26 апр 2017

Ўзбекистон 2020 йилга келиб пулли автойўлларни қуришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда Podrobno.uz 25 апрель куни хабар берди.
Хабарда айтилишича, бугунги кунда Тошкентдан Самарқанд орқали Бухорога қуриладиган йўл лойиҳаси устида иш бошланган. Бу айни пайтда мавжуд бўлган йўлга паралел равишда барпо этилади.
“Гап шундаки, бугунги кунда мамлакатимизда пулли йўллардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик базаси мавжуд эмас. Дастлаб, мана шу камчиликни бартараф этиш лозим. Давлат автомобил йўллари қўмитаси шу иш билан шуғулланаяпти. Бироқ қонун чиқарувчилар бу қонун лойиҳасини қабул қилмасликлари ҳам мумкин”, деб билдирган манба.
Исми айтилмаган манба агентликка пулли йўлда тезлик соатига 120 километрдан кам бўлмаслигини билдирган. Пулли йўлга ҳақ тўлаш йўлга кираверишда ўрнатилган терминаллар орқали амалга оширилиши назарда тутилмоқда. http://www.ozodlik.org/a/28452232.html

Комментарии

  • 26 апр 2017 19:34
    Kim xohlasa bepul yulda yuradi. Agar uddalasa u y6l juda sifatli zorbolardi
  • 26 апр 2017 19:37
    Йуллар пуллик булмасдан юриб к,олинглар.
  • 26 апр 2017 19:53
    Бу Точикистонда давно чори килингаку биздан колган усул зато йулларин бир текисда бусади соатида 150-170км бу йуллар
  • 26 апр 2017 20:10
    ТРАСАГА   ГАИЛАР МАРСДАН
    КЕЛАРМИШ
  • 26 апр 2017 20:11
    Ха росманасига хаво колараканда пулли булмаган энди. 8oi 8oi 8oi
  • 26 апр 2017 20:16
    Ха Тожикистон олдиндада Америкаданам шунинг учун биринчи курулган пулли юл силарда.(fr)
  • 26 апр 2017 20:39
    оббо яна кимдир шу йул оркали халкни пулини умармокчи..яна бирор каттакон амалдор узиники килиб олиб йулни катта пул ишламокчи
  • 26 апр 2017 21:52
    Pulli yolarga hojat yoq uzbekistonda
  • 26 апр 2017 22:03
    Энди мошина омасдан Самалётми верталётми олим минаман шекил:-D
  • 26 апр 2017 22:09
    Афандини эшагида юриш кк эканда унда
  • 26 апр 2017 22:19
    Э бу з-б кивордию була,пулли хаво чикмасмикин якинда
  • 27 апр 2017 10:15
    Ee nimaga chunmislar. Pulli yo'llar oddiy yollarga parallel quriladi. Buni hich qanaqa yomon tomoni yoq. Holaganla pulli holaganlar tekin yoldan yuradi. Pulli yolda probka bomidi, yama bomidi
  • 27 апр 2017 14:19
    ахмок гарчилик кадрли узбекистондахам бошланарканда.лекин бундай ахмокгарчиликка шавкат мирзияев рози булишига ишонмайман.
  • 28 апр 2017 05:34
    Уф шу озодлик родиоси жонга текдию зур булсанг узинг кил шу ишларни хаммани асабига тегмай нах кераксанлар узи кулидан бир иш кемайди одами кунгилини айнитасанларе
  • 28 апр 2017 13:35
    Бу менимча яхши булади Бир бой курса хохласангиз пулли йулда хохламасангиз бепулида юрасиз шошган одам мархамат пулини тулаб учаверсин деганида