Комментарии
- 21 апр 2017 13:26Элмурод КаххоровБуларкану
- 21 апр 2017 13:26ΘקХนΔεЯ 🌸UXLAB QOMMAN
- 21 апр 2017 13:27A N
- 21 апр 2017 13:27Элмурод Каххоров ответил ΘקХนΔεЯ 🌸Уйкичи Бахор ой
- 21 апр 2017 13:42Просто РоманБалким пулини уша болларди ота оналари туплаб бергандир
- 22 апр 2017 00:03Жамшид БакировМани яна бир исбот кайирга шикоят килиш керак урганинг муаммом бор деб хар жойга езиб достон килмасдан парталга езиш керакда
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Тошкентлик тадбиркор пойтахтдаги ёзги оромгоҳлардан иккитасини тўрт йил давомида озиқ-овқат билан таъминлаган.
Унга кўра, тўрт йил ичида болалар овқатланиши учун сарфлаган 80 миллион сўмга яқин пулини ололмаган.
Тошкентлик тадбиркор йигитнинг исмини очиқламаслик шарти билан Озодликка айтишича, у пойтахтдаги ёзги оромгоҳлардан иккитасини тўрт йил давомида озиқ-овқат билан таъминлаган. Унга кўра, тўрт йил ичида болалар овқатланиши учун сарфлаган 80 миллион сўмга яқин пулини ололмаган ва Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилгач, унинг пуллари берилган.
“Озодлик тингловчилари хабардор бу мавзуни радио орқали ёритган эдик. Кейин октябрь ойида Мирзиёевнинг порталига мурожаат қилдим. Орадан икки ҳафта ўтгач, прокуратурадан телефон қилишди ва кейин 4 йиллик пулларимни беришди”, деди тадбиркор йигит.
Озодлик Тошкент мактабларида ташкил қилинган 36 та ёзги болалар оромгоҳига бюджетдан ажратилган пуллар 4 йил давомида берилмагани ҳақида ёритган эди. Оромгоҳ эгаларига кўра, кейинги тўрт йил ичида пойтахтдаги кундузги оромгоҳларда болалар овқатланиши учун бюджетдан жами 1 миллиард 440 миллион сўм ажратилиши лозим эди.
Тадбиркор йигит тўрт йиллик югур-югурлардан сўнг виртуал қабулхонага мурожаат қилиб, муаммони ҳал қилди. Ҳозирча оромгоҳлар учун пул сарфлаган бошқа тадбиркорлар пулининг тақдири номаълум.
Муҳим эслатма: Президент Мирзиёев порталига йўлламоқчи бўлган шикоятингиз нусхасини Озодликка ҳам йўллашни унитманг! Аризангиз тақдирини биргаликда кузатамиз! http://www.ozodlik.org/a/portal-virtual-qabulxona-mirziyoyev-uzbek-uzbekistan/28384166.html