23 апр 2017

Жиззах шаҳри марказидаги “Кўк бозор” атрофидаги Paynet ва уяли телефон дўконлари бузилаётгани шу дўкон эвазига кун кўриб келган тадбиркорларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Тадбиркорларнинг айтишича, расмийлар дўконлар бузилиши ҳақида олдиндан хабар беришмаган.
Озодлик билан суҳбатда бўлган тадбиркорлардан бири дўконлар олдиндан огоҳлантирилмасдан бузилаётгани уларни анча ноқулай аҳволга солиб қўйганини айтди.
- Шавкат Мирзиёв келади, будкалар тез-тез олиниши керак, бозор олдидаги йўл очилиши керак, дейишди ҳокимиятдагилар. Ҳозир “Кўк бозор” атрофида будка бўлса олиняпти, - дейди исми сир қолишини истаган жиззахлик тадбиркор.
Озодликка шикоят қилган бошқа бир жиззахлик эса: “Шу “Кўк бозор” ҳудудида мени ҳам будкам бор эди, олдириб ташлашди. Ислом Каримов номи берилган кўчалардаги 20дан ортиқ дўконлар олинмаяпти. Шаҳар ҳудудида будка қўйиш мумкин эмас экан, нима учун ҳаммага баробар ишламайди бу тартиб”, - деб ёзди.
Озодлик тадбиркорларнинг бу шикояти юзасидан Жиззах шаҳар ҳокимлигининг Капитал қурилиш ва ободонлаштириш бўлимига боғланди.
Ҳокимлик мулозими Озодлик билан суҳбатда Paynet дўконлари юқоридан тасдиқланган генплан асосида бузилаётганини айтди.
- Тошкентда Лойиҳалаштириш институти ва шаҳарсозлик институти тасдиқлаган Жиззах шаҳрини 2030 йилгача реконструкция қилиш генплани асосида шаҳар қиëфасига халақит берувчи барча иморатлар бузилади.“Кўк бозор” атрофидаги дўконлар шунинг учун бузиляпти. У ердаги дўкон эгаларига Улуғбек маҳалласидан ер ажратиб берилади, - деди ҳокимлик мулозими.
Лекин жиззахлик тадбиркорлар ҳокимиятдан “Кўк бозор” ёнидан жой беришни талаб этмоқда.
- Улуғбек маҳалласига ким боради. Ҳаридорларимиз шу ерга ўрганишган. Узоқ йиллар давомида биз бизнесимизни йўлга қўйсак, ҳокимият келиб бир кунда "тур бу ердан!" деса. Унда мамлакатда тадбиркорлик ҳеч қачон ривожланмайдику, - дейди Озодлик билан суҳбатда жиззахлик тадбиркор.
Жиззах ҳокимлиги мулозими эса тадбиркорлар бозордаги расталарни ижарага олиб ҳам фаолиятини давом эттириши мумкинлигини билдирди:
-Ҳеч ким уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётгани йўқ. Исташса бозорда расталарни ижарага олишлари мумкин. Дўконни хоҳлашса Улуғбек маҳалласида очишлари мумкин, - деди ҳокимлик мулозими.
Жиззахда реконструкция ишлари шахар марказидаги “Кўк бозор” ҳудудидан бошланган.
Ҳокимият келажакда шаҳар қиёфасига халақит бераётган шаҳарнинг бошқа қисмидаги дўконлар ҳам бузилиши мумкинлишгини билдирди. http://www.ozodlik.org/a/28445762.html

Комментарии

  • Комментарий удалён.
  • 23 апр 2017 13:05
    Хорманг бек, қайси сайтларга кира олмаяпсиз.!?
  • 23 апр 2017 13:20
    Билмадим, кўп сайтлар очиқ, бирор сайтга кириш тақиқланади деганини эшитмабман хали, хатто озодлик радиоси ёпилган бўлсада сайтлари очиқ.!?
  • 23 апр 2017 13:41
    Иккиси хам очиқ турибди, сахвийни сайти хам.!?
  • 23 апр 2017 13:47
    Terminallar batareya quvvati b.n ham ishlaydiku
  • 23 апр 2017 13:55
    Paynetchini qutichasi buzilibdimi? Ko'tarib bir chekkaga olib qo'ysa ham bo'ladiku.
  • 23 апр 2017 15:21
    Товукмиялар тадбиркормуш хукумат карори олдида кимсан жой ажратиб бераркану ё ана ижарага савдо растаси, йук бу харомилар хеч кандай чикимсиз киримни хохлашади
  • 23 апр 2017 15:26
    Салом бердик Бек. Омонмисиз? Кеча йукловдим курбошиям борлами е кизиллардан кочиб токка чикиб кетганми деб:-D
  • 23 апр 2017 15:35
    Ха-я куеш батереялари дегандай
  • 23 апр 2017 15:58
    oxay xa yaxshida uyquyam kelidiku.
  • 23 апр 2017 17:51
    Вилоят нохия карорлари Янги рахбар келиб узгарди.
     Тадбиркорлар курган иншоотлар стандартная жавоб бермаслиги важи тугри деб уйлайман
     Катта катта пора бериб тадбиркорлар узларига кулай дукону расталар курдиришган. Вилоят нохия генплан ходимлари тадбиркор порасини давно ейишиб булган.
    Энди Янги рахбар буюрганидай яшайсан.
    Пора бериб жой тайин килгунча озрок булса хам генплан Билан танишиш керак эди.
     Фойда комида бу тадбиркорлар порахурликка тушиб колганини англашмабди чоги
  • Комментарий удалён.
  • 23 апр 2017 18:10
    Иш иштаха очар дангаса пайнет очар дейишармиди.......... Тирикчиликмиш.......
  • 23 апр 2017 21:56
    Мадамин гапинги маносини яна тушунмадим .нимага намёк қиляпсан .!?
  • 23 апр 2017 23:21
    Жуда ажойиб лекин халкни хукуматга карши харакатланишга ундайдиган сехрли сузлар
  • 23 апр 2017 23:25
    Ватанимиздаги имконияту еркинликлардан очикчасига норозилик ва тузини **** тузлугига тупурмок ахмокона мисоллар ва ахмокона ёлгондан иборат хакикат узининг калласини аклий фаолиятини олий уринга куювчи аммо реалликда хеч кандай искра чикара олмайдиган акл
  • 24 апр 2017 07:15
    Genplani Jizzaxni qanday bilsak buladi qandaqa o'zgarishlar qayerda buladi iloji bulsa genplanini yuqoridan olingan rasmi bulsa kursatinglar yoki kimdan bilsak buladi