4 мая 2017

Қирғизистонда бир кунда юз берган 5та зилзилада 300га яқин бинога зиён етди.

Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 4 май куни маълум қилди.
Расмий хабарда айтилишича, Қирғизистон - Тожикистон чегарасига яқин ҳудудда биринчи ер қимирлаш 3 май куни маҳаллий вақт билан соат 10дан 47 дақиқа ўтганда юз берган. Зилзиланинг кучи 7 баллни ташкил қилган.
Бу зилзиланинг кучи Тошкентда ҳам сезилгани тўғрисида 3 май куни “Тошкент” сейсмик станцияси хабар берган эди. Тошкентда зилзила 3,5-4 балл, Фарғонада 4,5 балл, Андижонда 4 балл кучланишида сезилган.
Шундан сўнг Қирғизистон ҳудудида 3 май куни маҳаллий вақт билан 11дан 6 дақиқа ўтганда, 11дан 46 дақиқа ўтганда 2 марта, кечқурунги соат 8.30да ва 9.09да яна икки марта зилзила бўлган. Бу зилзилап кучи 4-4,5 баллни ташкил қилган.
Зилзила оқибатида Ўш вилоятининг Чўнголой туманидаги Қарамиқ, Шива, Қоратейит, Жекенди қишлоқларида 280 уйга зарар етгани аниқланди. Бу уйларнинг 66таси яшаш учун яроқсиз, деб топилган, 215 уйга эса енгил зарар етган.
Бундан ташқари 2та қишлоқ тиббиёт пункти, битта почта ва битта мактаб биноси фойдаланишга яроқсиз аҳволга келган.
Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг айтишича, зилзила оқибатида тоғлардан тошлар кўчиши оқибатида юзта қўй ўлган.
Ҳукумат томонидан яшашга яроқсиз деб топилган хонадонларда яшовчи оилаларга 4 май куни юзта чодир етказиб берилгани айтилмоқда.
Зилзиладан зарар кўрган ҳудудларга Фавқулодда ҳолатлар вазири ва унинг ўринбосари жўнаб кетган.
4 май куни Қирғизистон парламентида ҳам зилзила масаласи муҳокама қилинди. Муҳокамага чақирилган Қирғизистон Миллий фанлар академияси қошидаги сейсмология институти раҳбари Канат Абдрахманов депутатларга жорий йилда мамлакат ҳудудида 5-6 баллдан кучли зилзила бўлиши кутилмаётганини маълум қилди.
Канат Абдрахмановнинг билдиришича, бундай ҳолатда Қирғизистонни “сейсмологик жиҳатидан тинч ҳудуд”, деб айтиш мумкин. http://www.ozodlik.org/a/28467196.html

Комментарии

  • 5 мая 2017 20:56
    Дорини дозаси тугадими. ломкадан чикдинми гурсухта. калима угириб колибсан сан точно психсан мляя
  • 5 мая 2017 21:00
    Мурзилка кани?
  • 5 мая 2017 21:00
    Домлани етаклаб келибди псих
  • 5 мая 2017 21:03
    Вертда никох укигандирларда домуллоям Анварк,узига
  • 5 мая 2017 21:05
    Йук шу ердан дарс оляпман текин репетиторлардан
  • 5 мая 2017 21:08
    Фотография
  • 6 мая 2017 03:19
    Бир ерда "Озодлик"уятли сўзларни ишлатганлар гурухдан чиқарилади "қора рўйхатга" туширилади деган сўзларни ўқиган эдим. Қани вада? Бу мухокама эмас ғирт безорилик-ку. Агар шундай давом этса "Озодлик" ўз обрўсини йўқотади.
  • 6 мая 2017 18:12
    Tuhmatdan saqlanmaysizlarmi?

    Anfol25. Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир
  • 6 мая 2017 22:34
    Фотография
  • Комментарий удалён.
  • 7 мая 2017 17:04
    Beta nma qilyafsiz ayti tashab
  • 7 мая 2017 21:21
    Надя кани?
  • 7 мая 2017 21:24
    Футболистка