17 мая 2017

“Самарқанд Дарвоза” савдо мажмуасидан харидорларнинг 14 май кунги эвакуация қилинишига телефон орқали амалга оширилган безорилик сабаб бўлди.

Бу ҳақда маълум қилган Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматига кўра, якшанба куни 102 хизматига 1998 йилда туғилган Тошкент вилоятилик қиз қўнғироқ қилган. У “Самарқанд Дарвоза”нинг 3-қаватида ҳижоб ўранган икки номаълум аёл мазкур савдо мажмуасига портловчи модда ўрнатилганлиги ҳақида гаплашаётганини эшитганини айтган. Кейинчалик бунинг телефон безорилиги экани маълум бўлган.
Воқеа жойига борган тартиб посбонлари одамларни хавфсиз жойга чиқариб, бинони кўздан кечирганлар, бироқ “Самарқанд Дарвоза”дан ҳеч қанақа портловчи модда ва бошқа шубҳали нарсалар топмаганлар. Ёлғон хабар оқибатида савдо мажмуасига сезиларли даражада моддий зарар етгани айтилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов тадбирлари амалга оширилмоқда. https://www.ozodlik.org/a/28492607.html

Комментарии

  • 17 мая 2017 17:31
    Буш далада яйраяпсизми
  • 17 мая 2017 17:33
    Унда простой денгда
  • 17 мая 2017 17:35
    АЗИЗА - ответила АЗИЗЕ -
    Простой бек
  • 17 мая 2017 17:40
    Фотография
  • 17 мая 2017 17:43
    Вай э гузал бек бекларни бекки:-Dк,очдик энди гийбатчилар келяпти битта-битта сог булинг:-)
  • 17 мая 2017 17:48
    Темадаги ёлгон информация берганди ахмок,лар девдимда
  • 17 мая 2017 17:56
    Qayoqqa qarasam siz ekanszda intirpolga iwlamayszmi..? Kuydirgi
  • 17 мая 2017 18:00
    Бегим бир к,ошик, к,онимдан кечинг тилагим шулки суконг'ич камет ёзувчиларни жазосини берсангиз яхши булур эди гапларим малол келмасун
  • 17 мая 2017 19:26
    Вай бляяярд
  • 17 мая 2017 19:38
    савдо. маркази   кандай   моддий   зарар. курибди  ??    хакикатдан. Хам   рост   булиб,   чикиб. портлаганида    ана. унда   моддий   канака. эканлигини    курарди.
     одамларни   шундай   холатларга   хам   тайёрлаб   бориш   керак. ....  худо   курсатмасин   керак   буб   колиши   мумкин.
       манимча. каттик   жазоламаслик   керак  (мани   фикримча ) .    Аслида   бундай. машклар ни    МЧС    вазирлиги   утказиб   туриши    керак.
  • 17 мая 2017 19:45
    zuruuuu:-)
  • 17 мая 2017 22:09
    Бир иккита асаби чаток-
    лар булса,шокка тушади.
    Бехосдан эшитиб бомба-
    ни .Фавкулотдаги укув
    машгулотлари режа асо-
    сида утказилади.
  • 17 мая 2017 22:11
    Ёшлиг килибди этирозларин булмаса огохлантириб куйвориш кераг ёш жонига судланмасдан