20 апр 2017

КУН ФОТОСИ: Гаражда $38 миллион доллар топилди.

Бу қаерда экан? Аҳмадбойники эмасми? :)

Комментарии

  • 8 окт 2017 10:20
    Ҳайвон оч қолганида, инсон эса тўйганида хиёнат қилади.
    Нақадар аччиқ ҳақиқат...

    ️️Олимбеков Муслимбек Дан
  • 12 окт 2017 11:20
    Калима" келтиринг - шайтонлар кочсин,
    Калбларга иймоннинг нурларин сочсин.
    Фоний дунё килиб, бизни имтихон -
    Жаннат - эшикларин биз учун очсин...

    Истигфорлар айтинг - гунохдан кечсин,
    Ожиз кунгил занжир, ипларин ечсин.
    Ёлвориб йиглайлик, килиб илтижо -
    Жаннат - эшикларин биз учун очсин.

    Дуолар килинг-да - самога учсин,
    Эзгу тилакларни багрига кучсин.
    Ниятга етайлик килиб ибодат
    Жаннат - эшикларин биз учун очсин...

    Жаннат - эшикларин биз учун очсин.
  • 16 окт 2017 19:20
    Дунё кизик киши хайрон колади,
    Биров йигласа биров кулади.
    Таажжуб нечун баъзи бировлар
    Доим бировга хасад килади.

    Бор булса сенда..., улар куролмас,
    Йук булса сенда аник беролмас
    Яхши кунингда мактаб ошинг ****,
    Ёмон кунингда ёнда туролмас.

    Улар сенинг доим кадаминг пойлар,
    Салгина кокилсанг, чаплашар лойлар,
    Тирногинг остидан кирлар кидириб,
    Хатоинг кутишар утса хам ойлар.

    Ишлари тушганда–патак-пайтава,
    Тайёрлар хатто-ки, пойинг упишга.
    Юмушлари битгач яна "...эски тос",
    Тушарлар оёкни остин казишга.

    Улар шундайин хасадгуй кимса,
    Кунглида ёмонлик, ётса хам,турса...
    Юраги нопок, галамис, пасткаш,
    Уларга хар доим игво гап булса.

    От килиб минган шайтон буйнида,
    Иблисваччалар икки куйнида,
    Шайтонни малайи, шайтонни кули,
    Иймонга жой йук зарра кунглида.

    Уларни уйлама, улар нокаслар,
    Худо уриб куйган нотавон, пастлар.
    Факат хасад билан утади умри,
    Яхши яшаш нима асло билмаслар.

    Оллохим мехрибон, солинг оллохга,
    Асло парво килмай бундай гумрохга.
    Ахир карвонни кандай иши бор,
    Атрофида хуриб юрган итларга.
  • 19 окт 2017 03:59
    ЗИКР КИЛАЙЛИК!
    Жаннатда мўминлар дунёда Аллоҳни эсламай ўтказган вақтларигагина ҳасрат-надомат қиладилар.
    #Аллоҳни_зикр_қилинг
    Субҳаналлоҳ
    Алҳамдулиллах
    Ла илаҳа иллаллоҳ
    ☘Аллоҳ Акбар
  • 21 окт 2017 19:13
    Шайтоннинг бандага яқинлашадиган йўллари:

    Ҳар бир оқил биладики Шайтон бандага фақат учта тарафдан яқинлашиб келади:

    1. Зийнат ва исроф: Банда ҳожатидан ортиғини зиёда қилади-да, у унга ортиқча нарса бўлиб қолади, манашу Шайтоннинг улуши бўлиб, қалбга ўша ердан киради.
    Бу бобда унинг узоқроқдан яқинлашадиган яна бир йўли бор: Нафсга ****-ичиш, уйқу, лаззатланиш, роҳатланишдаги истагини тўлиқ бериш. Агар сиз бу тарафдаги эшикни ёпиб қўйсангиз, душмандан омонда қоласиз.

    2. Ғафлат: Негаки зикр аҳли зикр қўрғонлари ичида бўлади. Қачонки зикрдан ғафлатда қолганида, қўрғон эшиклари очилади, ўшанда дўшман бостириб киради, кейин уни чиқариб ташлаш қийин бўлади.

    3. Ўзига тегишли бўлмаган нарсалар билан овора бўлиш.

    ️️Олимбеков Муслимбек️Дан
  • 23 окт 2017 19:21
    ---Уч нарсани эхтиётлик билан
    ишлатайлик;
    ---Қадамни,
    ---Қаламни,
    ---Қасамни.

    ---Уч нарсани пок тутайлик;
    ---Танани,
    ---Кийимни,
    ---Ҳаёлни.

    ---Уч нарсани ишга солайлик:
    ---Ақлни,
    ---Ҳимматни,
    ---Сабрни.

    ---Уч нарсадан парҳез қилайлик:
    ---Гуноҳдан,
    ---Афсусдан,
    ---Фарёддан.

