиб беролмаяпти. Шунинг учун ҳозир савдони тўхтатганмиз. Бу ерда терминалинг йўқ, деб жаримага тортишлар бўляпти-да, - дейди Анвар ака.
Карточка билан тўлаш олди-бердини анча осонлаштиради ва нақд пул олиб юришга ҳожат йўқ. Бундан ташқари Ўзбекистонда ойликлар ва нафақалар пластик карточкаларга тушириб берилади.
Самарқандлик Анвар аканинг айтишича, айнан шунинг учун кўпчилик ҳаридорлар пластикда тўлашни хоҳлайди, шунинг учун терминалда савдо кўп бўлмоқда.
- Чунки ўқитувчиларни ойликлари пластикда. Нақд пул кам. Песионерларники ҳам пластикда. Нақд пул йўқлиги учун нарса-парса олишяпти-да улар. Биз пластик карточкаларга ёки терминаллар ўрнатилишига қарши эмасмиз. Лекин банклар бизга терминал орқали сотган пулимизни нақдлаштириб бермаяпти-да. Нақдлаштириш 20-30 фоизга қимматга тушяпти. Шунинг учун терминалда савдо бизга маъқул бўлмаяпти, - дейди Анвар ака.
Оқдарёлик тадбиркорнинг шикоятига шу туман ҳокимлигидан изоҳ олиб бўлмади.
Ўзбекистондаги “Ижтимоий фикр” сўров маркази ўтган йил декабр ойида эълон этган ҳисоботида ўзбекистонликларнинг 98¸9 фоизи пластик карточка ва терминаллардан фойдаланишга ижобий муносабатда эканлиги тўғрисида баёнот берган эди.
Ўзбекистон Марказий банки маълумотига кўра, ҳозир мамлакатда 20 миллиондан ортиқ пластик карталар муомалага киритилган, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига ўрнатилган терминаллар сони эса 200 минг донадан ошади. http://www.ozodlik.org/a/28386904.html

Комментарии

  • 24 мар 2017 16:20
    Камига бечора дехконни махсулотига харидор келса айнитиб ерга уриб бор клентлани хам кочиради чорасиз колган дехкон иложсизлигидан чайкопчини айтган нархига сотиб кетади
  • 24 мар 2017 19:19
    Бугун бозор бордим. Дуконни пешонасига uzcаrd деб езиб куйибди. Ичига кирдим. Шакарни сурадим. 4500 сум. 2 кг тортирдим. Чой 18000 сум. Ярим кг беринг дедим. Жами 18000 сум булди. Пластикни узатсам,  бизда терминал йук дейди. Нима силарга президентни фармони бир тийинми десам, ха деди. Ха, аник ха деди. Майдалатмокчи булсам 15 % экан. Буларни тили бир менимча. Бу жамиятни билмадим бу кетишда келажаги йугов... Хаммасини отиш керак, дукончиниям соликчиниям. Хаммасини буйни йугон. Булар порталниям епа олади. Шикоят бефойда, буни хамма билади! Дод дегинг келади...
  • 24 мар 2017 20:38
    Мева сотган хам  нолог  туласин  терминал  куйсин  еки  бозорни  хакикий эгаси  дехконга  бушатиб  берсин
  • 24 мар 2017 21:06
    бозорда дехконнни узи йук
  • 24 мар 2017 21:37
    .
  • 24 мар 2017 22:00
    .
  • 24 мар 2017 22:45
    биринчи очирата терминалга тушкан пулди банк бе фоеиз килиб берса  хамма нарсани чорасини курса булади
  • 25 мар 2017 04:19
    Эххххх
  • 25 мар 2017 04:19
    Эххххх
  • 25 мар 2017 05:11
    RASVOSINI CHIQARVORYABTIKU BU OCHIGDAN OCHIG ZULUM BOBLAB TASHASHYABTI BIYOGI NIMA BÖLADI ENDI ÖZBEKISTONIMIZDAN CHIQIB KETAMIZ SHEKILI BOSHQA YURTLARGA MADIKORLIK QIGANI
  • 25 мар 2017 05:33
    Давлат хечкачон узини зарарига йурмайди халк хонавайрон булиб кетсаям давлат йутиб чикади
  • 25 мар 2017 18:20
    Бугун вилоятимиз марказига бордим, кайтишда поезд вокзалига кирдим билет олишга. Паспортга кушиб пластикни узатсам сотувчи киз энса котирди... Лекин чиройли экан!
  • 25 мар 2017 18:28
    Бугун вилоятимиз марказига бордим, кайтишда поезд вокзалига кирдим билет олишга. Паспортга кушиб пластикни узатсам сотувчи киз энса котирди... Лекин чиройли экан!
  • 25 мар 2017 23:30
    vapshe bardak bu nalok jonga tegdi