    ---Уч нарсани булғамайлик:
    ---Қалбни,
    ---Тилни,
    ---Кўзни.

    ---Аммо уч нарсани ҳеч вақт ва хеч қачон унутмайлик;
    ---Аллоҳни,
    ---Ўлимни ,
    ---Оқил Дўстни...!
  • 26 окт 2017 03:15
    Яхшилик умрни узайтиради

      Кишиларга эзгулик улашиш бандани дунё ва охиратда бахтли қилади. Яхшилик уруғларини эккан одам ҳеч қачон афсусланмайди. Куни келиб унинг тотли мевасини кўради. Яхшилик қилган одамнинг умрига барака киради. Бу ҳақида набавий ҳадис нақл қилинган.
      Савбон розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Киши гуноҳлари туфайли ўзига келаётган ризқдан, албатта маҳрум бўлади. Қадарни фақатгина дуо қайтаради. Умрни фақат яхшиликлар узайтиради”, деганлар” (Аҳмад “Муснад”да, Табароний “Кабир”да ва Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”да ривоят қилган).
      Бу ерда айтилишича, яхшилик киши умрини узайтирар экан. Хўш, бунга сабаб нима? Маълумки, одам танасидаги барча ҳужайралар, тўқималар тизимини бошқариш, тартибга солиш, уларнинг бир-бири билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш асаб тизимига юклатилган. Кишининг руҳий ҳолати, жумладан хафа ёки хурсанд бўлиши, ғам-ташвиш чекиши асаб тизимига салбий таъсир кўрасатади. Агар киши руҳан сиқилса ёки ғазабланса, бу инсоннинг ҳар бир аъзосига катта зиён бўлади. Аксинча, киши бирон одамга чин дилдан бирон яхшилик қилганида қалбида ҳузур-ҳаловат ҳис қилади. Эзгулик қилган одам кўнглидаги ҳар қандай ҳиралик, ғиллу ғашлар тарқайди. Бу нарса унинг асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Натижада киши аъзоларининг фаолияти яхшиланади.
        Одамларга яхшилик қилган бандани Аллоҳ неъмати билан сийлайди, умрини узоқ қилади, фаришталар ҳам унинг ҳаққига яхшилик сўраб Аллоҳга эртаю кеч дуо қиладилар. Қолаверса, яхшилик кўрган одам ўша ишни қилувчи ҳақига: “Умрингдан барака топ, умринг зиёда бўлсин”, деб чин дилдан дуо қилади.
      Шу ерда “ҳамма яхшилик қилувчиларнинг ҳам умри узоқ бўлавермайди-ку?” деган савол туғилиши мумкин. Гарчи яхшилик қилган одамнинг умри йил ҳисобида зиёда бўлмаса-да, унинг ҳаёти маънан узаяди: умрига барака киради. Ҳаётда шундай одамларни кўрамиз. Уларнинг умри оддий кишиларники каби ўтади. Аммо улар амалга оширган ишларни қилишга, таъбир жоиз бўлса, асрлар ҳам камлик қилади.

          Хуллас, одамларга яхшилик қилиш фақат хунсандчилик келтиради. Аксинча, ёмонлик қилиш, зулм ўтказиш одамни кўп нарсадан маҳрум қилади. Ёмонлик қилувчининг умри баъзида узоқ бўлиши мумкин, лекин бундай одамнинг умрида барака бўлмайди, бутун ҳаёти беҳуда ишлар билан ўтиб кетади.
    Шунинг учун, ҳар бир инсон эзгулик йўлида саъй-ҳаракат қилса, умрига, ризқига барака киради, ҳаёти осуда, қалби хотиржам бўлади. Зеро, яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир.
  • 27 окт 2017 17:59
    ....Кўп нарсани кўрган одам тушунмайди,
    аксинча  кўп нарсани йуқотган одам тушунади...
    ....айрилиқни,
    ....вафони,
    ....ҳиёнатни,
    ....ёлғизликни ва хоказо.

    ....Кўп озор берадиган одамлар кечиримли бўлмайдилар. Кўп озор чекканлар кечиримли бўладилар... 

    ....Бахтни нима эканлигини бахтсизликдан юриб ўтганлар биладилар... 

    ....Ким тақдирни шапалоғини еган бўлса, ўша инсон кўп нарсага эришади.. 

    ....Намакопни (шўр, тузли таҳир) кўп еган одам асални қадрига етади... 

    ....Йўқчиликда кун кечирган одам борига сабр қаноатли булади... 

    ....Ким тирикликда ўлиб кўрган бўлса у ҳақиқий маънода яшай билади... 
  • 29 окт 2017 17:44
    Internet Bu        

    Johil uchun JAXOLAT
    Jinoyatchi uchun JINOYAT
    Zoniy uchun JINO
    Sutxõr uchun RIBO
    Õgri uchun ÕĞRILIK
    Tõğri uchun TÕĞRILIK
    Olim uchun BILIM
    Zolim uchun ZULM
    Musulmon uchun DAVAT
    Mushrik uchun RAZOLAT manbayidir. ..!

    Shunday ekan Qalblarimizni Tillarimizni Yomonlikdan Asraylik Azizlar...!
  • 3 ноя 2017 19:25
    Хар кимнинг бошида хар хил ташвиш бор.
    Кимдир пулга кимдир гулга кимдир нонга зор.
    Аллохга шкур кил, нолийвермасдан.
    _Танда,жонинг согбулсин,бошкаси бекор.
  • 4 ноя 2017 17:30
    Биронта емон иш килишдан олдин
    Одамларга Нима дейман деб эмас
    __ ОЛЛОХНИ олдида кандай жавоб бераман деб уйланг.
  • 7 ноя 2017 17:39
    Эр: Аср намозингни  ўқидингми?
    Хотин: Йўқ
    Эр: Нега?
    Хотин: Ишдан чарчаб келган эдим, дам олдим.
    Эр: Яхши, дам олиб бўлган бўлсанг, тезда ўқиб ол, хозир шом кириб қолади.
    Иккинчи куни эр командировкага кетибди. Одатга кўра хар доим, манзилга етганидан сўнг, аёлига қунғироқ қилиб қўяр хэди, бу сафар қўнғироқ қилмади. Хотинини хавотири кучайиб, эрига қўнғироқ қила бошлабди, аммо гўшакни хеч ким кўтармас эди. Аёлни хавотири ошгандан ошди, бунақа бўлиши мумкин эмас, ахир хар доим манзилга етиб бориши билан қунғироқ ёки хабар юборган бўлар эдику.
    Ванихоят икки соатдан сўнг,
    аёлни телефони жиринглади, аёл гўшакни кўтариб: Яхши етиб олдингизми дадаси?
    Эр: Ҳа яхши етиб келдим Алҳамдулиллаҳ.
    Хотин: қачон етиб бордингиз?
    Эр: Тахминан 4 соат бўлди.
    Хотинни жахли чиқиб: Борганингизга 4 соат бўлибди, қўнғироқ қилиш
    эсингизга келмадими?
    Эр: Чарчабман бирпас дам
    олдим.
    Хотин: 2 дақиқа вақт
    ажратиб манга қўнғироқ
    қилсангиз бўлмасмиди, ман
    сиздан роса хавотир олдим
    ахир. Ёки мани қўнғироғимни эшитмадингизми?
    Эр: Нега энди эшитдим.
    Хотин: Нега гўшакни кўтармадингиз, сиз мани хеч қачон ўйламайсиз деди йиғлаб.
    Эр: Сен хам кеча азонни овозини эшитиб, хотиржам дам олиб ўтирдинг, ахир Аллох ўзи билан мулоқотга чақирган эдику.
    Хотин: Ха тўғри айтасиз мени кечиринг илтимос.
    Эр: Мендан эмас, Аллохдан кечирим сўрагин ягонам бошқа бундай хол
    такрорланмасин, ахир мен сен билан Жаннат эшиги олдида бир умрга учрашишни хохлайман.
    Шундан сўнг аёл намозларини тўлиқ адо этишни мақсад қилиб қўйибди . . .

    -------
  • 9 ноя 2017 13:20
    Агар мол-дунёни яхши кўрсанг, ҳисоб-китобни ҳам унутма!

    Агар қасрларни яхши кўрсанг, қабрларни ҳам унутма!

    Агар маъсият ва гуноҳларни яхши кўрсанг,
    тавба ҳамда гуноҳларни Кечирувчини ҳам унутма!

    Агар махлуқни яхши кўрсанг, Холиқни ҳам унутма!

    Агар дунёни яхши кўрсанг, охиратни ҳам унутма!
  • 13 ноя 2017 17:44
    --- Хеч качон бошкаларга у'зинг хакингда керагидан ортик гапирма.!
    --- Доим ёдингда тут..
    --- Хасад вактида - ку'р ку'ришни, кар эшитишни, соков эса гапиришни бошлайди..
  • 27 ноя 2017 18:07
    ☘️~Агар ризқ хоҳласангиз: «Ё Раззоқ, ризқлантир», денг...

    ☘~️Агар мол-мулк хоҳласангиз: «Ё Ғаний, бой қилгин», денг...

    ☘~️Агар кечиришини хоҳласангиз: «Ё Ғофур, кечиргин», денг...

    ☘~️Агар раҳматини хоҳласангиз: «Ё Раҳмон, раҳм қил», денг...

    ☘️~Агар илмни хоҳласангиз: «Ё Алийм, билдиргин», денг...

    ☘~️Агар дуойингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлганига кўра бўлса, сизни табриклайман.
    ☘~Фақат ўзингиз учун сўраб қиладиган дуоларингизда ёмонлик йўқдир, фақат дуойингизда ҳаром бўлишидан ёки Аллоҳга қарши боришдан эҳтиёт бўлинг.